1 Довуд саноси. Қўшиқ.
2 Эй Худо, юрагим Сенга содиқ, Жоним борича Сени куйлаб, қўшиқ айтаман.
3 Уйғон, эй арфа, лира! Тонгни ҳам мен уйғотаман!
4 Эй Эгам, халқлар орасида Сенга шукрона айтаман, Эллар орасида Сенга ҳамду сано куйлайман.
5 Содиқ севгинг самолардан ҳам юксакдир, Садоқатинг булутлардан ҳам баланддир.
6 Эй Худо, фалакдан ҳам юқорида юксалавер! Шуҳратинг бутун замин узра ёйилсин.
7 Ўнг қўлинг ила ғалаба ато қилгин, Илтижоимга жавоб бергин, Суюкли бандаларинг нажот топсин.
8 Эй Худо, Ўз муқаддас маконингдан ваъда бергансан: “Шодланиб Шакамни бўлиб ташлайман, Сухот водийсини* тақсимлаб бераман
9 Гилад Меникидир, Манаше Меникидир, Эфрайим дубулғамдир, Яҳудо* салтанат ҳассамдир.
10 Мўаб Менинг қўлювгичимдир, Эдом узра чориғимни отаман, Филистлар узра зафар ила ҳайқираман.”
11 Эй Худо, қанийди мустаҳкам шаҳарга мени олиб борсалар, Эдомга мени бошлаб борсалар.
12 Ахир, бизни Ўзинг рад этдинг–ку! Энди лашкаримизга йўлбошчилик қилмаяпсан–ку!
13 Душмандан қутқариб, бизга ёрдам бер, Инсоннинг ёрдами бутунлай беҳуда.
14 Эй Худо, Сен билан биз ғолиб бўламиз, Душманларимизни Сен янчиб ташлайсан.