1 Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида айтиладиган Осиф* саноси. Қўшиқ.
2 Яҳудо юртида Худо машҳурдир, Исроилда Унинг номи буюкдир.
3 Унинг чодири Қуддусдадир, Макони Сиондадир.
4 Ўша ерда синдирди оташдай ўқларни, Қалқону қилични, жанг қуролларини.
5 Эй Худо, нақадар буюксан! Ўлжага бой тоғлардан Сен улуғворсан!
6 Жасур аскарлар ўлжа бўлиб ётибди, Улар ўлим уйқусига кетган. Биронта жангчининг Қўл кўтаришга кучи қолмади.
7 Эй Ёқубнинг Худоси! Сенинг ҳайқириғингдан, Отлару чавандозлар карахт бўлиб ётибди.
8 Чиндан ҳам Сен қўрқинчлисан, Ким бардош бера олар Сенинг қаршингда, Ғазабинг қўзғалган пайтда?!
9 Самолардан ҳукмингни эълон қилдинг! Эй Худо! Сен ҳукм қилай деб,
10 Оламдаги мазлумларни қутқарай деб, қўзғалдинг. Шунда ер юзи қўрқиб сукутда қолди.
11 Инсонга бўлган ғазабинг Ўзингга ҳамду сано келтирар, Ғазабингдан қутулганларни атрофингга тўплайсан.
12 Эгангиз Худога онтингизни адо қилинглар, Қўрқинчли Худога атрофидагилари Ҳадялар олиб келсинлар!
13 Худо такаббур шаҳзодаларни бўйсундириб олади, Ер юзи шоҳларини қўрқувга солади.