IBT, 2008 | Исо шогирдларига: – Демак, Осмон Шоҳлиги тўғрисида таълим-тарбия олган ҳар бир уламо ўз хазинасидан янги ва эски нарсалар чиқарадиган уй эгасига ўхшайди, – деди. |
MKi, 2020 | Iso ularga dedi: — Shunday ekan, Osmon Shohligiga shogird tushgan har bir Tavrot tafsirchisi omboridan ham yangi, ham eski narsalarni olib chiqayotgan uy egasiga o‘xshaydi. |
MK, 2020 | Исо уларга деди: — Шундай экан, Осмон Шоҳлигига шогирд тушган ҳар бир Таврот тафсирчиси омборидан ҳам янги, ҳам эски нарсаларни олиб чиқаётган уй эгасига ўхшайди. |