1 Ижрочилар раҳбарига. “Хароб этма” куйига айтиладиган Осиф* саноси. Қўшиқ.
2 Эй Худо, Сенга шукурлар айтамиз, Шукурлар айтамиз, Сен бизга яқинсан, Мўъжизаларинг ҳақида одамлар гапиради.
3 Худо айтар: “Белгиланган вақтни танлайман, Ҳаққонийлик билан ҳукм қиламан.
4 Замин ва ундаги инсонлар титраган пайтда Замин устунларини* маҳкам ушлаган Менман.”
5 Мақтанчоқларга Худо айтар: “Мақтанмагин”, Фосиққа айтар: “Кучинг билан мақтанмагин.
6 Гердайиб, самоларга кучингни кўрсатма, Қайсарларча киборлик билан гапирма.”
7 Ҳеч ким шарқдан ёки ғарбдан ёхуд саҳродан Инсонни юксалтира олмайди.
8 Ҳукм қиладиган Худодир, Бировни У йиқитар, бошқасини юксалтирар.
9 Ғазаб косаси Эгамизнинг қўлида, Зиравор қўшилган кўпикли шаробга тўла. У шаробни қуяди, Оламдаги жамики фосиқлар эса Қуйқумигача ичиб тугатади.
10 Мен то абад Ёқубнинг Худоси ҳақида гапираман, Уни ҳамду сано ила тараннум этаман.
11 Худо айтар: “Фосиқларнинг кучини қирқаман, Солиҳларнинг қудратини ошираман.”