Марк Урусла. Қароқчиларникидай эмас - (10 - саргузашт) Китоб Ўзбек тилида
Qaroqchilarnikiday emas (Urusla Mark) O‘zbek tilida Audiokitob
Катталар ва болалар учун ўн тўрт саргузашт
МУНДАРИЖА
Биринчи саргузашт
Ғаройиб ўзгариш
Иккинчи саргузашт
Биринчи шоҳлик
Учинчи саргузашт
Ўғил билан танишув
Тўртинчи саргузашт
Нотабиий жанг сабоқлари
Бешинчи саргузашт
Зулмат шоҳлигига биринчи ташриф
Олтинчи саргузашт
Том учун сурприз
Еттинчи саргузашт
Сотувчининг кутилмаган таклифи
Саккизинчи саргузашт
Юқори талаб
Тўққизинчи саргузашт
Кечирим қувончи
Ўнинчи саргузашт
Биринчи вазифа
Ўни биринчи саргузашт
Фақат ўз кучи билан эмас
Ўн иккинчи саргузашт
Ўз устида ишлаш
Ўн учинчи саргузашт
Сирли топшириқ
Ўн тўртинчи саргузашт
Озодлик
Ўнинчи саргузашт. Биринчи вазифа.
Улар иссиқ қовжираган йўлдан юриб келиб, озроқ сояда хурсанд бўлиб дам олганларидан сўнг, улар инграган товушни эшитиб қолишди. Йўл четида қоянинг ён бағрида, жазирама қуёш остида кекса бир одам ётарди. Унинг оёғи катта тош парчаси остида қолиб кетгани учун у ҳаракат қилолмас эди. Бу бечора қанча вақтдан бери у ерда ётган экан? Дженни дарҳол унинг ёнига югуриб борди, шунда Том тезгина кичик чиғаноқни чўнтагидан олиб унга шундай деди:
- Тақсирим! Биз бу оёғи босилиб қолган одамга ёрдам бера оламизми?
Ҳақиқатдан шу дақиқада у овозни эшитди:
–Ҳа, Том. Шубҳасиз, бу ерда сен ёрдам кўрсатишинг керак. Бу одам ҳақиқатдан ҳам ёрдамга муҳтож. Шунинг учун ҳам мен иккингизни унинг ёнига юбордим!
Шу орада Дженни қариянинг бошига соя бўлиши учун унинг ёнига туриб, шу ернинг ўзида қирққулоқни юлиб олиб, унга қўнаётган пашшаларни қува бошлади.
–Том, тезроқ сумкамиздан сувни чиқар! Бу бечора одам сувсизликдан лоҳас тортмоқда!”
Том дарҳол, узоқни ўйлайдиган подшоҳнинг ўғли ғамҳўрлик билан уларга берган, шишадаги сувни чиқарди.
Айнан шу пайт қария кўзини очди ва ўзига келди шекилли. Шунда Дженни унинг гавдасининг юқориги қисмини кўтариб унга бир оз сув ичирди. Кейин у одам яна хушидан кетди ва Дженни уни ерга ётқизди. Юзидаги лойни ювиб тозалаганидан сўнг Дженни бу одамни таниди. Фалокатга учраган бу одам унинг қароқчи – отаси эди! Ранги ўчган ва ҳаяжонланган Дженни бу ҳақда Томнинг қулоғига шивирлади. Том эса ўзини йўқотиб қўйиб, қайтадан чиғаноқни олди. Энди у ҳақиқатдан ҳам ёш гўдакдек подшоҳдан ёрдам сўради.
Жавоб дарҳол келди:
–Дженни уни кечириши зарур ва кейин менинг номим билан унга шифо бериши лозим
–Аммо биз энг аввало тошнинг бўлагини олиб ташлашимиз керак, – деди Том ва бор кучи билан уни итарди.
Бироқ у қанчалик уринмасин, у бу тошни бўлагини силжитолмади. Тўсатдан у Дженни бир нарсаларни гапираётганини эшитди. Том Дженнига қайрилиб қараб ҳам улгурмади, тош бўлаги ўзи қандайдир кўринмас куч ёрдамида ўрнидан силжиди, унинг остида ётган одам озод бўлди.
- Бу нимадан бўлди? – деб ҳайрон қолди Том.
–Менимча, бу отам менга қилган барча ёмонликларини кечирганим ҳақида подшоҳга айтганимдан учун содир бўлди, чунки айнан шундан сўнг тош бўлаги ўрнидан силжиди! – деб хурсанд бўлди Дженни.
Аммо, қариянинг ярадор оёғини кўриб Дженни яна жиддийлашди: энди у ҳеч қачон юролмайди. Ва шу билан бирга у кўп қон йўқотган.
Дженнининг саросимага тушганини кўриб, Том унга:
- Биз нима қилишимиз кераклигини наҳотки сен унутдинг? – деди.
- Ҳа, унинг исми!
Шундай қилиб, Том буни яхши ўрганиб олгани туфайли, улар қариянинг икки томонидан тиз чўкиб, ярадор оёғига қўл қўйишиб ўзларининг тангриси номини айтдилар. Олдинига ҳеч нарса қимир этмади, аммо Подшоҳ ўғлининг қўшинларидан бўлган ёш аскарлар бирор нарса юз бериши кераклигини билишар эдилар! Том аллақачон бундай ҳолни бошдан кечирган эди ва бу ҳақда Дженнига тез – тез айтиб берарди. Бироқ анча вақт ўтди, аммо ҳеч нарса ўзгармади. Улар подшох ўғлининг номини яна бир бор ишлатишга ҳаракат қилишди. Яна ҳеч нарса ўзгармади. Дженнининг кўзлари ёшга тўлди:
–Сен ёрдам бера оласанку, тангрим! Ўз кучингни кўрсат! – деб айтди руҳи тушиб.
Ниҳоят, улар қўллари остида бир нарса қимирлаганини сезишди. Қувонганларидан улар буюк тангрилари ҳақида қўшиқ айтиша бошлашди. Секин, жуда секин оёқ тўғри бўла бошлаб, суяклари битди, яралар эса эт ва тери билан қопланди. Ҳайрон бўлишиб миннатдорлик билан улар бу мўъжизага қарашар эдилар.
Тўсатдан қария ўзига келди. У болалар унинг устидан тош бўлагини олиб ташлашганига, оёғи эса оғримай, бутунлай соғайганига ишонолмас эди. Унинг иштонидаги қондан қолган катта доғлар бор эди. Иккаласи қариянинг ёнига ўтириб унга подшоҳ ўғлининг номи шифо берганини гапириб бера бошлашди. Дженни унинг қизи эканлигини билгач, чол қўрқиб унга кўз тикди. У ўз кўзларига ишонмас эди, чунки Дженни жуда ўзгариб кенган. Унинг олдида гўзал ва қоматли қиз ўтирар эди. У қиз энди у билган ва нафратланган ночор ёки майибланган қиз эмас эди. Бошини чайқаб у нимадир ўзича гапирди, лекин Дженнини уни кечириб ёрдам бергани унга жуда ёқди. Шундан сўнг, унга албатта подшоҳ ҳақида ва қандай қилиб улар ҳам у томондан қутқарилганлари ҳақида, подшоҳнинг ўғли ва унинг ажойиб қасри ҳақида сўзлаб беришди.
Қария эшитганларига ишонолмас эди. Улар уни қасрга олиб бормоқчи бўлганларида, у бошини чайқатиб шундай деди:
–Мен қаср ортида қолсам яхшироқ бўлади. Мен энди бу ёшимда ўзгаролмайман. Яна юра олганимдан хурсандман! Бу менинг умримнинг оҳиригача ортиғи билан етиб ошади.
Улар иккаласи буни кутишмаган эдилар. Улар кимдир подшоҳ қасрида яшаш таклифини рад этишини тасаввур қилолмас эдилар. Аммо ҳеч қандай кўндиришлар ёрдам бермас эди. Улар Дженнининг отасини ишонтира олишмади, улар ғамгин ҳолда ва ҳавслари пир бўлиб кетаётган қариянинг ортидан қараб туришар эдилар. Сукут сақлаб, Том ва Дженни қасрга қайтишди. Уларнинг юраклари қон бўлди. Улар ўз жойларига жимгина ўтириб бошқаларнинг келишини кутишар эдилар.
Бошқа болалар нималарнигина бошидан кечиришмади! Уларнинг кўпчилиги қасрга янги одамларни олиб келишди. Қанча ҳикоялар ва ажабланишлар бўлди! Подшоҳнинг ўғли болалар билан биргаликда қувонар эди. Кейин у Том ва Дженнининг маъюслигига эътибор берди. У уларнинг ёнига ўтириб уларни қучоқлаб юпатди:
–Мен сизларнинг умидсизликларингизни тушуна оламан. Одамлар менинг сўзларимга ишонмасликлари тез – тез бўлиб туради! Улар бошқа йўлни танлашганда – мен ҳам оғриқларга дуч келаман. Аммо сизлар таслим бўлмасликларингиз керак! Менда яна бир режа бор ва уни бажарилишига сизлар менга ёрдам беришларингиз керак!
Болаларни кўзларида ишонч пайдо бўлди. Албатта улар ёрдам бериш истаги билан ёнар эдилар. Лекин улар нима қилолар эдилар?
- Ҳаммангиз эшитинглар! – деди шунда подшоҳ ўғли.
–Мен Дженнининг отаси ва қароқчилар тўдаси ҳақида бир ўлкан режани ўйлаб қўйдим! Аммо ҳамма нарсани батафсил тайёрлаш керак. Ким менга ёрдам беради?
Ҳамма завқ билан тайёрлиги ҳақида айтишди.
–Аммо бу осон бўлмайди! – деб огоҳлантирди у, бироқ ҳамма болалар подшоҳ ўғлининг режасида қатнашишни исташди.
Книга на Узбекском языке: - Не так, как у разбойников (Марк Урусла)
Юный разбойник Том едва ли мог себе представить, что однажды утром проснется в замке царя. Кто-то день назад освободил его из темной пещеры, куда его в очередной раз посадили разбойники. Это был сам царь, который привез его в свой замок. Теперь Тому пришлось многому учиться заново, ведь он отныне стал усыновленным ребенком царя. То, что в замке все устроено совершенно не так, как у разбойников, разумеется, не менее увлекательно. Новая жизнь Тома полна приключений, и с замечательным сыном царя он переживает захватывающие и грандиозные события. История мальчика-разбойника Тома – это красочный рассказ для подростков и молодежи, в котором таким же людям, как ты и я, удается владеть собой во многих сложных ситуациях. Тот, кто читает эти истории – озадачен, удивлен, вдохновлен. Он начинает сознавать, что значит быть христианином. Потому что царь действительно есть. Это достойный усвоения урок веры, в котором самое важное очень доступно вкладывается в сердце. Автору, члену общества «Эммануил Равенсбург», удалось с помощью этой книги передать тысячам людей радость о живом, проявляющем отцовскую заботу Боге.




































































































































