Марк Урусла. Қароқчиларникидай эмас - (1 - саргузашт) Китоб Ўзбек тилида
Qaroqchilarnikiday emas (Urusla Mark) O‘zbek tilida Audiokitob
Катталар ва болалар учун ўн тўрт саргузашт
МУНДАРИЖА
Биринчи саргузашт
Ғаройиб ўзгариш
Иккинчи саргузашт
Биринчи шоҳлик
Учинчи саргузашт
Ўғил билан танишув
Тўртинчи саргузашт
Нотабиий жанг сабоқлари
Бешинчи саргузашт
Зулмат шоҳлигига биринчи ташриф
Олтинчи саргузашт
Том учун сурприз
Еттинчи саргузашт
Сотувчининг кутилмаган таклифи
Саккизинчи саргузашт
Юқори талаб
Тўққизинчи саргузашт
Кечирим қувончи
Ўнинчи саргузашт
Биринчи вазифа
Ўни биринчи саргузашт
Фақат ўз кучи билан эмас
Ўн иккинчи саргузашт
Ўз устида ишлаш
Ўн учинчи саргузашт
Сирли топшириқ
Ўн тўртинчи саргузашт
Озодлик
Биринчи саргузашт: Ғаройиб ўзгариш
Том уйғонгач, аввал ўз кўзларига ишонмади. У кўрган нарса гўё тушда бўлганидек эди. У ёруғ ва илиқ хонада юмшоқ тўшакда ётарди. Унинг ёнида ажойиб овқатлар билан лиқ тўла стол турар эди. Стол устида гўшт, нон, мевалар, тароватли ва консерваланган сабзавотлар ва Том ҳеч қачон кўрмаган овқатлар бор эди. Қароқчиларда бунга ўхшаш ҳолат ҳеч қачон содир бўлмаган. Қароқчи ота уйга бирор егулик олиб келганда, у болаларга қандайдир бир қисмини ташларди ва улардан энг кучлилари ўзига тегишли қисмини тортиб олмагунча баҳслашиб уришарди. Аммо Том айёрликка ўрганди ва егулик ғамлаш учун, бошқа усулларни топарди.
Том жудаям оч эди! У ҳеч ким қарамаётганмикин деб, бор ён атрофни қараб чиқди. Аммо шу онда хонага қандайдир умуман ғалати, ёрқин болалар кириб келишди. Улар стол атрофига ўтириб олишди ва Томга улар билан ўтириб овқатланишни имлашди.
Аммо Том креслонинг орқасига яширинишга улгурди, ахир болалар кўп эди! Улар шубҳасиз уни тутиб олмоқчи эдилар! Эй йўқ, у уларга тутқин бермайди. Ахир ҳеч кимга ишониб бўлмайди! Уларнинг каттаси ўрнидан турди ва меҳмонни столга олиб келмоқчи бўлди, аммо Том ваҳший ҳайвондек қаршилик кўрсата бошлади.
Болалар овқатланишни бошлагач, у яширинган жойидан қаради ва кўрган нарсаларига ишонмади: улар бир-биридан овқатини олиб қўйишга уринмас эди, аксинча болалар бир- бирларига овқат узатишарди! Қароқчиларникида овқатни қўлингдан келганча, хамлаб олиш керак эди ва уларни оғизни, иштон чўнтакларини тўлдириш керак эди, сўнгра эса кимдир уни олиб қўймасидан олдин, қайсидир бурчакда ютиб юбориш керак эди. Бу ерда ажабланарлиси шуки, ҳамма нарса тинч ва осойишта эди. Болаларда ҳаттоки бир-бирлари билан гаплашиб кулишишга ҳам вақтлари бор эди. Ҳеч ким ҳеч кимнинг пешонасига суяк отмас, қўлларини кийимларига артмас, ҳеч кимга бақиришмас эди. Қароқчиларнинг ҳаётидан қанчалик фарқ қиларди!
Жуда қаттиқ ҳайратда қолганидан, Том қорни очлигини қарийб унутиб қўйди. Ниҳоят болалар овқатларни қолдириб, хонадан чиққач, у оч бўридек қолган овқатларга ташланди. Унга тоза ликопча керак бўлмади, чунки бола унга озгина таниш бўлган нарсалар билан қўлини тўлдирди ва ўзи яширинган жойда, креслонинг орқасига ўтиб ейишни бошлади. Қандай мазали эди! Том бу ерда қолишни жуда истаб қолди.
Аммо у қаерда эди? У бу ерга қандай келиб қолди? Ахир, кечагина, унинг бошидан ўтган энг даҳшатли ва кутилмаган воқеа содир бўлди. Қандайдир арзимаган нарса учун қароқчилар уни одатдагидан ҳам қаттиқроқ дўппослашди. Том қочиб кетиман деб, пўписа қилганда эса, қароқчилар уни занжирбанд қилиб, қоронғи бир ғорга қамаб қўйишди. Шунда Том ғазаби ва тушкунлигини чиқариб юбориш учун, овозининг борича бақирди. Унинг овози ҳириллаб ва инқиллаб қолди. Шунда у бирдан унга нотаниш бўлган эркак овозини эшитиб қолди: қандайдир бир одам қароқчилар билан келишув олиб борарди.
Қароқчилар ўзларини одатдагидан ҳам сурбетроқ тутишди ва жуда баланд нархни талаб қилишди. Бу нима билан тугаганини Том эшита олмади. Бироқ, шундан сўнг унинг қафасининг эшиклари очилди ва қандайдир бир ёрқин одам уни занжирларидан озод қилиб, ўзи билан бирга отга ўтқазди. Эҳтимол, шундан кейин у чарчаганидан ухлаб қолди...
Бола ўзича ўйларди: “Бу одам қандай ғалати экан - а? У умуман қароқчиларга ўхшамайди. Нима учун мен ундан сира қўрқмаяпман? – деб ўйлади бола. Эшик очилди ва яна шу ёрқин одам пайдо бўлди. У Томнинг овқатланаётганлигини кўриб ҳеч ҳам ғазабланмади. Аксинча, жилмайиб Томдан - ванна хонани бирор марта кўрганмисан – деб сўради? Шундан кейин у чиқиш тарафга қараб, бу кичик меҳмонни ўзи билан боришни таклиф қилди. Қароқчи бола иккиланди. Бу қопқон бўлиши мумкин-ку?! Мени у ерда нима кутаётганини ким билибди? Аммо Том қўрқоқ бўлиб кўринишни истамади, шу билан бирга у жуда қизиқувчан эди. У: “ҳеч бўлмаса бир марта қараб кўрсам бўлади-ку?!” – деди.
У ерда кичик, оч - яшил хона бўлиб, уни ажойиб нарсалар яшнатиб турар эди. Марказда қудуқни эслатувчи бир нарса бор эди. Том тезда у ерга қўлини туширди ва ҳайрон бўлди: сув илиқ эди! Ёрқин одам:
– Агар сен у ерда чўмилмоқчи бўлсанг, кийимларингни ечишинг керак, – деди. Кийимларни ечиш керак? Эй йўқ! Кийимлар унга тегишли. У кийимларини олиб қўйишларига йўл қўймайди. Том ўрнидан қимир этмади. Ёрқин одам кутиб турарди. Эҳтимол унинг вақти кўп. Акс ҳолда нега кутиб турарди? У кучлироқ эди ва кийимларни осонликча тортиб олиши мумкин эдику! Қароқчиларда ҳар доим шундай бўлган.
Сув ўзига ром этарди. Том бажонидил унга сакрар эди-ю аммо ўз кийимларини бериш? У бунга ўрганиб қолган. Ростини айтганда, иштони аллақачон ҳаддан ташқари тор ва калта бўлиб қолган, кўйлаги эса йиртиқларга тўла эди. Унинг кийимининг ҳиди ҳам унчалик яхши эмас эди. Лекин барибир, ҳеч қачон ҳеч нимани бермаслик керак! Буни у қароқчилардан ўрганган.
Айнан шу вақтда битлар уни қаттиқ чақа бошлади, у шундай қашинар эдики, бефойда эди. Шунда Том, уни фақат сувга сакрашгина қутқаришини англади. Бу кичкина қароқчи кийимларини ечди-да, “қудуққа” сакради.
Том ўзининг меҳрибон хўжайини унга янги ва оппоқ кийим тайёрлаб қўйганини кўргач, бу кир кийимлар бундай хонага тўғри келмаслигини англаб етди. Шунинг учун хўжайини унинг кийимларни оловга ташлаганда қаршилик кўрсатмади.
Бу сув қандай ажойиб эди! Бу одам майин губка билан боланинг озғин баданини ювар экан, бир қават кир тагида: шишлар ва тирналишлар, кўкариш ва зарба излари, чандиқ ва яраларни кўрди. Ҳамдардлик билан бу одам уни юмшоқ ва илиқ сочиққа ўради, эҳтиёткорлик билан унинг яраларига оқ малҳам суртди. Сўнгра Том, бу ёрқин одам берган оқ кийимларни кийди.
Бола тайёр бўлгач, бу одам бахтиёрлик билан унга жилмайди-да, уни оловдек чақнаб турган девор олдига олиб борди, унда Томнинг акси кўринар эди. Аммо бу Том эмас эди, Том бундай бўлиши мумкин эмас: ёрқин, тоза ва чиройли! Бола бу туш эмасмикин деб, ўзини тезда чимчилаб кўрди. Ҳа, бу ҳақиқатдан ҳам унинг ўзи эди! Том бирон гап ҳам айтолмай, уни бошқа хонага етаклаётган у одамга қаради. У ерда бу одам катта бир қизил креслога ўтирди ва Томни тиззасига олди. Шунда Том батамом таслим бўлди. Унинг кўнгли жуда илиб кетди, бу ҳаттоки чўмилишидан олдин ҳис қилган илиқликдан ҳам кучлироқ эди. Энди у бу одамга ишониш мумкинлигини билди. Том унга қаттиқ суяниб олди ва ўзини шуқадар бахтли ҳис қилдики, у одамнинг қучоғида доим қолишни хоҳлади.
Том ҳеч қачон бунга ўхшаш нарсани ҳис қилмаган эди: кучли қўллар уни ушлаб турарди ва озор бермас эди; бу қучоққа қулоқларини тик қилмай шўнғиш мумкин эди. Бу ерда у энг юмшоқ юнгда ётгандан ҳам ширинроқ ва энг чуқур ғордан ҳам хавфсизроқ дам оларди. Ҳатто кўзлари юмиқ ҳолда ҳам Том бу одамнинг нигоҳини сезарди ва у учун бу одам жуда ёқимли эди. Том ўзининг бутун ҳаёти давомида излаган жойини топганидек ҳис қиларди. Бу жой унга тегишли эди.
Бола бошқа ҳеч нарса исматас эди, фақатгина у кўраётган ва ҳис қилаётган нарсалардан завқланишни истар эди холос. Бироқ бир неча вақтдан кейин бошқа болалар келишди. Уларнинг бошларида кичик тожлар ярқирар эди. Болалар бу ёрқин одамга яна битта тож келтиришди. У эса тожни Томнинг бошига кийдирди ва севинч билан эълон қилиб деди:
- Шу вақтдан бошлаб Том ҳам менинг фарзандим!.
Шунда Том бу одамга қаради ва бирдан унинг кўзлари очилди : ахир бу одам подшоҳ-ку! Аммо ажабланарлики, бола унинг олдида ҳеч ҳам қўрқувни ҳис этмади! Ахир у энди подшоҳнинг тиззасида ўтирар эди! Ахир энди Том подшоҳнинг фарзанди!
Книга на Узбекском языке: - Не так, как у разбойников (Марк Урусла)
Юный разбойник Том едва ли мог себе представить, что однажды утром проснется в замке царя. Кто-то день назад освободил его из темной пещеры, куда его в очередной раз посадили разбойники. Это был сам царь, который привез его в свой замок. Теперь Тому пришлось многому учиться заново, ведь он отныне стал усыновленным ребенком царя. То, что в замке все устроено совершенно не так, как у разбойников, разумеется, не менее увлекательно. Новая жизнь Тома полна приключений, и с замечательным сыном царя он переживает захватывающие и грандиозные события. История мальчика-разбойника Тома – это красочный рассказ для подростков и молодежи, в котором таким же людям, как ты и я, удается владеть собой во многих сложных ситуациях. Тот, кто читает эти истории – озадачен, удивлен, вдохновлен. Он начинает сознавать, что значит быть христианином. Потому что царь действительно есть. Это достойный усвоения урок веры, в котором самое важное очень доступно вкладывается в сердце. Автору, члену общества «Эммануил Равенсбург», удалось с помощью этой книги передать тысячам людей радость о живом, проявляющем отцовскую заботу Боге.