Шоҳлар (иккинчи китоб) 19 bob
1 Шоҳ Довуд Абсалом учун кўз ёши тўкиб, аза тутаётир, деб Йўабга хабар беришди.
2 Довуднинг сипоҳлари ҳам: “Шоҳ ўғли учун аза тутяпти экан”, деб эшитишди. Шундай қилиб, ўша кунги ғалаба барча лашкар учун азага айланди.
3 Довуднинг сипоҳлари ҳам: “Шоҳ ўғли учун аза тутяпти экан”, деб эшитишди. Шундай қилиб, ўша кунги ғалаба барча лашкар учун азага айланди.
4 Шоҳ эса юзини беркитиб, бор овози билан: “Оҳ, ўғлим Абсалом! Абсалом, болагинам, жигарим!” деб фарёд қиларди.
5 Йўаб шоҳ турган уйга кириб, унга шундай деди: — Бугун сизнинг жонингизни, ўғилларингиз, қизларингиз, хотинларингиз, канизакларингизнинг жонларини қутқарган одамларингизнинг ҳаммасини хижолатга қўйдингиз.
6 Чунки сиз ўзингиздан нафратланганларга меҳр қўйиб, сизни яхши кўрганлардан нафратланар экансиз. Бугун лашкарбошиларингиз ва мард йигитларингиз сизнинг олдингизда ҳеч нарсага арзимаслигини ошкор қилиб қўйдингиз. Ҳа, мен бир нарсани англаб етдим: бугун Абсалом омон қолиб, ҳаммамиз ўлиб кетсак, сизга яхши бўлар экан!
7 Энди туринг, ташқарига чиқиб, одамларингизга далда беринг! Эгамнинг номини ўртага қўйиб онт ичаманки, агар чиқмасангиз, шу кеча сизнинг ёнингизда бирорта одам қолмайди. Бу эса ёшлигингиздан то шу бугунгача бошингизга келган кулфатлар ичида энг ёмони бўлади!
8 Шу гапдан кейин шоҳ шаҳар дарвозаси олдига бориб ўтирди. Жамики лашкарга: “Шоҳ шаҳар дарвозасида ўтирибди” деган хабар етиб борди. Шундан кейин улар шоҳнинг ёнига ташриф буюришди. Бу пайтда Исроил халқидан Абсалом томонда бўлганлари уй–уйларига қочиб кетган эди.
9 Исроилнинг турли қабилаларидан бўлган одамлар бир–бирлари билан баҳс қилишарди: — Бизни ғанимларимиз қўлидан Довуд халос қилган, Филистлар қўлидан қутқарган эди. У Абсаломдан қочиб, юртдан кетиб қолган.
10 Бизга йўлбошчи бўлсин деб, Абсаломга мой суртиб шоҳ қилган эдик, лекин у жангда ўлди. Шундай экан, Довуддан илтимос қилайлик, қайтиб келсин, бизнинг шоҳимиз бўлсин.
11 Шоҳ Довуд руҳонийлар Зодўх билан Абуатарга қуйидагича хабар жўнатди: — Яҳудо оқсоқолларига бориб айтинглар, шоҳ шундай демоқда: “Бутун Исроил халқи, шоҳни ўз хонадонига қайтариш керак, деяпти. Исроил халқининг гаплари менинг қулоғимга етиб келди. Нима учун сизлар лоқайдлик қиляпсизлар?
12 Сизлар қариндошларимсиз, жигарларимсиз! Нега сизлар шоҳни қайтариб олиб келишни орқага суряпсизлар?”
13 Сизлар қариндошларимсиз, жигарларимсиз! Нега сизлар шоҳни қайтариб олиб келишни орқага суряпсизлар?”
14 Сизлар қариндошларимсиз, жигарларимсиз! Нега сизлар шоҳни қайтариб олиб келишни орқага суряпсизлар?”
15 Сизлар қариндошларимсиз, жигарларимсиз! Нега сизлар шоҳни қайтариб олиб келишни орқага суряпсизлар?”
16 Бенямин қабиласидан Гера ўғли Шимах ҳам шу ерда эди. У шоҳ Довудни кутиб олиш учун шошилганича Бохурим шаҳридан Яҳудо одамлари билан бирга дарё бўйига етиб келди.
17 Бенямин қабиласидан Гера ўғли Шимах ҳам шу ерда эди. У шоҳ Довудни кутиб олиш учун шошилганича Бохурим шаҳридан Яҳудо одамлари билан бирга дарё бўйига етиб келди.
18 “Шоҳ хонадонини дарёдан олиб ўтайлик, шоҳнинг ҳамма хоҳишини бажо келтирайлик”, деб улар хизмат қилишди.Шоҳ Иордан дарёсини энди кечиб ўтмоқчи бўлиб турган эди, Шимах ўзини шоҳнинг оёқлари остига ташлади–да,
19 унга ёлворди: — Шоҳ ҳазратлари гуноҳимдан ўтсинлар! Қуддусдан чиққан кунингизда мен қилган гуноҳни эсламасинлар, хаёлларига келтирмасинлар, шоҳ ҳазратлари!
20 Чунки мен, қулингиз, ўз гуноҳимни биламан. Мана, шоҳ ҳазратларини кутиб олиш учун бугун жамики Исроилдаги одамлардан биринчи бўлиб мен келдим.
21 Шунда Зеруя ўғли Абушай: — Наҳотки Эгам мой суртиб танлаган шоҳни ҳақорат қилгани учун Шимах ўлдирилмаса?! — деди.
22 — Эй Зеруя ўғиллари! — деди Довуд. — Ким сизларнинг фикрингизни сўради? Менга ақл ўргатмоқчимисизлар? Шу топда Исроил шоҳи эканимни ўзим билмайманми? Исроилда шу бугун бирорта одамнинг қони тўкилмайди!
23 Сўнг Довуд Шимахга: — Ўлмайсан! — деб онт ичди.
24 Шоулнинг набираси Мефибосит ҳам шоҳни кутиб олишга борган эди. Шоҳ кетган кундан бошлаб соғ–саломат қайтгунигача, Мефибосит на оёқларини, на кийимларини ювган, на соқолини қирққан эди.
25 Мефибосит шоҳни кутиб олишга Қуддусдан келганда, Довуд ундан: — Мефибосит, нимага мен билан кетмадинг? — деб сўради.
26 Мефибосит шундай жавоб берди: — Эй шоҳ ҳазратлари, мен, қулингиз, чўлоқ бўлганим учун қулим Зибахга: “Эшакни эгарла, мен эшакка миниб шоҳ билан бирга кетаман”, деган эдим. Лекин у мени алдади,
27 шоҳ ҳазратларининг олдида мен, қулингизнинг юзини қора қилди. Аммо сиз, шоҳ ҳазратлари, Худонинг фариштасидайсиз. Сизга нима маъқул келса, шуни қилинг.
28 Отам хонадонининг ҳамма аъзолари шоҳ ҳазратларидан фақат ўлимни кутиб юрганларида, мен, қулингизга, сиз хонадонингиз аъзолари қаторида дастурхонингиздан таом ейиш имтиёзини бердингиз. Сиздан бундан ортиқ бир нарса сўрашга қандай ҳақим бор, эй шоҳим?!
29 — Ўзингнинг ишларинг тўғрисида гапиришингга ҳожат йўқ, — деди шоҳ. — Сенга ва Зибахга, ерларни бўлишиб олаверинглар, деб буюрган эдим–ку.
30 — Шоҳ ҳазратлари ниҳоят саройга соғ–саломат қайтиб келдилар, шунинг ўзи менга кифоя, — деди Мефибосит. — Энди ҳамма ерни Зибах олаверсин.
31 Гиладлик Борзулай ҳам шоҳга Иордан дарёсини кечиб ўтишида ёрдам бериб, уни кузатиб қўяй деб, Рўғолимдан келган эди.
32 Борзулай анча кексайиб қолган, саксон ёшда эди. У бой одам бўлиб, шоҳ Моханайимда истиқомат қилиб турган пайтда, шоҳнинг тирикчилигини таъминлаган эди.
33 Шоҳ Борзулайга: — Мен билан юринг, энди Қуддусда мен сизнинг тирикчилигингизни таъминлайман, — деди.
34 Лекин Борзулай: — Қанча умрим қолдики, сиз билан Қуддусга кетсам? — деди.
35 — Мен, қулингиз, ҳозир саксон ёшдаман. Бундан бу ёғига нима ёқади, нима ёқмайди — ажрата билмасам, еб–ичганимнинг таъмини сеза олмасам. Яна эркак–аёл қўшиқчиларнинг овозини фарқлай олмасам. Шундай экан, нимага шоҳ ҳазратларига яна юк бўлайин?
36 Мен, қулингиз, Иордан дарёсини шоҳ билан бирга кечиб, сизга бир оз ҳамроҳ бўламан, холос. Шоҳ нима учун менга шу қадар илтифот қилиши керак?
37 Ижозат берсангиз, мен орқамга қайтайин, ўз шаҳримда жон бериб, ота–онамнинг хилхонасига дафн қилинайин. Лекин мана қулингиз Химхон шу ерда, у сиз билан нариги қирғоққа ўтсин. Унга нимани маъқул кўрсангиз, шуни қиларсиз.
38 — Химхон мен билан нариги қирғоққа кечиб ўтади, — деди шоҳ. — Сиз унга нимани маъқул кўрсангиз, у учун шуни бажо келтираман. Ўзингиз учун нима истайсиз? Айтинг, бажо қилайин.
39 Шоҳ Гилгалга жўнади. Химхон ҳам у билан бирга кетди. Яҳудо одамларининг ҳаммаси ва Исроил одамларининг ярми шоҳни кузатиб бораётган эдилар.
40 Шоҳ Гилгалга жўнади. Химхон ҳам у билан бирга кетди. Яҳудо одамларининг ҳаммаси ва Исроил одамларининг ярми шоҳни кузатиб бораётган эдилар.
41 Бир пайт жамики Исроил халқи шоҳнинг олдига бориб шундай дейишди: — Нега биродарларимиз Яҳудо халқи сизни олиб қочиб, ўзингизни, хонадонингизни, одамларингизни Иордан дарёсининг бу томонига ҳам ўтказиб қўйишди?
42 Яҳудо халқи Исроил халқига шундай жавоб қайтаришди: — Чунки шоҳ бизнинг яқинимиз. Нимага сизлар хафа бўляпсизлар? Шоҳнинг ейдиганидан бирор нарса едикми?! Ёки ўзимизга бирор нарса олдикми?
43 — Исроилда ўнта қабила бор, — деб жавоб берди Исроил халқи. — Шунинг учун Довудда сизлардан кўра, бизнинг ўн марта ҳақимиз бор. Шундай экан, нега бизни менсимайсизлар?! Шоҳимизни қайтариб келайлик, деб биринчи бўлиб биз айтмаганмидик?! Яҳудо халқининг гапи Исроил халқиникидан кўра, қаттиқроқ бўлди.