1 Ижрочилар раҳбарига. Эгамизнинг қули Довуд саноси.
2 Фосиқларнинг гуноҳкорлиги ҳақида Юрагимда бир башорат бор: Гуноҳкор инсон Худодан қўрқмайди.
3 Ўзининг наздида у осмонда юради, Худо гуноҳимни кўрмайди, Ҳукм қилмайди, деб айтади.
4 Оғзидан манфур, ёлғон сўзлар чиқади, Доноликдан, яхши ишлар қилишдан у бош тортади.
5 Ҳатто ётганда ҳам фосиқликни ўйлайди, Гуноҳга ўзини бағишлайди, Фосиқликдан асло юз ўгирмайди.
6 Эй Эгам, содиқ севгинг фалакларга етгайдир, Эй Эгам, садоқатинг самоларга чўзилгайдир.
7 Одиллигинг буюк тоғларга ўхшайди,Адолатинг тубсиз денгизга ўхшайди, Эй Эгам, инсону жониворларни Сен сақлагайсан.
8 Содиқ севгинг, эй Худо, нақадар бебаҳодир! Қанотларинг соясида инсонлар паноҳ топади.
9 Улар уйингдаги неъматлардан еб тўяди, Лаззат тўла дарёингдан уларга ичирасан.
10 Ҳаётнинг булоғи Сендадир, Зиё олармиз Сенинг нурингдан.
11 Сени билганларга содиқ севгингни кўрсат, Юраги софларга Ўзинг нажот бергин.
12 Такаббурнинг оёғи мени эзмасин, Фосиқнинг қўллари мени ҳайдамасин.
13 Ана, бадкирдорлар ағанаб ётибди, Қаддини кўтара олмай, ерга қапишиб ётибди.