Шоҳлар (биринчи китоб) 1 bob
1 Эфрайим қирларида жойлашган Рама шаҳрида бир одам яшарди. Унинг исми Элқана бўлиб, Эфрайим қабиласининг Зуф уруғидан бўлган Ерохам деганнинг ўғли эди. Ерохам — Элихунинг ўғли, Элиху — Тўхунинг ўғли, Тўху — Эфрайим қабиласига мансуб бўлган Зуфнинг ўғли эди.
2 лқананинг Ханна ва Панинна исмли икки хотини бўлиб, Паниннанинг болалари бор эди–ю, Ханна бефарзанд эди.
3 Элқана ҳар йили Сарвари Оламга сажда қилиб, қурбонлик келтирмоқ учун ўз шаҳридан Шилўга борарди. Шилўда Элах деган одамнинг Хўфнах ва Финхаз деган икки ўғли бўлиб, улар Эгамизнинг руҳонийлари эдилар.
4 Элқана қурбонлик қилган куни хотини Паниннага, ўғиллари билан қизларига бир улушдан берса,
5 Ханнага эса яхши жойидан бир улуш берарди. Чунки Эгамиз Ханнани бепушт қилиб қўйган бўлса ҳам, Элқана уни яхши кўрарди.
6 Ханнани Эгамиз бефарзанд қилиб қўйгани учун, кундоши Панинна Ханнага қаттиқ озор бериб хафа қиларди.
7 Ҳар йили Ханна Эгамизнинг уйига борганда ҳам шу воқеа юз берарди: Ханнани кундоши хафа қилар, у эса йиғлаб ҳеч нарса емасди.
8 Эри Элқана эса: — Ханна, нега йиғлаяпсан, нимага овқат емаяпсан? — дерди. — Нимага бу қадар ғамгинсан? Сен учун мен ўнта ўғилдан ҳам афзал эмасманми?!
9 Бир куни улар Шилўда еб–ичиб бўлганларидан кейин, Ханна ўрнидан турди. Руҳоний Элах Эгамизнинг уйи эшиги ёнидаги курсида ўтирган эди.
10 Ханна дили хуфтон, аччиқ–аччиқ йиғлаб, Эгамизга ибодат қилиб,
11 шундай ваъда берди: — Эй Сарвари Олам! Шу чўрингнинг қайғусига назар солиб, уни ёдга олсанг, чўрингни унутмай, унга бир ўғил ато этсанг, ўша ўғлимни умрбод Сенга назр қилган бўлардим, унинг бошига устара тегмасди.
12 Ханна Эгамиз ҳузурида узоқ вақт ибодат қилди. Элах эса унинг оғзига қараб турарди.
13 Ханна ичида гапирар, овози эшитилмас, фақат лаблари қимирларди. Шунинг учун Элах Ханнани маст бўлса керак, деб ўйлади:
14 — Қачонгача сархуш бўлиб юрасан?! Энди шаробдан воз кеч! — деди.
15 — Қачонгача сархуш бўлиб юрасан?! Энди шаробдан воз кеч! — деди.
16 Бу чўрингизни аллақандай ярамас хотин деб ўйламанг. Ғам–қайғуларим кўплигидан, шу пайтгача ибодат қиляпман.
17 — Эсон–омон бор, — деди Элах. — Исроил халқининг Худоси тилагингни бажо келтирсин.
18 — Мен, чўрингизни илтифотингизга сазовор билинг, — деди Ханна. Сўнг бориб овқат еди, энди чеҳраси ғамгин эмас эди.
19 Эртасига Элқана оиласи билан тонг саҳарда туриб, Эгамизга сажда қилишди. Кейин Рамага — уйларига қайтиб келишди. Элқана хотини Ханна билан қовушди. Эгамиз Ханнага марҳамат қилди.
20 Ханна ҳомиладор бўлди ва вақт–соати етиб ўғил туғди. “Уни Эгамиздан тилаб олдим”, деб отини Шомуил қўйди.
21 Элқана Эгамизга атаб йиллик қурбонлик маросимини ўтказиш ва ваъдасини адо этиш учун оиласи билан бирга Шилўга борди.
22 Ханна бу сафар бормади. У эрига: — Гўдак кўкракдан чиққандан кейин олиб бораман, у Эгамизнинг ҳузурида бўлиб, Унга хизмат қилади, умр бўйи ўша ерда қолади, — деди.
23 — Сенга нима маъқул бўлса, шундай қилавер, — деди Элқана. — Гўдак кўкракдан чиққунча шу ерда бўл. Эгамиз Ўз ваъдасини бажо қилсин. Ханна уйда қолиб, ўғли кўкракдан чиққунча, уни эмизди.
24 Кичкинтой кўкракдан чиқди. Сўнг Ханна уч ёшли буқа, бир тоғора ун ва бир меш шароб олиб, ўғлини Эгамизнинг Шилўдаги уйига олиб келди. Бола ҳали ёш эди.
25 Буқани сўйишгандан кейин, болани Элахнинг олдига олиб келишди.
26 — Эй ҳазрат, мени эслайсизми? — деди Ханна. — Шу ерда, ҳузурингизда туриб Эгамга ибодат қилган ўша аёл менман.
27 Мен мана шу бола учун Эгамга илтижо қилган эдим, Эгам тилагимни бажо қилди.
28 Шунинг учун уни Эгамга бағишладим, умр бўйи Унга аталган бўлсин, дедим. Улар шу ерда Эгамизга сажда қилдилар.