Малаки 4 bob
1 Сарвари Олам шундай дейди: “Ана, Эгангизнинг куни яқинлашиб қолди. Ўша кун ловуллаган тандирдай бўлади. Такаббурлар билан ёвузларнинг ҳаммаси гўё хас–чўпдир. Келаётган ўша куни ҳаммаси ёндириб ташланади. Улардан на шохлар, на илдизлар қолади.
2 Сизлар учун эса, эй номимни эшитиб қўрқадиганлар, нажот қуёш каби кўтарилади, сизларга шифо нурларини сочади. Ҳа, сизлар шодланасизлар. Оғилхонадан қўйиб юборилган бузоқлардай сакрайсизлар.
3 Ёвузларни босиб эзасизлар. Ҳа, Мен белгилаган ўша кунда улар оёғингиз остидаги тупроқдай бўлади, — дейди Сарвари Олам. —
4 Қулим Мусонинг кўрсатмаларини эсланг. Унга Синай тоғида бутун Исроил халқи учун берган одил қонун–қоидаларимни эсга олинг.
5 Мана, Мен, Эгангизнинг улуғ ва даҳшатли куни келишидан олдин, олдингизга Илёс пайғамбарни юборяпман.
6 Илёс оталарнинг юракларини фарзандларига, фарзандларнинг юракларини эса оталарига мойил қилади. Токи Мен юртни лаънатлаб йўқ қилмайин.”