MKi, 2020 | Egamiz o‘sha kuni qilgan ishlari bilan Isroil xalqining ko‘zi oldida Yoshuaning nomini yuksaltirdi. Ular butun umri davomida Musoni qanday hurmat qilgan bo‘lsalar, Yoshuani ham shunday hurmat qildilar. |
MK, 2020 | Ўша куни Эгамиз қилган ишлари орқали Исроил халқининг кўзи олдида Ёшуанинг номини юксалтирди. Улар бутун умри давомида Мусони қандай ҳурмат қилган бўлсалар, Ёшуани ҳам шундай ҳурмат қилдилар. |