IBT, 2008 | Кўпдан-кўп халойиқ йиғила бошлагач, Исо сўз очиб деди: «Бу насл ёмондир! Бу насл бир далил изламоқда, аммо Юнус пайғамбарнинг аломатидан бошқа унга далил берилмайди. |
MKi, 2020 | Isoning oldiga katta olomon yig‘ilgandan keyin, Iso so‘z boshladi: — Hozirgi nasl qabih bir nasldir. Bu nasl alomat so‘raydi, ammo ularga Yunusning alomatidan boshqa alomat berilmaydi. |
MK, 2020 | Исонинг олдига катта оломон йиғилгандан кейин, Исо сўз бошлади: “Ҳозирги насл қабиҳ бир наслдир. Бу насл аломат сўрайди, аммо уларга Юнуснинг аломатидан бошқа аломат берилмайди. |