Еремиё 45 bob
1 Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг тўртинчи йили эди. Еремиё юқоридаги сўзларни Нериё ўғли Борухга айтиб, ўрама қоғозга ёздиргандан сўнг, унга шундай деди:
2 Эй Борух, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз сенга шундай гапларни айтиб қўйишимни буюрди: сен:
3 “Шўрим қурсин! Эгам қайғу устига қайғу орттирди, юрак–бағрим эзилиб кетди, жонимни қўярга жой тополмаяпман”, деб айтган экансан.
4 Шунинг учун Эгамиз сенга айтмоқда: “Мен бутун юрт бўйлаб бунёд қилган ҳамма нарсамни бузиб ташлайман, мустаҳкам қилиб ўрнатганларимни қўпориб ташлайман.
5 Сен ўзинг учун катта режалар тузма! Мана, Мен барча одамзоднинг бошига кулфат ёғдираман. Аммо сенинг жонингни сақлаб қоламан, борган жойингда сени асрайман.” Эгамизнинг каломи шудир.