1 Ижрочилар раҳбарига. “Хароб этма” куйига айтиладиган Довуд қўшиғи.
2 Эй ҳукмдорлар! Наҳот сиз адолатли қарор чиқарасиз?! Наҳот сизлар тўғрилик ила халқларни ҳукм қиласиз?!
3 Йўқ, ахир, юракларингиз адолатсизликка тўла–ку! Ер юзида қўлларингиз зўравонликни тақсимлайди–ку!
4 Фосиқлар онасининг қорнидаёқ адашади, Ёлғончилар туғилишданоқ йўлдан озади.
5 Уларнинг заҳри илоннинг заҳрига ўхшайди. Кар илондай қулоқ солишни улар истамайди.
6 Илон ўйнатувчининг куйини улар эшитмайди, Унинг маҳорат билан чалган куйига бепарво.
7 Синдир уларнинг тишларини, эй Худо, Суғуриб ол шерларнинг қозиқ тишларини, эй Эгам!
8 Улар оқар сувдай йўқ бўлиб кетсин, Уларнинг ўқлари нишонга тегмайдиган бўлсин.
9 Балчиққа ботиб кетган шиллиқ қуртдай бўлсин, Онаси қорнидан ўлик туғилиб, Ҳеч қачон қуёш кўрмаган чақалоқдай бўлсин.
10 Ёнаётган тикан қозонни тез қиздиргандай Фосиқни шунчалик тез супуриб йўқ қилгин.
11 Фосиқдан ўч олинганда, солиҳ севинади, Уларнинг қонида солиҳ оёқларини ювади.
12 Одамлар айтар: “Шубҳасиз, солиҳга мукофот бордир, Ер юзида ҳукм қилувчи Худо албатта бордир.”