1 Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси. Эгамиздан мадад сўраб айтган илтижоси. 
                           2 Эй Худо, нажот бер менга, Келгин тезда, эй Эгам, мадад бер менга. 
                           3 Жонимга қасд қилганлар Шармандаю шармисор бўлсин! Ҳалокатимни истаганлар Уятга қолиб, орқага қайтсин! 
                           4  “Ҳолинг қалай энди?!” деб мени масхаралаганлар Шарманда бўлиб, орқага қайтсин. 
                           5  Сенга юз бурганларнинг ҳаммаси Сен туфайли севинч, шодликка тўлсин. Сенинг нажотингни севганлар: “Худо юксалаверсин”, деб доим айтсин. 
                           6 Эҳ, мен ғариб, бечораман, Менга ёрдам беришга шошил, эй Худо! Мададкорим, нажоткорим Ўзингсан,Кечикмагин, эй Эгам! 
                        


































































































































































