1 Эгамни севаман, У мени эшитади, Менинг илтижоларимни У тинглайди.
2 Қулоқ бериб мени тинглагани учун Умрим бўйи Эгамга илтижо қиламан.
3 Мени ўлим тўрлари ўраб олди, Ўликлар диёрининг* азоблари бошимга тушди, Мени босди дарду ғам, аламлар.
4 Шунда Эгамга илтижо қилдим: “Эй Эгам, ёлвораман, мени қутқаргин!”
5 Эгамиз меҳрибон, одилдир, Худойимиз раҳмдилдир.
6 Эгамиз содда инсонларни ҳимоя қилади, Хавф–хатарда қолганимда, У мени қутқаради.
7 Эй жоним, яна хотиржам бўлгин, Эгам менга эзгулик қилган.
8 Эгам жонимни ўлимдан қутқариб қолди, Кўзларимни ёш тўкишдан, Оёғимни қоқилишдан қутқарди.
9 Тириклар диёрида эканман Эгамнинг йўлидан юравераман.