1 Ижрочилар раҳбарига. Эдомлик Доег Шоулнинг олдига бориб:
2 Довуд Охималекнинг уйида”, деб хабар бергандан кейин, Довуднинг айтган қасидаси.
3 Нечун мақтанасан ёвузлигинг ила, эй зўравон?! Худонинг содиқлиги доим мен билан, ахир!
4 Бало келтираман, дея режа қиласан, Ўткир устарага ўхшайди тилинг. Алдашга сен моҳирсан.
5 Эзгуликдан кўра, ёвузликни ёқтирасан, Ҳақиқатни сўйлашдан кўра, ёлғонни афзал биласан.
6 Ҳалок қиладиган сўзларни яхши кўрасан, Ёлғончи тилни севасан.
7 Худо эса сени то абад ҳалок қилади, Сени ушлаб, чодирингдан тортиб чиқаради, Тириклар юртидан йўқ қилиб ташлайди.
8 Солиҳлар буни кўриб, қўрқади, Фосиқнинг устидан кулади:
9 “Қаранг, ўша одам Худони паноҳим деб билмади, Мўл–кўл бойлигига умид боғлади, Бошқаларни қириш туфайли кучайди.”
10 Мен–чи, ўхшайман Худонинг уйидаги Кўм–кўк зайтун дарахтига. Худонинг содиқ севгисига Мен то абад умидимни боғлайман.
11 Эй Худо, Сенинг ҳамма қилганларинг учун Сенга то абад шукур айтаман. Тақводорларингнинг ҳузурида Сенга умид боғлайман, Ахир, Ўзинг яхшисан!