Саҳрода (4-Таврот) 28 bob
1 Эгамиз Мусога айтди:
2 “Исроил халқига шундай деб буюр: улар таом назрларини Менга ҳар доим белгиланган вақтда келтиришсин. Куйдириладиган бу назрлардан Менга ёқимли ҳид келади.”
3 Эгамиз давом этиб, Исроил халқига оловда куйдириладиган назрлар тўғрисида қуйидаги қонунларни етказ, деб Мусога амр берди: “Ҳар куни иккита нуқсонсиз бир ёшли қўчқор қўзини Эгамизга кунда куйдириладиган қурбонлик қилинглар.
4 Битта қўзини эрталаб, иккинчисини кечқурун қурбонлик қилинглар.
5 Ҳар бир қўзига қўшиб, икки коса тоза зайтун мойи аралаштирилган тўрт коса сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар.
6 Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун оловда кунда куйдириладиган қурбонликлар илк бор Синайда жорий қилинган эди.
7 Ҳар бир қўзига қўшиб икки коса шароб назрини ҳам келтиринглар. Шаробни Эгамизга атаб Муқаддас чодирда назр қилиб қуйинглар.
8 Иккинчи қўзини кечқурун қурбонлик қилинглар. Эрталабки қурбонлик сингари, бу қурбонликка қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назри қилинглар. Оловда куйдириладиган бу қурбонликлардан Эгамизга ёқимли ҳид боради.
9 Шаббат куни эса иккита бир ёшли нуқсонсиз қўчқор қўзини қурбонлик қилинглар. Бу қурбонликлар билан бирга белгиланган миқдорда шароб назрини ва зайтун мойи аралаштирилган саккиз коса сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар.
10 Бу куйдириладиган қурбонликларни ҳар Шаббатда кунда куйдириладиган қурбонликлардан ва унга қўшиб қилинадиган шароб назридан ташқари келтиринглар.
11 Ҳар ойнинг бошида иккита буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини Эгамизга атаб куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Ҳамма жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
12 Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: ҳар бир буқа билан ўн икки коса ун, қўчқор билан саккиз коса ун,
13 ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун. Оловда куйдириладиган бу қурбонликлардан Эгамизга ёқимли ҳид боради.
14 Ҳар бир буқа билан тўрт коса шароб, ҳар бир қўчқор билан уч коса шароб, ҳар бир қўчқор қўзи билан эса икки коса шаробни назр қилинглар. Бу куйдириладиган назрларни ҳар ойнинг биринчи кунида адо этинглар.
15 Бундан ташқари, битта такани Эгамизга гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу ҳамма қурбонлигу назрларни кунда куйдириладиган қурбонликларкелтиринглар. ва уларга қўшиб қилинадиган шароб назридан ташқари
16 Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни Эгамизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонланглар.
17 Ўн бешинчи куни эса етти кунлик байрам бошланади, сизлар етти кун давомида хамиртурушсиз нон ейишларингиз лозим.
18 Байрамнинг биринчи куни бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар.
19 Эгамизга атаб иккита буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини оловда куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Ҳамма жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
20 Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: ҳар бир буқа билан ўн икки коса ун, қўчқор билан саккиз коса ун,
21 ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун.
22 Ўзларингизни гуноҳдан поклаш учун такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар.
23 Бу назрларни кунда эрталаб куйдириладиган қурбонликдан ташқари, етти кун давомида келтиринглар. Бу таом назрларини Эгамизга ёқимли ҳид бўлиши учун оловда куйдиринглар.
24 Булар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган шароб
25 Байрамнинг еттинчи куни ҳам муқаддас йиғин ўтказинглар. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар.
26 Ҳосил байрамининг биринчи куни, Эгамизга янги ҳосилингизнинг донини назр қилганингизда, бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар.
27 Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун иккита буқа, битта қўчқор, еттита бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар.
28 Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: ҳар бир буқа билан ўн икки коса ун, қўчқор билан саккиз коса ун,
29 ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун.
30 Ўзларингизни гуноҳдан поклаш учун битта такани қурбонлик қилинглар.
31 Бу назрларни ва уларга қўшиб қилинадиган шароб назрини кунда куйдириладиган қурбонликлардан* ва уларга қўшиб қилинадиган дон назридан ташқари келтиринглар. Қурбонлик қилинадиган ҳамма жониворларингиз нуқсонсиз бўлсин.