Шоҳлар (иккинчи китоб) 23 bob

Довуднинг васияти (1-7),Довуднинг “Уч қаҳрамон” ва “Ўттиз қаҳрамон” деган гуруҳларидаги баҳодир жангчилар (8-39).

1 Эссай ўғли Довуднинг сўзлари. Довудни Худо юксалтирган, Ёқубнинг Худоси мой суртиб, шоҳ қилган уни, Довуд Исроилнинг суюкли қўшиқчиси бўлган. Довуднинг охирги сўзлари қуйидагилардир:
2 “Эгамнинг Руҳи мен орқали гапирди, Тилимдан Унинг каломи тўкилди.
3 Исроил халқининг Худоси мен орқали сўзлади, Исроилнинг ишонган Қояси менга шундай деб айтди: «Инсонларни адолат билан бошқараётган, Худодан қўрқиб шоҳлик қилаётган инсон
4 Бамисоли тонг шафағидир, Мусаффо тонгда нур сочаётган қуёш кабидир, Нурлари ёмғирдан сўнг тупроқда майса ундирар.»
5 Хонадоним Худо олдида шундай эмасми?! Чунки У мен билан абадий бир аҳд тузган, Бу аҳд ҳар томонлама ишончли, мустаҳкамдир. Албатта ғолиб бўлишим учун, ҳар қандай тилагимга етишим учун, У шак–шубҳасиз менга мадад беради.
6 Шаккоклар улоқтирилажак тикан кабидир, Чунки уларни қўл билан ушлаб бўлмас.
7 Тикан йиғмоқчи бўлган киши Темир асбоб ёки найзанинг сопидан фойдаланар. Тиканларга ўт қўйиб, кулини кўкка совурар.”
8 Довудга хизмат қилган баҳодир жангчиларнинг исмлари қуйидагича: биринчиси — Хахмўн уруғидан Ёшувам. У “Уч қаҳрамон”нинг сардори эди. У найзаси билан саккиз юз кишига ҳужум қилиб, ҳаммасини бир жангда ўлдирган эди.
9 “Уч қаҳрамон”дан иккинчиси Охўва уруғидан Дўдў ўғли Элазар эди. У жанг қилиш учун тўпланган Филистларни Довуд билан бирга мағлуб қилган эди. Исроил лашкари у пайтда чекинган эди.
10 Лекин Элазар жойида тураверди, чекинмади. Қўли толиқиб, увушиб қолгунча Филистларни ўлдирди. Ўша куни Эгамиз уни улуғ зафарга эриштирди. Сўнгра Исроил лашкари фақат ҳалок бўлганларни талон–тарож қилиш учун Элазарнинг орқасидан борди.
11 “Уч қаҳрамон”дан учинчиси Харорлик Агей ўғли Шаммох эди. Филистлар Лехидаги бир ясмиқзор ёнига йиғилиб келганда, Исроил лашкари уларнинг олдига тушиб қочишган эди.
12 Лекин Шаммох ясмиқзорнинг ўртасида туриб олиб, ўша ерни ҳимоя қилди ва Филистларни тор–мор қилди. Шу тариқа, Эгамиз уни ҳам улуғ зафарга эриштирди.
13 Ўрим–йиғим пайтида ўша учаласи (улар “Ўттиз қаҳрамон” гуруҳи таркибига кирар эдилар) Довуднинг ёнига — Адуллам ғорига кетдилар. Рафа водийсида Филистлар лашкари қароргоҳ қурган эди.
14 Бу пайтда Довуд ўзининг адирдаги қароргоҳида эди. Битта Филист қўнолғаси эса Байтлаҳмда жойлашган эди.
15 Довуд ҳасрат билан: — Қанийди бирортаси Байтлаҳм дарвозасининг ёнидаги қудуқдан менга сув олиб келиб берса! — деди.
16 Ўша учта қаҳрамон Филистлар қароргоҳини ёриб ўтишди–да, Байтлаҳмдаги дарвозанинг ёнидаги қудуқдан сув тортиб, Довудга олиб келишди. Лекин Довуд сувни ичмай, ерга тўкиб, Эгамизга бағишлади.Ўша учта қаҳрамон Филистлар қароргоҳини ёриб ўтишди–да, Байтлаҳмдаги дарвозанинг ёнидаги қудуқдан сув тортиб, Довудга олиб келишди. Лекин Довуд сувни ичмай, ерга тўкиб, Эгамизга бағишлади.
17 — Эй Эгам! — деб хитоб қилди. — Бундай қилишдан мени Ўзинг асра! Шу йигитларнинг қонини ичайми? Ахир, улар жонини хавф–хатарга қўйиб, сув олиб келгани боришди–ку! Шунинг учун ҳам Довуд сувни ичишни истамади. “Уч қаҳрамон” ана шундай жасурлик кўрсатишган эди.
18 Йўабнинг акаси Абушай “Ўттиз қаҳрамон”нинг сардори эди. Абушай найзаси билан уч юз кишини ўлдирди. Шу тариқа у “Уч қаҳрамон” сингари донг таратди.
19 У “Ўттиз қаҳрамон”дан ҳам машҳур эди, уларнинг йўлбошчиси бўлди. Лекин “Уч қаҳрамон”дан бири ҳисобланмасди.
20 Яна Кабзил шаҳридан Ёҳайидо ўғли Бинаё деган жасур бир жангчи бор эди. У ажойиб ишлар қилди, Мўаблик икки довюрак одамни ўлдирди. Қор ёққан кунда бир хандаққа тушиб, шерни ўлдирди.
21 Яна девдай бир Мисрликни ҳам ўлдирди. Мисрликнинг қўлида найзаси бор эди. Бинаё унинг устига таёқ билан бостириб борди. Найзани Мисрликнинг қўлидан тортиб олди–да, ўша найза билан уни ўлдирди.
22 Бинаёнинг қилган ишлари ана шулардир. Шу тариқа, Бинаё “Уч қаҳрамон” каби донг таратди.
23 У “Ўттиз қаҳрамон” орасида шуҳрат топди, лекин “Уч қаҳрамон”дан бири ҳисобланмасди. Довуд уни қўриқчилар сардори қилиб тайинлади.
24 Қуйидагилар ҳам “Ўттиз қаҳрамон”дан эдилар: Йўабнинг укаси Осойил, Байтлаҳм шаҳридан Дўдў ўғли Элханон,
25 Харўд шаҳридан Шаммох ва Элихо,
26 Палат шаҳридан Халез, Тахува шаҳридан Ихеш ўғли Эро,
27 Онотўт шаҳридан Абуазар, Хуша шаҳридан Сибахай,
28 Охўва уруғидан Залмон, Натуфо шаҳридан Махрай,
29 Натуфо шаҳридан Банах ўғли Халед, Бенямин наслидан Гиволик Рибай ўғли Этхай,
30 Пиратон шаҳридан Бинаё, Гаш сойликларидан Хурай,
31 Байт–Араба шаҳридан Абуалвон, Бохурим шаҳридан Озмобит,
32 Шалбим шаҳридан Элияхба, Ёшоннинг ўғиллари,
33 Харор шаҳридан Шахей ўғли Йўнатан, Харорлик Шорор ўғли Охиём,
34 Махо шаҳридан Ахазбай ўғли Элифалет, Гилох шаҳридан Охитофел ўғли Элиём,
35 Кармил шаҳридан Хазро, Оров шаҳридан Парай,
36 Зўво шаҳридан Натан ўғли Йихал, Гад қабиласидан Баних,
37 Оммон халқидан Зилах, Барўт шаҳридан Зеруя ўғли Йўабнинг қуролбардори Нахрай,
38 Йитар уруғидан Эро ва Горив,
39 Хет халқидан Уриё. Ҳаммаси бўлиб ўттиз етти киши эди.


Shu bobni eshitish:


Shu bobni tarjimada ko’rish


Muqaddas Kitob. Tavrot, Zabur, Injil
Tavrot | Zabur | Injil (+audio)
Muqaddas Kitob  Muqaddas Kitob APP
Yuklab olish - Muqaddas Kitob O'zbek tilida Injil (latin 27mb .pdf)
Скачать - Муқаддас Китоб (Инжил) (кирилл 26mb .PDF)

Kitoblar



Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms
Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd



Nimaga Marvarid?

Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz


Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Matto Muqaddas xushxabar  Mark Muqaddas xushxabar  Luqo Muqaddas xushxabar  Yuhanno Muqaddas xushxabar  Havoriylarning faoliyati  Yoqubning maktubi  Butrusning birinchi maktubi  Butrusning ikkinchi maktubi  Yuhannoning birinchi maktubi  Yuhannoning ikkinchi maktubi  Yuhannoning uchinchi maktubi  Yahudoning maktubi  Rimliklarga maktub  Korinfliklarga birinchi maktub  Korinfliklarga ikkinchi maktub  Galatiyaliklarga maktub  Efesliklarga maktub  Filippiliklarga maktub  Kolosaliklarga maktub  1-Salonikaliklarga  2-Salonikaliklarga  Timo'tiyga birinchi maktub  Timo'tiyga ikkinchi maktub  Titusga maktub  Filimo'nga maktub  Ibroniylarga maktub  Yuhannoga ko'rsatilgan vahiy


Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18


Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)  Сандон устида (Макс Лукадо)    Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida  Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida  Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак