IBT, 2008 | Лекин Исо унга бир оғиз сўз ҳам жавоб бермади. Шогирдлари келиб: – Уни қўйиб юбор, у орқамиздан додлаб юрибди, – деб Исодан илтижо қилдилар. |
MKi, 2020 | Iso unga bir og‘iz so‘z ham javob bermadi. Shogirdlari Isoning oldiga kelib, iltimos qildilar: — Uni jo‘natib yuboring! Axir, u ketimizdan qolmay, dodlab yuribdi. |
MK, 2020 | Исо унга бир оғиз сўз ҳам жавоб бермади. Шогирдлари Исонинг олдига келиб, илтимос қилдилар: — Уни жўнатиб юборинг! Ахир, у кетимиздан қолмай, додлаб юрибди. |