IBT, 2008 | Исо Ўз шогирдларига ҳам айтди: «Бир бойнинг хўжалик ишларини бошқарувчиси бор экан. Бойнинг қулоғига, иш бошқарувчи мол-мулкингизни бежо сарф қилиб юрибди, деган чақув етибди. |
MKi, 2020 | Iso shogirdlariga shunday dedi: “Bir boy odamning ish boshqaruvchisi bor ekan. Boyga: “Ish boshqaruvchingiz mol–mulkingizni sovurib yuribdi” degan xabar yetib keldi. |
MK, 2020 | Исо шогирдларига шундай деди: “Бир бой одамнинг иш бошқарувчиси бор экан. Бойга, иш бошқарувчингиз мол–мулкингизни совуриб юрибди деган хабар етиб келди. |