ПАВЛУСНИНГ САЛОНИКАЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБИ
Кириш
Павлус Салоникадаги жамоатга ёзган ушбу иккинчи мактубини биринчи мактубдан кейин, қисқа вақт оралиғида юборади. Мактубнинг бошида Павлус имонли биродарларига далда беради, уларни қийинчилик ва азоб–уқубатларга қарамай, имонда маҳкам туришга ундайди. Сўнг Павлус Раббимиз Исонинг келиши ҳақида биринчи мактубида баён қилган мавзуни батафсил тушунтиришга ўтади, чунки Салоникаликлар орасида “Раббимиз келди” деган гап юрган экан. Бундан хабар топган Павлус уларга, Масиҳ ҳали келгани йўқ, деб айтади. Павлус, Масиҳ келишидан олдин бир қатор ҳодисалар рўй бериши керак, деб таъкидлайди, чунончи, одамлар Худога қарши бош кўтаради, қабиҳ одам келиб, Маъбадда Худонинг ўрнини эгаллайди, оқибатда, ёвузлик ва фосиқлик дунёда авж олади. Шундан сўнггина Исо келиб, қабиҳ одамни бир нафаси билан йўқ қилади. Мактубнинг сўнгги сатрларида Павлус имонлиларни дангаса бўлмасликка, ҳалол меҳнат қилишга, яхшилик қилишдан чарчамасликка ундайди.