Марк Урусла. Қароқчиларникидай эмас - (8 - саргузашт) Китоб Ўзбек тилида
Qaroqchilarnikiday emas (Urusla Mark) O‘zbek tilida Audiokitob
Катталар ва болалар учун ўн тўрт саргузашт
МУНДАРИЖА
Биринчи саргузашт
Ғаройиб ўзгариш
Иккинчи саргузашт
Биринчи шоҳлик
Учинчи саргузашт
Ўғил билан танишув
Тўртинчи саргузашт
Нотабиий жанг сабоқлари
Бешинчи саргузашт
Зулмат шоҳлигига биринчи ташриф
Олтинчи саргузашт
Том учун сурприз
Еттинчи саргузашт
Сотувчининг кутилмаган таклифи
Саккизинчи саргузашт
Юқори талаб
Тўққизинчи саргузашт
Кечирим қувончи
Ўнинчи саргузашт
Биринчи вазифа
Ўни биринчи саргузашт
Фақат ўз кучи билан эмас
Ўн иккинчи саргузашт
Ўз устида ишлаш
Ўн учинчи саргузашт
Сирли топшириқ
Ўн тўртинчи саргузашт
Озодлик
Саккизинчи саргузашт. Юқори талаб.
Ҳамма ер жимжит бўлиб қолди. Дженни Томни қўлидан ушлади ва улар узоқ вақт сукут сақлаб, дарахтлар орасидан, юқорига олиб бораётган, Дженни келган йўлакдан борардилан. Қизча йўлни аниқ билгандай юрарди. Улар даранинг чўққисига келганда, туман тарқалди. Том жуда ҳолдан тойган ва кўзларининг оғриғига чидаб бўлмасди. Танасининг пастки қисми, белидан бошлаб то ўпкасигача, зирқираб оғрирди. Ички ҳиссиётлари ҳам тўлиқ вайрон бўлган эди. У ўзини майсага ташлаб, фақат йиғлашга қодир эди...
Қизча унинг ёнида жим ўтириб кутар эди. Том озроқ ўзига келгач, у унинг пешонасидаги сочларини олиб қўйди.
–Бечора Том! – деди у куйиниб, – сен нималарни бошингдан кечирмадинг! Сени бу маҳлуқ қандай қилиб бўғиб олди! Бунинг ҳаммаси қандай рўй берди?.
Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, бу қандай бошланди? Қилич ва ўша нарсачадан шекилли: қандай ёлғон! Нима учун у ўша кимсага ишонди?
Том пешонасига урди. Наҳотки у ўзини шундай қилиб алдашга йўл қўйди? Ўша савдогар уни осонликча алдади! Алдади? Йўқ, унинг миясида бундан ҳам ёмонроқ нимадир бор эди. Тўсатдан Том унинг уша кулгусини эслади. Ёрдам сўраган бақириқлар чиндан ҳам хақиқий эдими? Ёки бу пистирма эдими, қабиҳ пистирма, у учун Том нобуд бўлишига оз қолди. У бу дахшатдан титраб кетди...
Руҳий ларзага тушган Том Дженнига қараб ҳайрон қолар эди: айнан мана шу кичкинагина, заифгина қизча унинг ҳаётини сақлаб қолди! Ҳеч ақлга сиғмайди! Қандай қилиб у қўрқмади? Умуман, у қаердан Том ҳавф остида эканлигини билди? Ундаги қилич, ишонч, қаҳрамонлик қаердан пайдо бўлди экан?
Шунда Дженни сўзлаб бера бошлади:
–Мен отамнинг олдида анча вақт бўлдим. Доимгидек, ҳаммаси ажойиб эди. Тўсатдан у мендан унинг ўғли учун бир топшириқни бажариш истагини сўради. Албатта, мен кўтаринки руҳ билан ўғлининг ёнига бордим, у менга сен ҳавф остида эканлигингни ва мен сени қутқатишим керарлигини айтди. Мен заиф ва тажрибасизман деб, унинг таклифини рад этишимдан олдин, у менинг қўлимга қилични берди. Кейин у менга, бу қилич ва отанинг номи дунёда энг кучлилигини айтди. Менга қалқон ёки дубулға керак эмас эди. Чунки мен – подшоҳ фарзанди ва бошимдаги тожим – бу менинг дубулғам эди. Мен янги оёқ кийимимни кийишим керак эди, бўларнинг ҳаммасини ўрнига, мен олдиндан билган подшоҳ қўшиқларини куйлашим керак эди. Бу қўшиқлардан унинг ҳамма душманлари қўрқишади. Кейин у менга йўлни кўрсатиб, шошилишим кераклигини эслатди. Шунда мен сени топмаганимча олдинга қараб югурдим.
Дженни унга отаси ва унинг ўғли Том учун нима қилганини сўзлаб бергандан сўнг, Томнинг чаккаларидан кўз ёшлари оқа бошлади. Том улардан яширин ҳолда ўз ишларини қилиб, душманнинг ўзидан эса ёрдам қабул қилди а? Яхши қаҳрамон бўлиб чиқди у! Нодон ва ҳеч нарсага қодир эмас! У ҳаммасини нотўғри қилди – ҳатто шу билан бирга, тожини ҳам йўқотди! Том яна ўтлоққа йиқилиб ўксиниб йиғлай бошлади.
Дженни дарҳол Томга шифо берадиган отасининг ёнига боришни таклиф қилди. Аммо Том турмас эди. У бундай қилолмас эди. Ёки истамас эдими? У подшоҳ ёнига боролмас эди. Энди уни тожи йўқ! У ўзини ҳали ҳам боқиб олган ўғил деб ҳисоблай олар эдими? Унинг қасрига умуман қайта оладими энди?... Бошқалар нима дейишади? У улар олдида қандай уятли бўлди! Дженни ҳам энди бундай сўтак билан дўст бўлишни истамаса керак. Ва, умуман, қани у!
Том Дженнини излаб кўзларини кўтарганда, узоқдан катта нурда, унинг ёнига келаётган одамни кўрди. “Бу менинг хўжайиним – ку!?” – ҳайрон бўлди Том, сакраб туриб, югуриб унинг очиқ қучоқларига ўзини ташлади.
–Менинг болам! – подшоҳ ўғли айтган ҳамма сўз шу эди.
Том юрагининг тўрида тушунди: шоҳ ўғли унинг қилмишларини кечирди, бўлмаса у Дженени унинг изидан юбормас эди. Энди у абадий ўзининг хўжайинига тегишлидир. Унинг севгиси ва гуноҳини тан олганни кечиришга тайёрлиги қанчалик буюк! У Томни ҳеч қачон тақдирнинг қўлига бериб қўймайдиган ва албатта ҳар қандай ҳавфлардан қутқарадиган – Томни чексиз севади. Бола буни ҳис этди – да, тўлиқ бу севгида эриб кетди.
Бир неча вақт Том ҳавфсизликда, ҳўжайини олдида роҳатланди. Уни бу ерга олиб келган Дженни уларга гул – гул ёниб қараб турар эди.
–Кетдик қасрга, – деди, ниҳоят, подшоҳ ўғли, – у ерда мен сенинг жароҳатларинг ҳақида ғамҳўрлик қилмоқчиман.
Айнан шу пайтда хўжайинт уни кичик боладек қўлларида кўтариб боришини истар эди, лекин у Дженнидан уялиб, чарчоқдан чўлоқланиб, ўйга қараб, улар ортидан йўл олди.
Шу орада кеч бўлди. Қасрга келгандан Том ўз тўшагига ётди. Бошқалар шу пайтда кечки нонушта қилмоқда эдилар. Улар Томни ифлос ва йиртиқ кийимда кўрмаганлари яхши бўлди. Подшоҳ ўғли ликобчага тўлдириб шўрва келтирди. Хм! Қандай мазали! Подшоҳ ўғли, кулимсираб, Том овқатни охиригача еб ёстиққа бошини хўрсандчилик билан қўйгунича қараб турди.
Шундан кейин у Томга битта савол берди. Йўқ, бундай эмас: “Нима учун сен яширин ҳолда бу ердан қочиб кетдинг?” ёки “Қандай қилиб сен бошқа одамнинг қуролига меникидан кўра кўпроқ ишондинг?”. Йўқ, унинг хўжайини унга оддийгина савоол берди:
- Том, сен менга ишонасанми?
Боланинг қалби тўридан “ҳа” деган сўз чиқди, ва у қўшимча қилиб:
–Сенинг учун мен ҳамма нарсага тайёрман! Мен сени жуда севаман! Мен бундан кейин ҳеч кимнинг ортидан боришни истамайман! – деди.
–Раҳмат! – деб қувонди подшоҳ ўғли ва қўли билан Томнинг шикастланган кўзига, танининг пастки қисмига ва оёқларига, қонга булғаниб, жарохатланган оёқ тубларигача текизиб ўтди: ва бир зумда жароҳатлари битиб, оғриқлари изсиз йўқолиб қолди.
–Том, булар ҳали бугун сенга қилишни истаганимнинг ҳаммаси эмас. Биласанми, сенинг ичингда қандайдир сенинг гуноҳинг билан боғлиқ бир нарса бор, ана шунинг учун сен ўша воқеаларни бошдан кечирдинг. Кўзларингни юм ва ўз қалбингга қара. Мен сенга шуни нарсани кўрсатмоқчиман.
Ёпиқ кўзлари билан Том дархол қароқчилар ўрмонини, совуқ ғорни ва унинг одида эса кичик болани кўриб қолди. Вой, бу унинг ўзи – ку! Том буни аниқ билар эди. Уни ҳозиргина, ёши каттароқ бола уриб ташлади ва у қароқчилар тўдасининг дўқ қиладиган овозини эшитди: “Нимжон! Бундан ҳеч қачон ҳақиқий қароқчи чиқмайди!” ва бутун тўданинг қўпол кулиши. Том болалалик чоғида бошидан кечирганларини яна бир бор ҳис этди ва шуни сездики, ўшанда у ичидан қасам ичган эди: “Мен сизларга кўрсатаман! Мен қаҳрамон бўламан! Ўшанда мен сизлардан ўч оламан!
Ғалати! Қароқчилар гуруҳининг шу сўзларидан сўнг Томни темирдай қаттиқ куч ерга босаётган ва қайта – қайта овоз унга “Нимжон! Нимжон!” деб шивирлаётгандек, узун қорамтир тиканак ўхшаш нарса унинг қалбига санчилганини кўрди. Ўзи айтган сўзларидан кейин, пастдан биринчи тиканакнинг олдига туриб унинг қалбини, фикрларини ва ҳиссиётларини тортқилаб, яна учта қорамтир тиканак қадалиб:
–Уларнинг ҳаммасига кўрсатиб қўй! Кўрсатиб қўй уларга! Сен қаҳрамон бўлишинг керак! Сен қаҳрамон бўлишинг керак! Қасдингни ол! Қасд ол улардан! – дейишни бошлашди.
Кейин хаётининг бошқа саҳналар пайдо бўлишни бошлади ва ҳар гал у ўзини нимжон сезганида ночор аҳволда кўрарди, у ўзини устунлигини кўрсатиб, қаҳрамонлардек тутиши керак эди. У ҳеч қачон нимжон бўлишга ва умуман ўзи билан ўзи бўлишига ҳам йўл қўйолмас эди. Бу овозлар уни доимо таъқиб қилиб унинг юрагидан чақар эди.
–Биласанми Том, хизматимда ҳақиқий аскар бўлишингга нима ҳалақит бераяпти?! Бу учта нарсадир! Биринчидан: агар сен мустақил ўз кучинг билан қаҳрамон бўлиб фақат ўз кучингга ишонсанг, унда сен ҳеч нарсага ярамайсан менинг шохлигимда. Иккинчидан: агар сен ўзингни ҳозир нимжон деб ҳисобласанг, унда сен ёлғончисан, чунки сен – подшоҳнинг фарзандисан ва менинг қуролим ёрдамида сен, албатта, ғалаба қозонасан. Учинчидан: токи сенда озгина бўлса ҳам қасд олиш нияти бор экан, сен биз билан бўлишга тўғри келмайсан. У ҳиссиёт билан сен мен учун кураша олмайсан, чунки душман сенинг ичингга кириб, менинг ҳамма сен билан боғлиқ бўлган режаларимни барбод қиладиган дарвоза очиқ бўлади. Сен мен учун курашишни истайсан – ку, шундайми? Демак, сен ўша ички босимдан, ўша тиканаклардан ҳалос бўлишни истайсан?
- Албатта, – деб ёлворди Том. – Илтимос, айнан ҳозирнинг ўзида истайман!
- Яхши, қасд олиш ниятингни рад этгин, уни менга бер ва қароқчилар сенга
нисбатан қилган ҳамма ёмонликларини кечир!
Кечириш? Ҳаммасини? Урганлари, хўрлашларини, ҳамма ноҳақликлари ва шавқатсизликларини – я? Бу жуда катта талаб бўлди! Аммо, айнан шуни хўжайини истайди ундан. У учун буни қилиш ёқимли. Бироқ у бундай қилмади. Бу хаммасидан ҳам қийин эди. Томнинг лаблари увишиб қолди, ва тили биронта сўз ҳам айтолмай қолиб, қалбида ҳамма нарса “Унда сен ким бўлдинг? Унда сен ҳеч нарсасан!” – деб қичқирар эди. Руҳан тушкунликка тушган Том подшоҳ ўғлига қаради. У эса боланинг ичида тўс – тўполон бўлиб курашаётган жангни сезди ва унга шундай деди:
- Сенга буни бажариш осон эмас, лекин сен менга руҳсат этсанг, мен ёрдам бераман.
–Ҳа, менинг тақсирим. Менга жуда қийин душманларимни кечириш, аммо сен менга буни бажаришга ёрдам бер.
–Ҳар гал сенинг юрагингда қасд олиш ҳиссиёти пайдо бўлганда, менинг номим кучига мурожаат қил ва у албатта сенга ёрдам беради!.
Том бу маслаҳатни худди қутқарув чўпи каби маҳкам ушлаб олди ва гапира бошлади:
- Эммануил номи билан, хеч қандай қасд менга ҳалақит бермасин.
Бундан кейингина у бошқа нарсаларни ҳам айта олишига кучи етди.
У ҳамма нарсадан воз кечолди: оғриқлардан, ўз – ўзига бўлган нафратдан, қасд олишга интилишидан, ўз манманлигидан. Унинг юрагидаги ҳаяжон тинчланганидан сўнг, подшоҳ ўғли унинг юраги уриб турган кўкрагига қўлини қўйди ва Том қалбидаги тўртта тиканак суғурилиб олинганини сезди. Уларнинг ўрнида фақат илиқлик ва тинчлик қолди. Уни жўш ураётган қувонч қамраб олди. Хурсандчилигидан у ҳатто тўшагидан сакраб турди. Бутун ҳолсизлик ва чарчоқлар кетди. У ўзини шифоланганини сезди. Қувонганидан у сакраб турди, хўжайини эса уни ушлаб олди. Шу пайтда уларнинг иккаласининг калласига бир ҳил фикр келди:
–Отамизнинг олдига берамиз. У кўп вақтдан бери кутган нарсани кўриши керак.
Қўл ушлашиб, кулиб, улар подшоҳ ёнига шошдилар – подшоҳнинг ўғли ва унинг кичик иниси Том.
Книга на Узбекском языке: - Не так, как у разбойников (Марк Урусла)
Юный разбойник Том едва ли мог себе представить, что однажды утром проснется в замке царя. Кто-то день назад освободил его из темной пещеры, куда его в очередной раз посадили разбойники. Это был сам царь, который привез его в свой замок. Теперь Тому пришлось многому учиться заново, ведь он отныне стал усыновленным ребенком царя. То, что в замке все устроено совершенно не так, как у разбойников, разумеется, не менее увлекательно. Новая жизнь Тома полна приключений, и с замечательным сыном царя он переживает захватывающие и грандиозные события. История мальчика-разбойника Тома – это красочный рассказ для подростков и молодежи, в котором таким же людям, как ты и я, удается владеть собой во многих сложных ситуациях. Тот, кто читает эти истории – озадачен, удивлен, вдохновлен. Он начинает сознавать, что значит быть христианином. Потому что царь действительно есть. Это достойный усвоения урок веры, в котором самое важное очень доступно вкладывается в сердце. Автору, члену общества «Эммануил Равенсбург», удалось с помощью этой книги передать тысячам людей радость о живом, проявляющем отцовскую заботу Боге.