1 Ижрочилар раҳбарига. Зифликлар Шоулнинг олдига бориб:
2 “Довуд халқимиз орасида яшириниб юрибди”, деб хабар берганларидан кейин, Довуднинг айтган қасидаси. Торли асбоблар жўрлигида айтилади.
3 Эй Худо! Буюк қудратинг ила мени қутқаргин! Куч–қувватинг ила менга адолатли ҳукм чиқаргин!
4 Эй Худо, эшитгин илтижоимни, Тинглагин айтганларимни!
5 Бегоналар қарши қўзғалди менга, Зўравонлар қасд қилмоқчи жонимга, Улар Сени писанд қилмайдилар.
6 Эй Худо, менга мадад берасан, Эй Раббий, менинг жонимни асрайсан.
7 Душманларимнинг қабиҳликлари ўз бошига келсин, Сен содиқсан, уларни қириб ташлагин!
8 Шод бўлиб, Сенга қурбонлик келтираман, Ўзинг яхшисан, эй Эгам, Сенга шукур айтаман!
9 Сақладинг ҳар қандай кулфатдан мени, Кўзларим кўрди душманларим мағлубиятини.