1 Нега қутуради халқлар?! Нега беҳуда фитна қилар элатлар?!
2 Замин шоҳлари Эгамизга Ва У танлаган шоҳга қарши саф тортадилар. Ҳукмдорлар фитна қўзғаб, шундай дейдилар:
3 “Синдирайлик улар солган кишанларни, Олиб ташлайлик бўйнимиздан сиртмоқларни.”
4 Самода ҳукмрон бўлган Раббий эса Уларни масхаралаб, устидан кулади.
5 Раббий ғазаб билан уларни огоҳ этади, Қаҳрини сочиб, ваҳимага солиб айтади:
6 “Мен Сионга, Ўзимнинг муқаддас тепалигимга Ўз шоҳимни жойлаштирдим.”
7 Эгамизнинг сўзларини шоҳ эълон қилмоқда: “Эгамиз менга шундай деди: «Сен Менинг ўғлимсан, Бугун Мен сенга ота бўлдим.
8 Тила, халқларни сенга мулк қилиб бераман, Ернинг тўрт томони сеники бўлади.
9 Темир хивчин ила уларни уриб эзасан, Сопол кўзани синдиргандай уларни парчалайсан.»”
10 Эй шоҳлар! Энди ақл билан иш қилинг. Эй замин ҳукмдорлари! Огоҳ бўлинг
11 Қўрқув ила Эгамизга сажда қилинг! Ваҳима ила тавба қилинг!
12 Унинг ўғлига таъзим қилинг, Бўлмаса У ғазабланади, Йўлингизда йўқ бўлиб кетасиз, Унинг ғазаби тез аланга олади. Нақадар бахтлидир Унда паноҳ топганлар!