Солномалар (биринчи китоб) 1 bob
1 Одам Атодан Шет туғилди, Шетнинг насли қуйидагилардир: Энўш,
2 Хенан, Махалиёл, Ёред,
3 Ханўх, Матушалоҳ, Ламак,
4 ва Нуҳ. Нуҳнинг Сом, Хом ва Ёфас деган уч ўғли бор эди.
5 Ёфас насли: Гўмер, Магўг, Модай, Ёвон, Тувал, Мешех, Тирос ва улардан келиб чиққан халқлар.
6 Гўмер насли: Ашканоз, Рифат, Тўхармо ва улардан келиб чиққан халқлар.
7 Ёвон насли: Элишох, Таршиш, Кит, Рўдон ва улардан келиб чиққан халқлар.
8 Хом насли: Куш, Мизра, Фут, Канъон ва улардан келиб чиққан халқлар.
9 Куш насли: Саво, Хавила, Сабто, Рамо, Сабтахо ва улардан келиб чиққан халқлар. Рамо насли: Шава, Дедон ва улардан келиб чиққан халқлар.
10 Кушнинг наслида яна Нимрўд дегани ҳам бор эди. Нимрўд ер юзидаги биринчи буюк жангчи эди.
11 Мизра насли: Луд, Оном, Лахов, Нафтух,
12 Патрўс, Каслув, Хафтўр ва улардан келиб чиққан халқлар. Каслувдан Филист халқи келиб чиқди
13 Канъон насли: Канъоннинг тўнғич ўғли Сидон, Хет ва улардан келиб чиққан халқлар.
14 Канъондан Ёбус, Амор, Гиргош,
15 Хив, Оруқ, Син,Арвод, Замар ва Хомат халқлари ҳам келиб чиқди.
16 рвод, Замар ва Хомат халқлари ҳам келиб чиқди.
17 Сом насли: Элам, Ошур, Арпахшод, Луд, Орам ва улардан келиб чиққан халқлар. Орам насли: Уз, Хул, Гетер, Мешех ва улардан келиб чиққан халқлар.
18 Арпахшоднинг Шилах деган ўғли бор эди. Шилахнинг Ибир деган ўғли бор эди.
19 Ибир икки ўғил кўрди: биринчисининг исмини Палах қўйди, чунки унинг даврида дунё бўлиниб кетди. Иккинчисининг исми Ёхтон эди.
20 Ёхтоннинг насли: Элмўдод, Шалаф, Хазормават, Ёрах,
21 Ҳадорам, Узол, Дикла,
22 Обал, Абумайл, Шава,
23 Офир, Хавила, Йўвов ва улардан келиб чиққан халқлар. Ёхтоннинг насли мана шулар эди.
24 Сомдан Иброҳимгача бўлган насллар қуйидагича эди: Сом, Арпахшод, Шилах,
25 Ибир, Палах, Раву,
26 Саруғ, Нахўр, Тераҳ,
27 Ибром, яъни Иброҳим.
28 Иброҳимнинг ўғиллари Исҳоқ ва Исмоилдир.
29 Уларнинг насл–насаби қуйидагичадир: Исмоилнинг тўнғич ўғли — Наваёт, кейингилари — Кедар, Адбал, Мивсом,
30 Мишмо, Думах, Массо, Ҳадад, Темо,
31 Ятур, Нофиш ва Кедемах. Мана шулар Исмоилнинг ўғилларидир.
32 Чўри Хатуро Иброҳимга туғиб берган ўғиллар — Зимрон, Ёхшон, Мидон, Мидиён, Йишбоқ ва Шувах. Ёхшоннинг Шава ва Дедон деган ўғиллари бор эди.
33 Мидиённинг Эфах, Ифар, Ханўх, Авидо ва Элдах деган ўғиллари бор эди. Мана шуларнинг ҳаммаси Хатуронинг авлодларидир.
34 Иброҳим ўғли Исҳоқнинг Эсов билан Ёқуб деган ўғиллари бор эди.
35 Эсовнинг ўғиллари — Элифаз, Рувел, Ёуш, Ялом ва Кўрах.
36 Элифазнинг ўғиллари — Темон, Ўмар, Зафў, Гатам, Ханаз ва Тимна исмли чўриси туққан ўғли Омолек.
37 Рувелнинг ўғиллари — Нахат, Зерах, Шаммох ва Миззо.
38 Сеир ўғиллари — Лўтон, Шўвал, Зибўн, Анаҳ, Дишон, Эзер ва Дишан.
39 Лўтоннинг ўғиллари — Хўри билан Хўмам. Лўтоннинг Тимна деган синглиси ҳам бор эди.
40 Шўвалнинг ўғиллари — Элиён, Монахат, Эбал, Шафо ва Ўнам. Зибўннинг ўғиллари — Оё билан Анаҳ.
41 Анаҳнинг ўғли — Дишон. Дишоннинг ўғиллари — Хамдон, Эшбон, Йитрон ва Херон.
42 Эзернинг ўғиллари — Билхан, Завон ва Оқон. Дишаннинг ўғиллари — Уз ва Орон.
43 Ҳали Исроилда шоҳлар бўлмасдан олдин ҳам, Эдомда шоҳлар ҳукмронлик қилган эди. Бу шоҳлар қуйидагилардир: Бавўр ўғли Белах. У Динхаба шаҳридан эди.
44 Белах вафот этгач, унинг ўрнига Зерах ўғли Йўвов шоҳ бўлди. У Бозрах шаҳридан эди.
45 Йўвов вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Хушом шоҳ бўлди. У Темон юртидан эди.
46 Хушом вафот этгач, унинг ўрнига Бадад ўғли Ҳадад шоҳ бўлди. У Обит шаҳридан эди. Ҳадад Мўаб юртида Мидиён лашкарини қириб ташлаган эди.
47 Ҳадад вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Самло шоҳ бўлди. У Масрихо шаҳридан эди.
48 Самло вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Шовул шоҳ бўлди. У Фурот дарёси бўйидаги Рехобўт шаҳридан эди.
49 Шовул вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Ахбор ўғли Баалханон шоҳ бўлди.
50 Баалханон вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Ҳадад шоҳ бўлди. У Поғу шаҳридан эди. Ҳададнинг хотини Махитавал эди, Махитавалнинг отаси — Матрид, бобоси Мезахаб эди.
51 Охири Ҳадад ҳам оламдан ўтди. Эдом йўлбошчилари қуйидагилар эди: Тимно, Элво, Етет,
52 Охолибом, Элох, Пинон,
53 Ханаз, Темон, Мивзар,
54 Махдиёл ва Иром. Эдом йўлбошчилари ана шулардан иборатдир.