1 Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Ҳамду сано айтинг, эй Эгамизнинг қуллари, Ҳамду санолар бўлсин Эгамизнинг номига!
2 Эгамиз номига ҳозир ҳам, Абадулабад олқишлар бўлсин.
3 Шарқдан то ғарбга қадар Эгамизнинг номига олқишлар бўлсин!
4 Эгамиз барча халқлар устидан юксалган, Унинг шуҳрати самолардан ҳам буюкдир.
5 Эгамиз Худога ким ўхшайди?! У юксакда тахт қурган.
6 У самога, ер юзига эгилиб қарайди.
7 Тупроққа қорилган бечораҳолларни У кўтаради, Фақирларни ахлат уюмидан олиб, юксалтиради.
8 Уларга шаҳзодалар ёнидан жой беради, Ўз халқининг шаҳзодалари билан бирга ўтқазади.
9 Бефарзанд аёлни ўз уйида У шарафлайди, Унга фарзанд ато этиб, бахтиёр қилади. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!