1 Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили ўнинчи ойида Бобил шоҳи Навухадназар ўзининг жамики лашкари билан Қуддусга келиб, шаҳарни қамал қилди.
2 Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йили тўртинчи ойининг тўққизинчи кунида Бобилликлар Қуддус деворини ёриб, шаҳарга кирдилар.
3 Аъёнларнинг орасида Наргал–Шаразар, Самгарнаву, бош маслаҳатчи Сарсаҳим ва амалдор Наргал–Шаразар бор эдилар.Шаҳар қўлга олингач, Бобил шоҳининг ҳамма аъёнлари шаҳарнинг Ўрта дарвозасидаги маҳкамаларда қўмондонлик қароргоҳини жойлаштирдилар.
4 Яҳудо шоҳи Зидқиё ва унинг жамики лашкари уларни кўрдилар–у, қочдилар. Улар ярим кечаси шоҳнинг боғи орқали ўтиб, икки девор орасидаги дарвозадан чиқдилар–да, Иордан водийсига* қараб кетдилар.
5 Аммо Бобил сипоҳлари уларнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида Зидқиёга етиб олдилар. Улар Зидқиёни қўлга олиб, Хомат юртидаги Ривло шаҳрига — Бобил шоҳи Навухадназарнинг ҳузурига олиб боришди. Шоҳ Навухадназар Зидқиёни ҳукм қилди,
6 Ривлода Зидқиёнинг ўғилларини кўзи олдида ўлдирди, сўнг ҳамма Яҳудо аъёнларини қатл қилди.
7 Зидқиёнинг эса кўзларини ўйиб, Бобилга олиб кетиш учун кишанлади.
8 Бобилликлар шоҳ саройига ва одамларнинг уйларига ўт қўйиб, Қуддус
9 Қўриқчилар сардори Набизарадон шаҳарда қолган бутун халқни, Бобил шоҳи томонга ўтган қочоқларни Бобилга асир қилиб олиб кетди.
10 У Яҳудо юртида ҳеч вақоси бўлмаган қашшоқ одамларнигина қолдирди. Ўша одамларга дала ва узумзорларни берди.
11 Шоҳ Навухадназар қўриқчилар сардори Набизарадон орқали Еремиёга оид қуйидаги амрни берди:
12 Еремиёни қарамоғингизга олиб, унга яхши қаранглар. Асло зарар етказманглар, сизлардан нима сўраса бажаринглар.”
13 Қўриқчилар сардори Набизарадон, бош назоратчи Навушазбон, шоҳ маслаҳатчиси Наргал–Шаразар ва Бобил шоҳининг ҳамма бош амалдорлари одам юбориб, унга:
14 “Еремиёни қўриқчилар ҳовлисидан олиб кел”, деб буюрдилар. Уни эсон–омон уйига элтиб қўйиш учун Гадалиёга топширдилар. Гадалиё Охихамнинг ўғли, Шофонинг невараси эди. Шундай қилиб, Еремиё ўз халқининг орасида қолди.
15 Еремиё соқчилар ҳовлисида қамоқда ўтирганда, унга Эгамизнинг сўзи аён бўлган эди:
16 “Ҳабашистонлик Обидмалекнинг олдига бориб, шундай деб айт: «Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам айтмоқда: Мен айтган сўзларимни бажо қиламан. Бу шаҳарга яхшилик эмас, ёмонлик келтираман. Сен ўзинг бунинг гувоҳи бўласан.
17 Лекин ўша куни Мен сени қутқариб қоламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Ўзинг қўрқадиган одамларнинг қўлига сени бермайман.
18 Сени, албатта, қутқараман, жангда ҳалок бўлмайсан. Менга умид боғлаганинг учун жонинг омон бўлади, — деб айтмоқда Эгамиз.»”