Марк Урусла. Қароқчиларникидай эмас - (7 - саргузашт) Китоб Ўзбек тилида
Qaroqchilarnikiday emas (Urusla Mark) O‘zbek tilida Audiokitob
Катталар ва болалар учун ўн тўрт саргузашт
МУНДАРИЖА
Биринчи саргузашт
Ғаройиб ўзгариш
Иккинчи саргузашт
Биринчи шоҳлик
Учинчи саргузашт
Ўғил билан танишув
Тўртинчи саргузашт
Нотабиий жанг сабоқлари
Бешинчи саргузашт
Зулмат шоҳлигига биринчи ташриф
Олтинчи саргузашт
Том учун сурприз
Еттинчи саргузашт
Сотувчининг кутилмаган таклифи
Саккизинчи саргузашт
Юқори талаб
Тўққизинчи саргузашт
Кечирим қувончи
Ўнинчи саргузашт
Биринчи вазифа
Ўни биринчи саргузашт
Фақат ўз кучи билан эмас
Ўн иккинчи саргузашт
Ўз устида ишлаш
Ўн учинчи саргузашт
Сирли топшириқ
Ўн тўртинчи саргузашт
Озодлик
Еттинчи саргузашт: Сотувчининг кутилмаган таклифи.
Бироқ кейинги кунларда унинг кўнгли қолди, ва ҳатто рашкдан озроқ азобланди, чунки Дженни хурсандчилик билан ўз вақтини подшоҳ тиззасида ўтказар эди. У подшоҳнинг кўксига бош қўяр ёки шунчаки унга қарар ва унинг гапларини кўзларини юмиб эшитир эди. У учун бундан муҳимроғи йўқ эди! Бир томондан Том буни тушуниши мумкин. Дженни кўп нарсани, албатта, йўқолган вақтни қоплаши керак эди, чунки у ота севгисини кўрмаган. Ўзининг отасидан у фақат ҳақоратлар, хўрлашлар ва шавқатсизликка чидаган. Кўп нарсани тўғирлаш керак. Том буни тушунар эди.
Бошқа томондан эса, қимматли вақтлар ўтиб кетмоқда! Нимадир қилиш керак эди! Ҳар доим, Том деворда ўтириб катта дарвозадан ташқарига қараб у ерда нималар содир бўлаёттганини кўздан кечирганида, у ўзининг фаоллигини кўрсатишга шошар эди. Ахир одамларнинг оғир аҳволлари ва қоронғилик доимий равишда кучаймоқда эди! Бу қасрда, курaшиш ва ғалаба ҳақида шунчалик кўп айтилади ва қўшиқлар куйлашади. Лекин, қачон буюк кураш бошланар экан а?!
Том ўзини бу курашга аллақачон тайёр деб ҳисоблар эди, аммо хўжайини уларнинг гуруҳидан ҳали ҳеч кимни қасрдан ташқаридаги қутқариш режасига таклиф қилмаган. Шунинг учун у кеча кечқурун дарвоза ёнида хушмуомалали сотувчини учратганда, буни у омад чопди деб қабул қилди! Бу эркак, ҳар ҳолда, кучли йигитга ишсиз ўтириш ёқмаслигини тушунар эди.
–Мен ҳам подшоҳнинг ишини камчилик одамлар бажарётганидан ташвишдаман, шунинг учун мен сенга қурол совға этаман, унинг ёрдамида сен енгилмас бўласан, – деди сотувчи.
Бу нотаниш одам Томга қуёшдай турли ранглар билан ярақлаётган қилични узатди.
–Бу қилич жуда қулай ва айнан сенинг кучингга мос, – деди дўстона оҳангда у одам. – Ва шунингдек у жуда ўткир!
Кейин у Том бўйинда тақиб юриш керак бўлган занжирга илинган қандайдир нарсани совға қилди. У Томнинг қулоғига, “бу нарса сирли кучга эга бўлиб, бу билан қиличга эга бўлган одам сира енгилмайди” деб пичирлади. Бироқ бу нарсалар фақатгина, улар ҳақида ҳеч кимга айтмасагина, кучга эга бўлар эди.
–Сен сир сақлашни биласанми?
– Ҳаммасини бажараман, – деб жон жаҳти билан бошини қимирлатди Том.
Том ўша нарсани бошидан ўтказаётганида, унинг тожи ерга тушиб кетди. Савдогар уни эпчиллик билан ушлаб олиб чўнтагига солди-да совуққонлик билан кулиб, шундай деди:
–Тож сенга энди керак эмас, У жангда сенга фақат ҳалақит беради.
Бу сўзларни эшитиб Том қисқа вақтга гапираолмай қолди. Оғзини очиб, жойида қотиб қолди, у нима қилишини билмас эди. Уша заҳотиёқ у эркакг изи ҳам қолдирмай қочиб қолди. Фақат узоқда ғалати кулиш эшитилар эди.
Том у нарсага яқинроқдан қараш учун турди. У оғир, эски ва шаклсиз нарса эди. Юқори қисмида Том белгини кўриб қолди. У ҳалқага беркитилган ҳайвонга кўринишида эди. Бу ердан қандайдир сирли куч чиқа оладими? Албатта! Том дархол ўзида тобора ўсаётган паҳловонлик кучини ва жиловлаб бўлмайдиган жанг қилиш истагини сезди. Эртаси куни эрталаб, вақтни ўтказмасдан, у сафарга отланади. Хеч нарса энди уни тўхтатолмайди! Унинг режаларини ҳеч ким билмаслиги учун ҳозир у моҳирона муғомбирлик билан иш тутиши керак эди. Ҳеч ким кўрмаганда Том хазинаси билан лип этиб хонасига кириб кетди.
Эртасига у ҳаракатни бошлаш иштиёқига тўлиб уйғонди. Отаси ёнига ташриф ва жангчилар гуруҳи билан машғулотларни, эҳтимол у қолдириши мумкин. Доимий ашула айтиш унинг ғашини келтира бошлади. Чунки бу нарса шунчалик маъносиз эди! Ҳаракат қилиш ва курашиш ҳозир у учун энг муҳими. Дженни эса жон деб шох билан қоларди.
Худди ўз – ўзидан бўлгандек, тўсатдан Том ўзининг ён бошида қиличи ва бўйнидаги тумор билан дарвоза олдида пайдо бўлиб қолди. Уни худди биров жиловлаб тортгандек тезда дарвоза ташқарисига чиқди. Лекин бугун ташқари жуда туманли эди, икки қадам олдиндаги нарса зўрға кўринар эди. Узоқдан кулги эшитгандай туюлди, худди кеча кечқурун сотувчи йўқ бўлиб қолгандаги кулгига ўҳшаш овоз. Йўқ, наҳотки бу дод овози бўлса? Шубҳасиз кимдир ёрдамга мухтож бўлса керак.
Яхшиямки унда қилич ва тумор бор! Айнан ҳозир уларни уни ишлатди. Иложи борича тезда Том дод эшитилган томонга ташланди. Овозлар ваҳимали эди. Ҳақиқатдан ҳам у ерда кимдир катта фалокатга йўлиққан. Қани энда шу туманда у олдинга тезроқ юролганда эди. Болага худди кўрга ўхшаб, йўлни пайпаслаб топишга тўғри келди. Қандай бемаънилик шоҳ қасридан билдирмасдан яшириниб чиқиш учун, уйда ўзининг қулай пойабзалини ташлаб келди. Нақадар ўткир эди, бу ердаги тошлар! Бечора унинг оёқлари! У югираётиб бир неча марта дарахтлар илдизига тўқнашиб кетар, гоҳ чирмашадиган бутага осилиб қолар, ундан чиққанида эса бор кучи билан югурарди.
- Вой – вой – вой! Шуниси энди етмай турганди!
Учиб бораётганда Том, чиқиб турган шохга урилиганида, шох унинг кўзига кириб кетди. Қанчалик оғриқли бу! Кўзи худди олов билан жиззилагандек оғрир, уларни ҳатто очиб ҳам бўлмасди. Кўзини ҳимоя қилиб, уни чап қўли билан босди. Тўсатдан Том хис унинг бармоқлари орасидан илиқ, суюқ, нарса оқиб чиқаётганини ҳис қилди. Эҳтимол бу қон бўлса керак.
Шунда Том орқага қайтишни хохлади. Лекин қаҳрамонга бундай қилиш ярашмайди. Тишини тишига қўйиб у ўзига айтди, айнан ҳозир таслим бўлиш мумкин эмас ва кучсизлигини кўрсатмаслиги керак. Ахир, бу бечора одамга ёрдам бериш керак! У айнан шу йўналишда, унга яқин қолган бўлиши керак. Қилични ялонғочлагани яхшироқдир, шунда хеч нарса уни беҳосдан босиб олмайди. У одам айтганди – бу қилич енгилмас деб. Демак, олға!
Том қадам ташлаб улгурмаган ҳам эдики... Вой! Бу нима эди! У оёқ остидаги таянчни йўқотиб пастга думалаб кетди. Қиялик жуда сирпанчиқ бўлиб, Том ўзини тўхтатолмай, жарликка учаётган эди. Болани ваҳима босди. У яна қанча чуқурликка тушади. Пастда, қоронғи чуқурликда уни нима кутаётган экан? Тўсатдан у юмшоққина ерга тушди. Бу совуқ ва бемаза ботқоқ эди. У кўкрагигача ботиб қолиб, оёғининг тагида қаттиқ ерни сезмасди. Нақадар дахшатли хис, у кейинги ҳар дақиқада ботқоққа чуқурроқ ботиб кетаётган эди. Қоронғиликда Том қаттиқ нарсани излаб топди. Бу унинг олдидан оқиб кетаётган, қулаб тушган дарахт эди. Ундан ушлаб қолиш мумкин. Демак, ҳали умидни йўқотмаса ҳам бўлади! Аммо унинг қиличи қаерда қолди. Йўқ, қилич албатта унга керак. Бир қўли билан дарахтни ушлаб, бошқа қўли билан қилични излай бошлади.
О, мана – ку, у унинг ёнида ётган экан! Уни атайлаб кимдир қўйиб қўйгандек. Қандай бахт! Том енгиллашиб қилични қинига солди ва бир неча дақиқа дам олиб, дарахтнинг поясига яқинлашди, уни илдизига чиқиб олиб, қаттиқ ерни излаб топди. Энди у қутқарилган эди.
У қаерга тушиб чиқди? Том олдида ғалати вишиллашни эшитди. Юқорига қараганида унга тикилиб турган икки кўзни кўрди, кейинги вишиллашида улар унга қарата ярақлаган қизил оловли тутунга ўхшаш бир нарсани чиқарар эди. Ўша оловнинг ёруғлигида кўргани уни қўрқувга солди. – У катта илоннинг калласи эди! Ҳаммасидан ёмони шу эдики, у кўмилгандек тўхтаб қолганди. Том ундан қочиб кетолмас эди! Унинг ҳокимиятга тўла нигоҳи Томни ўзига жалб қилиб қўйди. У илоннинг кўзларига қараб туришга мажбур эди. Қўрқинчли калла унга яқинроқ келмоқда, Том эса ундан қочиб қутулолмасди. Вишиллаш яна ҳам аниқроқ эшитила бошлади. – У унга қарата вишиллаб:
–Сен менга тегиш – ш – шлисан! Сен менга тегиш – ш – шлисан – дегандай бўларди.
–Йўқ! – Қиличини қинидан чиқаришга ҳаракат қилиб, Том бор кучи билан бақирди.
Шунда илон кула бошлади ва бу қиқиллаганга ўхшаш эди, лекин у қўрқинчли бўлиб ҳар бир товуши оғриқ келтирарди. Шу пайт илоннинг шилимшиқ думи Томнинг оёқларига темирдек, қаттиқ ўралиб олди.
Энди илон ҳар гал юқори кўтарилавериб уни ўзининг тани билан ўраб ола бошлади. Илон ҳозир уни бўғиб қўядику! – Аммо боланинг қўллари ҳали бўш бўлгани учун, илон кейинги ўралишида боши билан Томнинг орқасига ўтганида, унинг нигоҳи энди ўзига жалб қилолмас эди ва у ниҳоят, ўз қиличини олдида, бор кучи билан унинг танига санчди! Ох...! Бу нима? Қиличи шишадек парчаланиб кетиб қўлида дастасигина қолди!
Энди Том тамом бўлди! У энди ҳеч нарса билан ҳимоялана олмайди. У фақат қичқириши мумкин! Аммо уни бу ерда ким ҳам эшитади? Бу дахшатли вазиятда ким унга ёрдам беролади? Илгари ҳам у шунга ўхшаш вазиятни бошдан кечирганми? Ҳа, албатта, – ўшанда, тушида! Бу исмни умуман унутди. Ва Том бор кучи билан бақирди:
–Ёрдам беринглар!!!.
Лекин шу заҳоти жим бўлиб қолди, чунки унга жавобан ҳамма томондан вишиллаш эшитилди. Унинг ёнига кўп бошқа ёруғ – қизил илонлар ўрмалаб келаётганлигига даҳшат билан қараб турди. Ҳамма ердан вишиллаш товуши:
–Сен бизга қараш – ш –шлисан! Сен бизга қараш – ш –шлисан!.
Бу худди ўлим рақсига ўҳшар эди.
Вишиллаш товуши билан Томнинг овозини эшитиб бўлмасди. Томни дахшат қамраб олди. Балки, бу унинг охирги лаҳзаларидир! Илон эса, шу орада унинг бир қўлини ўзининг темир қучоғига олди.
Аммо илоннинг вишиллашига нимадир ҳалақит бера бошлади – қаердандир бошқа товушлар эшитилди. Илон ўз ҳаракатларини тўхтатиб, хавотирда бошини кўтарди. Ғалати товушлар яқинлашмоқда эди – йўқ, бу оддий товушлар эмас, бу кимдир нурли, боланинг овози билан куйлаётган эди. Илонларга бу куй ноқулайлик келтиргани яққол кўриниб турарди, чунки, улар жим бўлиб, орқага чекина болашди. Бироқ, энг катта илон Томни қўйиб юбормас эди. У фақат уни ўраб олишдан тўхтади да, жим туриб қўшиқ эшитилаётган томонга тикилиб қолди.
Том ўз кўзларига ишонолмас эди: дарахтлар орасидан қўшиқ куйлаб бу ерга келаётган кичкини қизалоқни кўрди, У Дженни! Том уни огоҳлантирмоқчи бўлиб бақирди:
–Дженни яқинлашма! Тез қоч бу ердан, ўзингни қўтқар!
Дженни уни Том кўриб қолганини сезди, аммо қиз қочиб кетмади, аксинча, қўшиғини айтиб, тўғри унга яқинлаша бошлади. Қадам – бақадам. Ғалати, илон қимирламасди. Худди ундан олдин Томнинг кўзларини танг аҳволга солгандек, илон ҳам ҳозир Женининг қўшиғидан танг аҳволга тушган эди. У ҳали ҳам вишиллаётган эди:
- Сен менга қараш – ш – шлисан! Сенда менинг тамғам бор – ку!
Шунда Дженни ҳаммасини тушунди ва бақирди:
- Том, тумор! Ўзингдан узоқроққа ирғитиб юбор уни!
Унинг тумори? Уни енгилмас қиладиган ҳимояси? Ҳа а, қилич ҳам ҳеч нарсага ярамас бўлиб чиқди. Наҳотки бунинг ҳаммаси ёлғон бўлса? Том қаттъиятлик билан туморни бўйнидан юлиб олиб уни ботқоққа ирғитиб юборди. Шу онда у дарҳол эркин нафас ололди: илонни тани сўлиб қолди ва баданиниг пастки қисмидаги босим сусайди.
Том ҳайрон бўлиб Дженни қўрқмай илоннинг кўзига қараб биргина сўз айтганини кузатиб турарди. Ҳа, у ўша сўз эди! У Томнинг хотирасидан кўтарилиб кетган ва у беҳудага излаган ўша исм эди. Том Энди уни эслади. Бу унинг хўжайинининг исми эди! Ва яна болани катта куч эгаллаб олди: илоннинг калласи ва олдинги қисми яшин ургандек, ерга қулаб тушди. Бу унинг тамом бўлиши эди.
Бироқ бу ўлган илоннинг танаси ва шилимшиқ билан тўлган жойдан қандай қилиб чиқиши мумкин. У бу ердан қандай чиқади? Ва яна Дженни нима қилишни билар эди. Унда оловдай қизил рангдаги олмосли нозик, кичкина қилич бор эди. У жуда ўткир бўлса керак, чунки қизча осонлик билан қилични Томни ўраб олган жирканч , катта илоннинг танасига санчиб, уни кўтарди ва Том шу орада пайдо бўлиб қолган тор йўлакдан ўтиб олди. У фақат:
- Тезроқ бу ердан оёқни қўлга олиб қочиш керак ! – деб ўйлар эди.
Книга на Узбекском языке: - Не так, как у разбойников (Марк Урусла)
Юный разбойник Том едва ли мог себе представить, что однажды утром проснется в замке царя. Кто-то день назад освободил его из темной пещеры, куда его в очередной раз посадили разбойники. Это был сам царь, который привез его в свой замок. Теперь Тому пришлось многому учиться заново, ведь он отныне стал усыновленным ребенком царя. То, что в замке все устроено совершенно не так, как у разбойников, разумеется, не менее увлекательно. Новая жизнь Тома полна приключений, и с замечательным сыном царя он переживает захватывающие и грандиозные события. История мальчика-разбойника Тома – это красочный рассказ для подростков и молодежи, в котором таким же людям, как ты и я, удается владеть собой во многих сложных ситуациях. Тот, кто читает эти истории – озадачен, удивлен, вдохновлен. Он начинает сознавать, что значит быть христианином. Потому что царь действительно есть. Это достойный усвоения урок веры, в котором самое важное очень доступно вкладывается в сердце. Автору, члену общества «Эммануил Равенсбург», удалось с помощью этой книги передать тысячам людей радость о живом, проявляющем отцовскую заботу Боге.