1 Ижрочилар раҳбарига. Довуд Орам–Нахрайим ва Орам–Зўво халқи билан уруш қилаётган пайтда Йўаб қайтиб келиб, ўн икки минг.
2 Эдомликни Туз водийсида ўлдиргандан кейин, Довуднинг айтган қўшиғи. “Нилуфар гул шаҳодати” куйига айтилади. Таълим учун.
3 Эй Худо, бизни тарк этдинг, Мудофаамизни ёриб ўтдинг, Биздан ғазабландинг, Энди бизни олдинги ҳолимизга қайтаргин!
4 Ерни силкитдинг, ёриқлар очдинг, Ёриқларни тузатгин, ер тебранмоқда.
5 Халқингга кўп азоблар бердинг, Гандираклаб юрсин деб, ичгани шароб бердинг.
6 Улар камон ўқларидан яшириниб олсин дея, Ўзингдан қўрққанларга ишора бериб, байроқ кўрсатасан.
7 Ўнг қўлинг ила ғалаба ато қилгин, Илтижоимизга жавоб бергин,Суюкли бандаларинг нажот топсин.
8 й Худо, Ўз муқаддас маконингдан ваъда бергансан: “Шодланиб, Шакамни бўлиб ташлайман, Сухот водийсини тақсимлаб бераман.
9 Гилад Меникидир, Манаше Меникидир, Эфрайим дубулғамдир, Яҳудо салтанат ҳассамдир.
10 Мўаб Менинг қўлювгичимдир, Эдом узра чориғимни отаман, Олқишланг Мени, эй Филистлар!”
11 Эй Худо, қанийди мустаҳкам шаҳарга мени олиб борсалар, Эдомга мени бошлаб борсалар.
12 Ахир, бизни Ўзинг рад этдинг–ку! Лашкаримизга йўлбошчилик қилмаяпсан–ку энди!
13 Душмандан қутқариб, бизга ёрдам бер, Инсоннинг ёрдами бутунлай беҳуда.
14 Эй Худо, Сен билан биз ғолиб бўламиз, Душманларимизни Сен янчиб ташлайсан.