1 Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида айтиладиган сано. Қўшиқ.
2 Эй Худо, меҳрибон бўлгин, барака бергин бизга, Юзинг нурини сочгин лутф ила устимизга,
3 Заминда маълум бўлади Сенинг йўлларинг, Жамики халқлар орасида маълум бўлади Сенинг нажотинг.
4 Эй Худо, халқлар Сени мадҳ қилсин, Жамики халқлар Сенга ҳамду сано айтсин.
5 Халқларни Сен одиллик ила ҳукм қиласан, Замин узра элатларга йўлбошчилик қиласан, Севинсин халқлар, шодланиб қўшиқ айтсин.
6 Эй Худо, халқлар Сени мадҳ қилсин, Жамики халқлар Сенга ҳамду сано айтсин.
7 Ер ўз ҳосилини берсин, Худойимизнинг Ўзи бизга барака берсин.
8 Ҳа, Худо бизга барака берсин! Ернинг тўрт томонидаги халқлар Унга тиз чўксин.