Еремиё 18 bob
1 Эгамиз Еремиёга шу сўзини аён қилди:
2 “Қани бўл, кулолнинг уйига бор. Ўша ерда сенга бир гап айтаман.”
3 Мен кулолнинг уйига бордим. Кулол чарх уриб, ишлаётган эди.
4 У лойдан ясаётган идиш бузилди, шундан кейин у ўзи хоҳлаган шаклдаги бошқа бир идишни ясади.
5 Эгамиз Ўз сўзини менга аён қилиб деди:
6 “Эй Исроил халқи, наҳотки бу кулол қилган ишни Мен сизларга қила олмасам?! Сизлар Менинг қўлимда кулол қўлидаги лойга ўхшайсизлар.
7 Мен бирон халқни ёки шоҳликни қўпориб ташлашимни, йўқ қилиб вайрон қилишимни эълон этишим мумкин.
8 Аммо ўша халқ ёвуз қилмишларидан қайтса, Мен ҳам уларнинг бошларига фалокат келтириш ниятимдан қайтаман.
9 Шундай пайтлар ҳам бўладики, Мен бирон халқ ёки шоҳликка: «Сизларни қайта бунёд этиб, мустаҳкам қиламан», деб айтаман.
10 Аммо ўша халқ Менинг олдимда қабиҳлик қилса ёки айтганларимга қулоқ солмаса, Мен ниятимдан қайтаман, уларга қилмоқчи бўлган яхшилигимни қилмайман.
11 Шундай экан, Яҳудо халқи билан Қуддус аҳолисига айт: «Эгамиз шундай демоқда: мана, Мен бошингизга соладиган кулфатни тайёрлаяпман, сизларга қарши режалар тузяпман. Бўлди энди, ҳар бирингиз ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Эски қилмишларингиздан воз кечинглар.»
12 Шунинг учун Эгамиз демоқда: “Халқлардан сўраб–суриштиринг–чи, Бунақасини ҳеч эшитганмикан?! Бокира қиз Исроил жирканч бир иш қилди.
13 Шунинг учун Эгамиз демоқда: “Халқлардан сўраб–суриштиринг–чи, Бунақасини ҳеч эшитганмикан?! Бокира қиз Исроил жирканч бир иш қилди.
14 Лубнондаги қорлар ҳеч эриганми?! Азим чўққиларни ҳеч тарк этганми?! Унинг муздек сувлари ҳеч адо бўлганми?!
15 Менинг халқим эса Мени тарк этди, Улар беҳуда бутларга тутатқи тутатдилар. Бутлари туфайли халқим қоқилди, Азалий йўлидан адашди. Тўғри йўлни тарк этиб, сўқмоқлардан юриб кетди.
16 Шу сабабдан юрти ҳувиллаб қолади, Юртнинг аҳволидан одамлар қотиб қолади, Ўтган–кетганлар даҳшатга тушади, «Ё тавба» деб, ёқасини ушлашади.
17 Шарқдан эсган шамол каби, Мен уларни душманлари олдида сочиб ташлайман. Бошларига кулфат тушган куни Уларга орқа ўгираман, Уларга назар солмайман.”
18 Сўнг одамлар шундай дедилар: “Қани, Еремиёга қарши фитна уюштирайлик. Ахир, қонунни ўргатадиган руҳонийлар, маслаҳат берадиган донишмандлар ва Худонинг сўзини айтадиган пайғамбарлар ҳар доим бор. Еремиёга туҳмат қилайлик, унинг гапларига умуман эътибор бермайдиган бўлайлик.”
19 Эй Эгам, мени тингла, Рақибларим гапларини эшит!
20 Наҳотки яхшиликка ёмонлик қайтаришса?! Эсингдами, ҳузурингда туриб, Улар учун Сенга ёлворгандим, Улардан Сенинг қаҳрингни қайтаргандим. Улар эса менга чуқур қазидилар.
21 Шундай экан, болаларини очликдан ўлдир, Ҳаммасини қилич измига топшир. Хотинлари болаларидан жудо бўлсин, Ҳаммаси бева бўлиб қолсин. Эркаклари ўлатдан қирилиб кетсин, Йигитлари жангда ҳалок бўлсин.
22 Тўсатдан устига босқинчи юборганингда, Уйларидан дод–фарёдлар кўтарилсин! Ахир, улар мени тутиб олмоқчи бўлиб, чуқур қазидилар, Оёғимни сиртмоққа илинтирмоқчи бўлдилар.
23 Мени ўлдириш учун фитна қилдилар, Буни Сен биласан, эй Эгам. Уларнинг гуноҳларини кечирма, Жиноятларидан ўтма. Ғазабланиб, жазоларини бергин, Улар Сенинг олдингда йиқилиб қолсинлар.