1 Эгангни олқишлагин, эй Қуддус! Худойингга ҳамду сано айт, эй Сион!
2 Дарвозаларинг тамбаларини У мустаҳкам қилади, Ичингдаги болаларингга У барака беради.
3 Шоҳлигингга У тинчлик ато қилади, Буғдойнинг энг яхшиси билан тўйдиради.
4 Худо амрларини ер юзига юборади, Унинг айтган сўзлари тез ёйилади.
5 У қорни оппоқ кўрпадай ёяди, Қировни кул каби сочади.
6 Дўлни ушоқ каби ёғдиради, Унинг совуғи олдида ким бардош бера олади?!
7 Каломини юбориб, Эгамиз музларни эритади, Шамолини эсдириб, сувлар оқизади.
8 Ёқуб наслига сўзини аён қилади, Қонун–қоидаларини Исроилга билдиради.
9 Бошқа халқларга Эгамиз шундай қилмади, Ўша халқлар Унинг қонунларини билмайди. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!