Ибтидо (1-Таврот) 33 bob
1 Бир куни Ёқуб ва Леахнинг қизи Дина шу ерлик қизларни кўришга борди.
2 Бу ернинг беги Хамўр бўлиб, у Хив уруғидан эди. Хамўрнинг ўғли Шакам қизни кўриб қолиб, ушлади ва унинг номусига тегди.
3 Шакам Динани қаттиқ севиб қолди, қизнинг севгисини қозонишга ҳаракат қилди.
4 Отасига: “Шу қизни менга олиб беринг”, деб айтди.
5 Ёқуб қизининг номуси топталганини эшитди. Ёқубнинг ўғиллари эса далада мол–қўйларини боқиб юрган эдилар. Улар қайтиб келгунларича Ёқуб ўзини босиб турди.
6 Шакамнинг отаси Хамўр бу иш юзасидан гаплашгани Ёқубнинг олдига келди.
7 Шу пайтда Ёқубнинг ўғиллари даладан келиб қолишди. Сингиллари шарманда бўлганини эшитишди–ю, қаттиқ ғазабланиб, тутақиб кетдилар. Шакам Ёқубнинг қизини булғаб, Исроилда шармандали иш қилган эди. Бундай иш ҳеч бўлмаслиги керак эди.
8 Хамўр уларга: — Ўғлим Шакамнинг қизингизга ишқи тушиб қолибди, илтимос, қизингизни ўғлимга берсангизлар, — деди.
9 — Бир–биримиз билан қуда–андачилик қилайлик, қизларингизни ўғилларимизга олиб берайлик, ўғилларингизга қизларимизни олиб беринглар.
10 Шунда юртимизда биз билан бирга, хоҳлаган ерингизда яшайверасизлар, бемалол савдо–сотиқ қилаверасизлар, ерларимиздан ўзларингизга мулк орттирасизлар.
11 Илтимос қиламан, ҳадяларимни олинг. Худо менга иноят қилиб, керакли ҳамма нарсани берди. Ёқуб қаттиқ илтимос қилавергандан кейин, охири, Эсов ҳадяларни олишга рози бўлди.
12 — Қани, энди кетайлик, мен сенга йўл кўрсатиб бораман.
13 Ёқуб эса шундай деди: — Ўзингиз кўриб турибсиз, ҳазратим, болаларим чиниқмаган, қўй–сигирларим ҳам болалаган. Қўй–сигирларимни бир кунгина қистаб ҳайдасалар, бутун чорва нобуд бўлади.
14 Шунинг учун мендан олдинда кетаверсангиз. Мен чорванинг юришига ва болаларнинг қадамига қараб секин боравераман. Сиз билан Сеир юртида учрашамиз.
15 — Бўпти, бўлмаса, одамларимдан баъзиларини сен билан қолдирай, ҳам сизларга йўл кўрсатиб боради, ҳам қўриқлаб кетади, — деди Эсов. — Нима қиласиз овора бўлиб?! Менга кўп меҳрибонлик кўрсатяпсиз, шунга ҳам раҳмат.
16 Эсов ўша куни Сеирга қайтиб кетди.
17 Ёқуб эса оиласи билан Сухотга қараб кетди. У ерда ўзига бир уй, чорваси учун қўралар қурди. Шунинг учун бу жойга Сухот деб ном берилди.
18 Шундай қилиб, Ёқуб Паддон–Орамдан Канъон юртидаги Шакам шаҳрига эсон–омон қайтиб келди. Шаҳар ташқарисида чодирларини тикди.
19 У чодир тиккан жойлар Хамўр деган одамнинг ўғилларига қарашли мулк эди. Хамўр Шакамнинг отаси эди. Ёқуб бу жойларни Хамўрнинг ўғилларидан юз бўлак кумушга* сотиб олди.
20 Бу ерда у қурбонгоҳ қуриб, бу жойни “Худо Исроилнинг Худосидир” деб атади.