IBT, 2008 | Улар Ерихо шаҳрига келдилар. Шаҳардан яна чиқиб кетаётганларида, Исога Ўз шогирдлари ҳамда бир талай халойиқ эргашиб бораётган эди. Йўл чеккасида Тимейнинг ўғли кўр Бартимей садақа сўраб ўтирган эди. |
MKi, 2020 | Iso bilan shogirdlari Yerixo shahriga keldilar. Ular shahardan chiqib ketayotganlarida bir talay xaloyiq ularga ergashdi. Timey o‘g‘li Bartimey ismli bir ko‘r tilanchi yo‘l chekkasida o‘tirgan edi. |
MK, 2020 | Исо билан шогирдлари Ерихо шаҳрига келдилар. Улар шаҳардан чиқиб кетаётганларида бир талай халойиқ уларга эргашди. Тимеюс ўғли Бартимеюс исмли бир кўр тиланчи йўл чеккасида ўтирган эди. |