1 Шукрона айтинг Эгамизга, У яхшидир! Унинг содиқ севгиси абадийдир.
2 Шукрона айтинг худоларнинг Худосига, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
3 Шукрона айтинг эгаларнинг Эгасига, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
4 Шукрона айтинг Худога, Фақатгина У буюк ажойиботлар кўрсатади. Унинг содиқ севгиси абадийдир.
5 Шукрона айтинг донолик билан самоларни яратганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
6 Шукрона айтинг сувлар узра ерни барпо қилганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
7 Шукрона айтинг улкан ёритқичларни яратганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
8 Кундузи нур сочиб турсин дея, Қуёшни яратганга шукрона айтинг. Унинг содиқ севгиси абадийдир.
9 Тун узра нур сочиб турсин дея, Юлдузлару ойни яратганга шукрона айтинг. Унинг содиқ севгиси абадийдир.
10 Шукрона айтинг Мисрнинг тўнғичларини урганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
11 Шукрона айтинг Мисрдан Исроилни олиб чиққанга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
12 Шукрона айтинг йўғон билакларию Кучли қўли ила Исроилни олиб чиққанга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
13 Шукрона айтинг Қизил денгизни иккига бўлганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
14 Шукрона айтинг Исроилни денгиз ўртасидан ўтказганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
15 Шукрона айтинг фиръавн ва унинг лашкарларини Қизил денгизга улоқтирганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
16 Шукрона айтинг Ўз халқини саҳро бўйлаб олиб ўтганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
17 Шукрона айтинг буюк шоҳларни ҳалок қилганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
18 Шукрона айтинг қудратли шоҳларни қирганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
19 Шукрона айтинг Амор халқининг шоҳи Сихўнни ўлдирганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
20 Шукрона айтинг Башан шоҳи Ўгни ўлдирганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
21 Шукрона айтинг уларнинг ерини Ўз халқига мулк қилиб берганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
22 Шукрона айтинг у ерларни Ўз қули Исроилга мулк қилиб берганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
23 Шукрона айтинг хор бўлганимизда бизни эслаганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
24 Шукрона айтинг бизни душманларимиздан қутқарганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
25 Шукрона айтинг барча жонзотларни озиқлантирадиганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
26 Шукрона айтинг Самовий Худога, Унинг содиқ севгиси абадийдир.