IBT, 2008 | Эрталаб эса: „Осмон қизил-қорамтир экан, бугун ҳаво бузуқ бўлади“, – дейсизлар. Вой мунофиқлар-эй! Кўк юзини аниқлай оласиз-у, нега замоннинг аломатларини аниқлай олмайсизлар? |
MKi, 2020 | Ertalab esa, osmon qizil, havoning avzoyi buzuq, bugun bo‘ron bo‘ladi, deysizlar. Sizlar osmonning avzoyiga qarab, ob–xavoni aniqlay olasizlar–ku! Nega zamon alomatlarini talqin qila olmaysizlar?! |
MK, 2020 | Эрталаб эса, осмон қизил, ҳавонинг авзойи бузуқ, бугун бўрон бўлади, дейсизлар. Сизлар осмоннинг авзойига қараб, об–ҳавони аниқлай оласизлар–ку! Нега замон аломатларини талқин қила олмайсизлар?! |