Марк Урусла. Қароқчиларникидай эмас - (5 - саргузашт) Китоб Ўзбек тилида
Qaroqchilarnikiday emas (Urusla Mark) O‘zbek tilida Audiokitob
Катталар ва болалар учун ўн тўрт саргузашт
МУНДАРИЖА
Биринчи саргузашт
Ғаройиб ўзгариш
Иккинчи саргузашт
Биринчи шоҳлик
Учинчи саргузашт
Ўғил билан танишув
Тўртинчи саргузашт
Нотабиий жанг сабоқлари
Бешинчи саргузашт
Зулмат шоҳлигига биринчи ташриф
Олтинчи саргузашт
Том учун сурприз
Еттинчи саргузашт
Сотувчининг кутилмаган таклифи
Саккизинчи саргузашт
Юқори талаб
Тўққизинчи саргузашт
Кечирим қувончи
Ўнинчи саргузашт
Биринчи вазифа
Ўни биринчи саргузашт
Фақат ўз кучи билан эмас
Ўн иккинчи саргузашт
Ўз устида ишлаш
Ўн учинчи саргузашт
Сирли топшириқ
Ўн тўртинчи саргузашт
Озодлик
Бешинчи саргузашт: Зулмат шоҳлигига биринчи ташриф
Ҳар куни эрталаб, тушликдан кейин Том ҳам иштирок этадиган бир гуруҳ ўқувчилар йиғиларди. Аммо улар ўзларининг мушакларини машқ қилиш учун ёки бир қатор бўлиб туришниўрганиш учун йиғилмас эдилар. Йўқ, улар шоҳ ва унинг ўғлининг инсонларга бўлган муҳаббат сўзлари ёрдамида курашишга ўрганишарди. Улар бир-бирларига кўп нарсаларни айтиши керак эди ва улар дўстларча фикр алмашишар эдилар, шунингдек, шоҳ учун чиройли қўшиқлар айтишарди. Том қароқчилар орасида ҳеч қачон қўшиқ айта олмас эди, чунки бунга сабаб ҳам йўқ эди, бу ерда эса ҳар сафар қўшиқ машғулоти, Том учун энг катта лаззат ҳиссини уйғотар эди.
Сўнгра шоҳ ўғли келар эди. Бир оз бир вақт мобайнида у хурсандчиликда болалар билан бирга куйларди. Кейин у ўтириб отаси, унинг шоҳлиги ва ўзининг режалари ҳақида айтиб берганида, бутунлай тинчлик ҳукм сурарди. Том бу ҳикояларни соатлаб эшита оларди! Бунинг барчаси нафақат қизиқ ва ўта муҳим бўлгани учун, балки бу шоҳ ўғлининг овози бўлгани учун ёқимли эди. У шунчалик илиқ ва жарангдор эдики, сўз билан таърифлаб бўлмас даражада гўзал эди. Унинг ҳар бир сўзидан унинг қалбида ёқимли бир ҳис пайдо бўларди.
Бир куни шоҳ ўғли деди:
–Том, бугун мен билан отда сайр қилишни истайсанми? Мен сенга дунёда содир бўлаётган ҳодисаларнинг баъзиларини кўрсатмоқчиман!
Албатта, у буни истар эди! Ҳайратдан қизариб, тайёр турган кичик бир отга ўтирди ва хўжайинининг орқасидан тезда миниб кетди.
Ўғилдан нур таралаётгани жуда яхши эди, чунки ташқари қоронғи ва булутли эди. Том уни ушлаб кетидан кетаётганда йўлларни яхшироқ фарқлар эди ва ҳамма тўсиқларни яхшироқ кўрар эди. Шу билан бирга у унчалик совуққотмас эди. Том ичида: “Нима учун дарвоза ташқариси бунчалик совуқ?” – деди. Ушбу совуқлик унинг қароқчилар билан бўлган энг даҳшатли кунларини ва яқинда кўрган ёқимсиз мавжудотлар ҳақидаги тушини эслатарди. Том жавобни билмоқчи бўлиб хўжайинидан сўради. У тушунтириб деди:
–Бу ерда бошқаси хўжайинчилик қилишни хоҳлайди. Сен уни биласан-ку. Бу душман! Айнан у зулматни, совуқни ва қўрқувни тарқатади. Сен бугун унинг ҳаракатлари ҳақида ва уни қандай қилиб енгиш мумкинлиги ҳақида бир мунча билиб оласан.
Шу пайт қаердандир уларнинг рўпарасидан бир аёл чиқди. Унинг елкасида жудаям оғир бир ҳалта бор эди, шунинг учун у инқрарди. Шоҳ ўғли отдан тушди. У аёлга:
–Мен сизга ёрдам берсам бўладими? Мен сизнинг юкингизни олмоқчиман! Озгина дам олинг! – деб, таклиф қилди.
Аммо аёл бошини силкиб:
–Йўқ бунда менга ҳеч ким ёрдам бера олмайди. Буни мен ўзим кўтаришим керак. Бу менга ўсмир бўлган вақтимда берилган! - деди.
Аёл йўлида секин давом этди. Том аниғини билмоқчи бўлиб, ундан сўради:
- Сиз ўзингиз билан қандай юкни олиб юрибсиз? Ҳалтангизда нималар бор?
Аёл:
–Албатта бу менинг ташвишларим. Эрим ва болаларим, қариндошларим, пул, ҳосил, соғлик, келажак ҳақидаги ташвишлар. Касал бўлиб, ишсиз қолиш мумкинку... Оҳ, бу қандай даҳшатли! - деди.
Том бошини силкитиб: “Бўлиши мумкин эмас! Қандай қилиб бу аёл унга ёрдам беришимизни истамади? Нима учун бу оғир юкни ўзи кўтаришни истади?” - деди. Шоҳ ўғли унинг кетидан қайғу билан қараб:
–Бечора аёл! Мен унга бажонидил ёрдам берардим. Аммо у ўзи хоҳламаса, мен у учун ҳозир ҳеч нарса қилолмайман! – деди.
Том учун атроф ҳудди қоронғироқ бўлгандек туюлди. Уни қайғу босди. Шунда ўғил унга далда бериб деди:
–Том, ҳали ҳамма нарса қўлдан кетган эмас. Сен унга ёрдам беришни истайсанми? Бўлмаса менинг исмимни унинг кетидан айтгин. Унинг биздан кетишига қарамасдан, сен шундай қилиб кўр. Кейин нима бўлишини кўрасан! .
Том ҳали ҳеч қачон бунақа иш қилмаган бўлсада, барибир, бу аёлга ёрдам бермоқчи бўлди ва шунинг учун у бирданига ишга киришди. У аёлнинг кетидан, унга қарата, баланд овоз билан хўжайининиг исмини айтди. Шу захотиёқ, қанақадир нурли қўлга ўхшаган нарса аёлнинг устига тушганини кўрди. Аёл тўхтаб, уларга қаради. Шоҳнинг ўғли ва Том унга дўстларча қўлларини силтади, ва аёл йўлида давом этди.
–Ҳар сафар у эсингга тушганида яна шундай қил. Шунда вақт ўтиши билан ҳақиқат нури унинг ишончсизлик қисмидан ўта олади!, деган далда сўзларини у йўллари давом этганда ўзининг хўжайинидан эшитди.
Том жилмайди. Бу ажойиб эди! У бундай ишларни кўпроқ қилишни хоҳлади!
Шундан кейин бу икки йўловчи, адашиб қолиб, уйга кетиш йўлини излаётган болаларни учратиб қолишди. Улар оч ва чарчаган эдилар ва энг кичиклари оналарини чақираётган эдилар!
–Мен сизларнинг уйингиз қаердалигини биламан. Мен билан юринглар, мен сизларга йўлни кўрсатаман!, деб шоҳ ўғли уларни юпатмоқчи бўлди.
Улар саросимага тушган кўзлари билан қарашдида ва ундан таралаётган нурни кўриб бошларини силкитишди!
–Бизга нималардир туюлди? Аслида нур бўлиши мумкин эмас! Бу хато бўлиши керак. Ҳар биримиз бу ерда аллақачон нур йўқлигини биламиз, шунинг учун биз зулматдаги ҳаётга ўрганишимиз керак. Биз ҳаттоки нурни кўрсак ҳам, йўлдан адашмаслигимиз керак. Бу фақатгина ўйлаб топилган нарса!
Улар умидсизларча йўлларида давом этишди. Бутунлай ғам-ғўссада, Том хўжайинига қаради. У ҳам қайғуда бошини силкитдида деди:
–Ҳа, одамлар ҳақиқатдан кўра ёлғонга кўпроқ ишонганини кўрганингда, бу жуда ёмон. Улар нурга келишдан кўра қоронғиликда қолишни афзал кўрадилар!
Шунда бола янада қоронғироқ бўлганини сезди. Шунда Том болаларнинг кетидан қаради ва бундан олдинги воқеа эсига тушиб, уларга қарата хўжайинининг исмини баланд чақирди. Шунда, ўзининг калта оёқлари билан бошқаларга зўрға эргашаётган бир кичик бола орқасига қайрилиб қараганини ва тўхтаб қолганини кўрди. Шу пайтда унинг устида ҳам нимадир ярқирагандек бўлди. Ҳудди бир кўринмас қўл болага тегиб, уни ўзига чорлаётгандек бўлди.
“Оҳ, мўъжиза”, бола сирли нурга ишонди ва туртиниб қолганларга қўшилди. Шоҳнинг, ўғли эса, дарҳол отдан тушиб, болачанинг олдига борди ва қўлларига кўтариб, деди:
–Қўрқма, мен сени уйингга олиб бораман!
Бола унга яна бир бор қаради ва жилмайди, кейин эса, ўзини катта отнинг устида ўтрганини кўрганида, қувончдан қичқириб юборди. У бутунлай ёрқин тусга кирди.
–Илтимос, мен уни уйига олиб бориб қўйгунимча, мени шу ерда кутиб тур. Мен ҳозир қайтиб келаман!, – деб Томга бақирдида, отда югуриб кетди.
“Ажойиб, – деб ўйлади Том, ҳеч бўлмаса битта бола қутқарилади!”
Аммо, Томга хўжайинини кутиш бир оз чўзилгандек туюлди. Тўғрида, бу ер жуда қоронғи ва ноқулай эди. Унинг оти ҳам озгина ўрнида жилмоқчи бўлди. Бола отнинг эгарини тортдида бироз олдинга юрди. Бирданига у қандайдир товушлар эшитди. Том яқинроқ келгач, дарахт остида ўтирган, кўринишидан бақавват бир гуруҳ эркакларни кўрди. Улар бақириб, кулиб, шишаларни бир бирларига узатар эдилар. Болани кўришгач улар қўллари билан силкаб болани ўзланиниг ёнига чақиришди.
“Куйдирувчи сув”ни ичгандан кейин қароқчилар кўпинча эс ҳушини йўқотиши Томнинг эсига тушди. Аммо бу одамлар унга кичик бола каби эмас, катта кишига муносабатда бўлгандай муносабатда бўлганлари учун, Том уларнинг ёнига бориб ўтирди. У уларни тинглар ва уларнинг ҳазиллари кулгили бўлмаса ҳам бирга кулишишга ҳаракат қилар эди.
–Ҳой, болага бирор ичгулик беринглар! У қандайдир жуда ҳам хафа кўринади! Буни ичгин ва бир паста кайфиятинг кўтарилади!”, деб бақирди, соқоли олинмаган, ёнидаги бир киши. Томнинг бурнига ичимликнинг ўткир ҳиди урилганда, у иккиланиб қолди.
–Мижғов бўлмагин! - деб кимдир удағайлади.
Унинг қўшниси эса уни қўллаб қувватлаб:
–Бир марта, ҳисобга кирмайди! Татиб кўриш ҳеч қачон зарар қилмайди! – деди.
“Ҳақиқатдан ҳам”, деб ўйлади Том, “биргина кичкина қултум қилиш мумкин-ку! Том шишани оғзига олиб борди.
Шу пайтда, унга товуш эшитилди:
–Том, бундай қилмаслигинг керак. Сен ҳақиқий қувонч қаердан келишини биласанку!
Том қайрилиб қаради ва ўзининг хўжайинини кўрди. Шу пайтда у тезгина шишани ташлаб, оёққа турдида, отга ўтирди.
Қандай яхши, шоҳ ўғли вақтида келди ва ҳаммаси яхшилик билан тугади! Том енгиллик билан хўрсиниб, унинг кетидан эргашди. Эркакларнинг ёқимсиз ҳолатлари уни ҳаёлан таъқиб қилар эди, қонга тўла кўзлари ва даҳшатли кўринишлари ҳақидаги хотира ҳам ёқимсиз эди. Унга кўзларини тикишларичи, баджаҳл, ёввойи, нодон. Буларнинг ҳаммаси даҳшатли!
Том уларни эсларкан сесканиб кетди. Қандай қилиб у шунчалик пасткашликка борди? Эҳ, ҳа, у ўзининг хўжайини белгиланган жойда кутиши керак эди, у эса, шартни бузиб йўлида давом этганди. Шоҳ ўғли жимгина унинг олдида кетарди! Балки унинг жаҳли чиқаётгандир? Йўқ, фақат бу эмас, у буни кўтара олмайди! Яхшиси у бу ишни тезроқ ҳал қилгани яхшироқдир. У отини боғлади ва хўжайини олдида гаплашиш учун борди.
- Илтимос мени кечир...,бошлади Том.
- Яхши, болакай! Жанг қийин бўлди, шундайми?
У меҳрибонлик билан Томга қаради.
–Энди, бундан кейин сен билан бу нарса содир бўлиши мумкин эмас. Агар, шу ерда сени ким қамраб олмоқчи эканлигини билсанг эди! Шишадаги нарса ҳақиқатдан ҳам шайтоннинг қуролидир! Агар ўрганиб қолсанг бундан қутулиш жуда қийин! Бундан ташқари сен ёлғонга ишондинг, чунки бир марта ҳам ҳисобга киради! Бу дарсларни эслаб қолишга ҳаракат қил, энди эса биз яна бир нарса қилишимиз керак.
Шоҳнинг ўғли қўлларини Томнинг елкасига қўйди. Шундай қилиб улар отда икки дўст каби кетишарди.
Бир мунча вақтдан кейин бир ночор уйчага келиб қолишди. Очиқ турган ойналардан улар тўшакда ётган бир кишини кўришди. У умуман ёлғиз, ва шунчалик даражада заиф ва касал эдики, у жойидан бошқа тура олмасди. У ўзининг титраётган қўлларида кичкина бир қора китобчани ушлаб турар ва у китобнинг бир қаторини қайта-қайта ўқир эди. Томга, у одам шу тарзда кимдандир ёрдам сўраётгандек туюлди. Шоҳнинг ўғли эшикни тақиллатди ва шунда қария уларни чақирди: “Киринг”, у кириб қариянинг кроватига ўтирди. Севги билан у эркакка деди:
–Сен мендан мадад сўрадинг! Мана мен келдим. Мен сенга шифо бермоқчиман.
Эркак қўрқувда унга қаради ва деди:
–Йўқ, йўқ! Мен ўзимнинг касаллигимни сабр билан кўтаришим керак, менинг бу китобимда ёзилишича, шоҳнинг ўзи мени шу касалликка йўлиқтирган, мен энди чидашим керак, бўлмаса мен унинг олдига бора олмайман! Унинг иродаси шу! Қара бу ерда нима ёзилган!
–Бу нотўғри!, деди қичқириб юборди Том, ўзини ушлаб туролмай. Шоҳ бунчалик қабиҳ эмас. Кўзларингизни каттароқ очиб, олдингда ким турганига қара! У сенга ҳақиқатдан ҳам шифо беришни истайди!
–Йўқ,- деб инграб юборди қария – шифо ҳозир энди, афсуски, йўқ! Олдин, ҳа бундай нарсалар содир бўлган, аммо ҳозир бу нарсалар ўтиб кетди!
Аммо, Том таслим бўлмасди ва шоҳнинг қанчалик яхшилигини, унинг ўзи билан нималар содир бўлганини, унинг озодлиги учун шоҳнинг ўғли катта нарҳ тўлаганлиги ҳақида бу қари одамга сўзлаб берарди. Шоҳнинг ўғли завқ билан кузатар эди.
–Ҳой бола сен шунчалик ишонч билан гапиряпсанки, ҳали ҳеч ким менга шоҳ ҳақида бунчалик айтиб бермаган эди! – деди ҳайратланган қари киши.
У шоҳ ўғлига узоқ тикилиб қолди.
–Мен ишонишга деярли тайёрман... Бироқ энди бу ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас ку. Мен жуда қариб қолдим! Агар сен бу нарсаларни кўтаришга яна озгина куч берсанг, шунисига ҳам хурсанд бўламан!
Бунга шоҳ ўғли жилмайди.
–Ҳа, бу ҳам яхши. Аммо мен сен яна бир икки йил соппа соғлом яшашинг керак деб қарор қилдим. Биласанми, менда сен учун маҳсус бир мақсадим бор! – деди.
–Мен учун? – ҳайрон бўлди бу чол ва бахтиёр бир жилмайиш унинг юзларида пайдо бўлди, шунча йиллардан кейин илк маротаба!
–Хўп яхши! Менга шифола! – деди чол ва ўзининг ингичка қўлларини шоҳ ўғлига чўзди.
Шу пайт илиқ бир нарса унинг баданига тарқала бошлади. Қисқа вақтдан кейин у соғайганини сезди. У гавдасини тик қилиб, тўшагига ўтирди.
–Сен умуман бошқа тусга кирдинг! – ҳайратланиб ҳайқирди Том.
Ҳақиқатдан ҳам! Бу қари киши тўшагидан турди ва бир икки қадам қўйди, ўзининг танасига қараб, кучли ва соғайганини кўриб жудаям ҳайрон қолди. Шунда у шоҳ ўғлига, сўнг Томга қаради ва шунда уччалови ҳам хурсандчилигидан йиғлаб юборишди.
–Ҳақиқатдан, ҳозир ҳам шифо мавжуд экан! - деб ҳайрон қолди қари чол. Буни қаранг а, айнан мен учун келдинг! Мен бу ҳақида қўшниларимга айтишим керак!
–Ҳа, сен бошқаларга ҳозирги кунда ҳам шифо бера олишим ҳақида айтишинг учун шифо топдинг - деди шоҳ ўғли. Том бу ғамгин кулба умуман ёруғ бўлиб кенганини сезди.
–Биз эса Том, йўлларимизни давом этишимиз керак. Сен учун менда бир совға бор! - деди.
Лол бўлган Том ўзининг хўжайини орқасидан кетарди! Бугун қанақа кун ўзи! У нималарни бошдан кечирмади! Унинг хўжайини дунёда ҳамма нарсани қила олади! У эса, яъни Том, унинг ёнида туриб, унга ёрдам бера олади!
Книга на Узбекском языке: - Не так, как у разбойников (Марк Урусла)
Юный разбойник Том едва ли мог себе представить, что однажды утром проснется в замке царя. Кто-то день назад освободил его из темной пещеры, куда его в очередной раз посадили разбойники. Это был сам царь, который привез его в свой замок. Теперь Тому пришлось многому учиться заново, ведь он отныне стал усыновленным ребенком царя. То, что в замке все устроено совершенно не так, как у разбойников, разумеется, не менее увлекательно. Новая жизнь Тома полна приключений, и с замечательным сыном царя он переживает захватывающие и грандиозные события. История мальчика-разбойника Тома – это красочный рассказ для подростков и молодежи, в котором таким же людям, как ты и я, удается владеть собой во многих сложных ситуациях. Тот, кто читает эти истории – озадачен, удивлен, вдохновлен. Он начинает сознавать, что значит быть христианином. Потому что царь действительно есть. Это достойный усвоения урок веры, в котором самое важное очень доступно вкладывается в сердце. Автору, члену общества «Эммануил Равенсбург», удалось с помощью этой книги передать тысячам людей радость о живом, проявляющем отцовскую заботу Боге.




































































































































