1 Ижрочилар раҳбарига. “Қизлар” куйига айтиладиган Кўрах наслининг қўшиғи.
2 Худо бизнинг паноҳимиз, қудратимиздир, Кулфатда қолганимизда доим мададкоримиздир.
3 Шу боис биз қўрқмаймиз ҳеч ҳам Ер остин–устин бўлиб кетса ҳам, Денгиз бағрига тоғлар қулаб тушса ҳам.
4 Денгизлар ўкириб, тошиб кетса ҳам, Шиддатли тўлқинлар тоғларни титратса ҳам Биз қўрқмаймиз ҳеч ҳам.
5 Бир дарё бор, унинг сувлари Шодлик олиб келар Худо шаҳрига, Худойи Таолонинг муқаддас маконига.
6 Шаҳарда Худо тургани учун Шаҳар қуламас асло, Тонг отганда, Худо ёрдамга келади.
7 Халқлар алғов–далғов бўлади, Шоҳликлар қулайди. Худонинг овози гулдирайди, ер эриб кетади.
8 Сарвари Олам биз биландир, Ёқубнинг Худоси қалъамиздир.
9 Келинг, Эгамизнинг ишларини кўринг, Ер юзига келтирган кулфатни кўринг.
10 утун оламда У жангни тўхтатади, Ёйни парчалайди, найзани синдиради, Қалқонларни оловда ёқиб, шундай дейди:
11 “Тўхтанг, билинг, Мен Худоман, Халқлар орасида Мен юксалгайман, Ер юзида Мен юксалгайман.”
12 Сарвари Олам биз биландир, Ёқубнинг Худоси қалъамиздир.