Еремиё 34 bob
1 Бобил шоҳи Навухадназар ўз лашкари, қўли остидаги барча шоҳликлару халқлар билан бирга Қуддусга ва унинг ён–атрофидаги шаҳарларга қарши жанг қилаётган эди. Шунда Эгамиз Ўз сўзини Еремиёга аён қилди:
2 “Қани бўл, Еремиё, Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳузурига бор. Унга айт: «Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: Мен бу шаҳарни Бобил шоҳига таслим қиламан, у шаҳарга ўт қўяди.“Қани бўл, Еремиё, Яҳудо шоҳи Зидқиё* ҳузурига бор. Унга айт: «Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: Мен бу шаҳарни Бобил шоҳига таслим қиламан, у шаҳарга ўт қўяди. 3 Сен ҳам Бобил шоҳининг қўлидан қочиб қутула олмайсан. Одамлар сени тутиб оладилар. Бобил шоҳининг қўлига топширадилар. Сен ўз кўзинг билан Бобил шоҳини кўрасан, у сен билан юзма–юз гаплашади. Кейин сени Бобилга жўнатиб юборади.
3 Сен ҳам Бобил шоҳининг қўлидан қочиб қутула олмайсан. Одамлар сени тутиб оладилар. Бобил шоҳининг қўлига топширадилар. Сен ўз кўзинг билан Бобил шоҳини кўрасан, у сен билан юзма–юз гаплашади. Кейин сени Бобилга жўнатиб юборади.
4 Бироқ, эй Яҳудо шоҳи Зидқиё, Эгамизнинг сўзини эшит! Эгамиз сен ҳақингда шундай демоқда: сен қиличдан ҳалок бўлмайсан.
5 Тинчгина оламдан кўз юмасан. Одамлар ота–боболарингни, сендан олдин ўтган шоҳларни қандай дафн қилишган бўлса, уларнинг шарафига қандай гулхан ёқишган бўлса*, сенинг шарафингга ҳам шундай гулхан ёқишади. Йиғи–сиғи қилиб: ‘Вой, хожам!’ дея марсия айтишади. Эгамизнинг каломи шудир.»”
6 Еремиё пайғамбар буларнинг ҳаммасини Қуддусда Яҳудо шоҳи Зидқиёга айтди.
7 Шу орада Бобил шоҳининг лашкари Қуддус, Лахиш ва Озикаҳ шаҳарларига ҳужум қилаётган эди. Яҳудонинг мустаҳкам шаҳарларидан ўшаларгина ёвга ҳанузгача таслим бўлмаган эди.
8 Аъёнлар билан бутун халқ аҳд шартларига кўнди. Улар ўз қуллари билан чўриларини озод қилишга, уларни бундан кейин қул қилиб олмасликка рози бўлган эдилар. Барча қулдорлар аҳдга риоя қилган ҳолда, қулларига озодлик беришди.
9 Зидқиё қилган аҳдга кўра, ҳамма иброний қулларга ва чўриларга озодлик берилиши лозим эди. Яҳудий биродарларни қулликда тутиш ман этилган эди.
10 Аъёнлар билан бутун халқ аҳд шартларига кўнди. Улар ўз қуллари билан чўриларини озод қилишга, уларни бундан кейин қул қилиб олмасликка рози бўлган эдилар. Барча қулдорлар аҳдга риоя қилган ҳолда, қулларига озодлик беришди.
11 Кейинчалик* эса ўз фикрларидан қайтиб, озод қилган қул ва чўриларни мажбурлаб, ўзларига яна қул қилиб олишди.
12 «Ўзини сизга сотиб, олти йил хизмат қилган ҳар бир иброний қулни озод қилинглар.» Аммо ота–боболарингиз айтганларимга эътибор бермадилар, Менга қулоқ солмадилар.
13 Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Мен ота–боболарингизни Мисрдаги қулликдан олиб чиққанимда, улар билан аҳд қилиб, шундай деган эдим:
14 «Ўзини сизга сотиб, олти йил хизмат қилган ҳар бир иброний қулни озод қилинглар.» Аммо ота–боболарингиз айтганларимга эътибор бермадилар, Менга қулоқ солмадилар.
15 Яқинда эса сизлар тавба қилган эдингизлар. Менинг ҳузуримда — Ўзимнинг номим билан аталган уйимда туриб, биродарларингизни озод қилишга аҳд қилган эдингиз. Менинг назаримда бу ишингиз тўғри эди.
16 Кейин эса сизлар фикрингиздан қайтдингизлар. Мени бадном қилдингизлар. Ўз хоҳишларига кўра, озод қилинган қулу чўриларингизни қайтариб олдингизлар, уларни қул бўлишга мажбур қилдингизлар.”
17 Эгамиз шундай демоқда: “Сизлар Менга итоатсизлик қилиб, ёру дўстларингизни, қўни–қўшниларингизни қўйиб юбормадингиз, шунинг учун Мен сизларни қўйиб юбораман. Мана, уруш, қаҳатчилигу ўлатга йўлингиз очиқ! Аҳволингизни дунёдаги барча шоҳликлар кўриб, даҳшатга тушади.
18 Аҳдимни бузган бу одамларни Мен жазолайман. Улар ҳузуримда аҳд тузган эдилар, бузоқни икки қисмга бўлиб, икки бўлаги орасидан ўтган эдилар. Аммо аҳд шартларига риоя қилмадилар. Шунинг учун Мен уларни бўғизланган бузоқнинг ҳолига тушираман.
19 Бузоқнинг икки бўлаги орасидан ўтган Яҳудо аъёнларини, Қуддус маъмурларини, сарой амалдорларини, руҳонийларини ва халқ оммасини жазолайман.
20 Уларда қасди борларга ўзларини топшираман, душман қўлига бераман. Жасадлари қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади.
21 Яҳудо шоҳи Зидқиёни ҳам аъёнлари билан бирга душман қўлига бераман, уларда қасди борларга топшираман. Вақтинчалик чекинган Бобил шоҳининг лашкарига уларни таслим қиламан.
22 Мен буйруқ бериб, Бобилликларни бу шаҳарга қайтариб олиб келаман. Улар сизларга ҳужум қиладилар. Шаҳарни қўлга олиб, ўт қўядилар. Яҳудо шаҳарлари вайрон бўлади, у ерда ҳеч ким яшамайди.” Эгамизнинг каломи шудир.