IBT, 2008 | Ана, сен кўрган ҳайвон бор эди, энди йўқ. У кўп ўтмай тубсизлик қаъридан чиқиб, ҳалокатга йўлиқади. Ер юзида яшаётган ва дунё яратилгандан буён ҳаёт китобига ёзилмаган барча одамлар ҳайвонни кўриб, ҳайрон қоладилар. Чунки у бор эди, ҳозир йўқ, аммо яна келади. |
MKi, 2020 | Sen ko‘rgan bu mahluq qachonlardir bor edi, endi esa yo‘q. U ko‘p o‘tmay tubsiz chuqurlikdan chiqadi va mahv etiladi. Dunyo yaratilgandan beri ismlari hayot kitobiga yozilmagan yer yuzidagi hamma odamlar mahluqni ko‘rib, hayron qoladilar. Chunki bu mahluq bor edi, hozir yo‘q, ammo yana keladi. |
MK, 2020 | Сен кўрган бу махлуқ қачонлардир бор эди, энди эса йўқ. У кўп ўтмай тубсиз чуқурликдан чиқади ва маҳв этилади. Дунё яратилишидан олдин исмлари ҳаёт китобига ёзилмаган ер юзидаги ҳамма одамлар махлуқни кўриб, ҳайрон қоладилар. Чунки бу махлуқ бор эди, ҳозир йўқ, аммо яна келади. |