Солномалар (биринчи китоб) 25 bob
1 Довуд билан леви йўлбошчилари левиларнинг Осиф, Хаман ва Ёдутун уруғларини созандалар қилиб тайинладилар. Уларнинг вазифаси лира, арфа ва зиллар чалиб, башорат қилиш эди. Созандаларнинг рўйхати ва уларнинг бажарадиган вазифаси қуйидагича эди:
2 Осифнинг тўрт ўғли Заккур, Юсуф, Натаниё ва Осорилах отасининг раҳбарлиги остида бўлиб, шоҳнинг буйруғи билан башорат қилишар эди.
3 Ёдутуннинг олти ўғли Гадалиё, Зари, Ешаё, Шимах, Хашавиё ва Маттитиё отасининг раҳбарлиги остида бўлиб, улар лира жўрлигида башорат қилишар, Эгамизга шукроналар ва ҳамду санолар айтишар эди.
4 Хаманнинг Буккиёх, Маттаниё, Узиёл, Шавувол, Яримўт, Ханониё, Хонин, Элиота, Гидалти, Ромамтизер, Ёшбахаша, Малўти, Хўтир ва Махазийўт исмли ўн тўртта ўғли бор эди.
5 Буларнинг ҳаммаси шоҳ хизматида бўлган валий Хаманнинг ўғиллари эдилар. Худо Ўз ваъдасига биноан, Хаманни сийлаб, унга ўн тўртта ўғил берган эди. Унинг уч қизи ҳам бор эди.
6 Ўғилларнинг ҳаммаси отасининг раҳбарлиги остида зил, арфа ва лираларни чалиб, Эгамизнинг уйида созанда бўлиб хизмат қилишар эди. Осиф, Ёдутун ва Хаман бевосита шоҳнинг буйруқларига бўйсунишарди.
7 Бу созандалар қариндошлари билан бирга 288 кишини ташкил қилиб, Эгамизнинг ҳузурида юксак маҳорат билан мусиқа чалишар эди. Улар хонадонларига кўра, 24 гуруҳга бўлинди.
8 Ҳар бир гуруҳ 12 кишидан ташкил топган бўлиб, бир раҳбарга эга эди. Уларнинг ҳаммаси — ёшу қари, устозу шогирд ўз вазифаларини билиб олиш учун қуръа ташлашди.
9 Биринчи қуръа Осиф хонадонидаги Юсуф ва унинг гуруҳига тушди. Иккинчи қуръа Гадалиё ва унинг гуруҳига тушди.
10 Учинчи қуръа Заккур ва унинг гуруҳига тушди.
11 Тўртинчи қуръа Зари ва унинг гуруҳига тушди.
12 Бешинчи қуръа Натаниё ва унинг гуруҳига тушди.
13 Олтинчи қуръа Буккиёх ва унинг гуруҳига тушди.
14 Еттинчи қуръа Осорилах ва унинг гуруҳига тушди.
15 Саккизинчи қуръа Ешаё ва унинг гуруҳига тушди.
16 Тўққизинчи қуръа Маттаниё ва унинг гуруҳига тушди.
17 Ўнинчи қуръа Шимах ва унинг гуруҳига тушди.
18 Ўн биринчи қуръа Узиёл ва унинг гуруҳига тушди.
19 Ўн иккинчи қуръа Хашавиё ва унинг гуруҳига тушди.
20 Ўн учинчи қуръа Шавувол ва унинг гуруҳига тушди.
21 Ўн тўртинчи қуръа Маттитиё ва унинг гуруҳига тушди.
22 Ўн бешинчи қуръа Яримўт ва унинг гуруҳига тушди.
23 Ўн олтинчи қуръа Ханониё ва унинг гуруҳига тушди.
24 Ўн еттинчи қуръа Ёшбахаша ва унинг гуруҳига тушди.
25 Ўн саккизинчи қуръа Хонин ва унинг гуруҳига тушди.
26 Ўн тўққизинчи қуръа Малўти ва унинг гуруҳига тушди.
27 Йигирманчи қуръа Элиота ва унинг гуруҳига тушди.
28 Йигирма биринчи қуръа Хўтир ва унинг гуруҳига тушди.
29 Йигирма иккинчи қуръа Гидалти ва унинг гуруҳига тушди.
30 Йигирма учинчи қуръа Махазийўт ва унинг гуруҳига тушди.
31 Йигирма тўртинчи қуръа Ромамтизер ва унинг гуруҳига тушди.