1 Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Худога ҳамду санолар бўлсин муқаддас масканида, Унга ҳамду санолар бўлсин Самода — мустаҳкам қалъасида.
2 Қудратли ишлари учун Унга ҳамду санолар бўлсин, Тенгсиз буюклиги учун мадҳиялар бўлсин.
3 Унга ҳамду сано айтинг бурғу чалиб, Унга ҳамду сано айтинг арфа, лира чалиб.
4 Доира чалиб, рақс ила Унга ҳамду сано айтинг, Торли асбоб, най чалиб, Унга мадҳиялар айтинг.
5 Жарангдор зиллар чалиб, Унга ҳамду сано айтинг, Оҳангдор зилларни қаттиқ чалиб, Унга мадҳиялар айтинг.
6 Эгамизга ҳамду сано айтинг, Эй жамики тирик жонзотлар! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!