1 Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг, Тақводорлар жамоасига ҳамду сано айтинг.
2 Исроил ўз Яратувчиси туфайли қувонсин, Қуддус халқи ўз Шоҳидан шод бўлсин.
3 Эгамизга улар рақс ила ҳамду сано айтсин, Доира, лира Унга атаб куй чалсин.
4 Эгамиз Ўз халқидан хушнуддир, Мазлумларга нажотни тож қилиб кийдиради.
5 Эришган шарафи туфайли тақводорлар шод бўлсин, Тўшакларида ётганларида шодланиб қўшиқ айтсин.
6 Худога ҳамду сано тилларидан тушмасин, Қўлларида дудама қиличлар бўлсин,
7 Токи ёт халқлардан қасос олсин, Элатларга жазосини берсин,
8 Уларнинг шоҳларини занжирбанд қилсин, Аслзодаларига темир кишанлар солсин.
9 Улар устидан Худонинг ҳукмини ижро этсин, Тақводорлари учун шараф шудир. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!