IBT, 2008 | Ўшанда бориб, ўзидан ёвузроқ яна еттита руҳни ўзига эргаштиради ва уйга кириб яшайдилар. У одамнинг сўнгги аҳволи эса аввалгидан баттар бўлади. Бу ёмон насл билан ҳам шундай бўлади». |
MKi, 2020 | Shunda borib, o‘zidan ham yovuzroq boshqa yettita ruhni ergashtirib keladi va ular bilan uyga kirib, joylashib oladi. Oxir–oqibat o‘sha odamning ahvoli oldingidan ham battar bo‘ladi. Bu yovuz nasl ham xuddi o‘sha ko‘yga tushadi.” |
MK, 2020 | Шунда бориб, ўзидан ҳам ёвузроқ бошқа етти руҳни эргаштириб келади ва улар билан уйга кириб, жойлашиб олади. Охир–оқибат ўша одамнинг аҳволи олдингидан ҳам баттар бўлади. Бу ёвуз насл ҳам худди ўша кўйга тушади.” |