1 Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Бахтлидир Эгамиздан қўрқадиган одам, Унинг амрларини бажариб завқ оладиган одам!
2 Бундай одамнинг авлоди юртда қудратли бўлади, Тўғри одамнинг насли барака топади.
3 Унинг уйида мўлчилик, бойлик бўлади, Унинг солиҳлиги то абад давом этади.
4 Ҳатто зулматда ҳам тўғри инсонга нур ёғилади, Раҳмдил, меҳрибон, солиҳ одамга ёғду сочилади.
5 Яхши одам сахий, қарз беради, Адолат билан иш юритади.
6 Солиҳ ҳеч қачон тебранмайди, У то абад унутилмайди.
7 У ёмон хабардан қўрқмайди, Бутун юракдан Эгамизга умид боғлайди.
8 Юраги барқарордир, қўрқув нималигини билмайди, Охири душманларининг мағлубиятини ўз кўзи билан кўради.
9 Бойлигини муҳтожларга сахийлик ила тақсимлайди, Унинг солиҳлиги то абад давом этади. У қудратли, ҳурматли бўлади.
10 Фосиқлар буни кўриб, ғазабга минади, Алам қилганидан тишларини ғичирлатади–ю, Аммо кучдан қолади. Ҳа, фосиқларнинг истаги пучга чиқади.