ЙЎЛБАРСНИ БЎЙСУНДИРИШ (Тони Энтони) 6 bob

6 - боб

Жисмоний таёргарлик менинг шогирдлик вазифамнинг бир қисми эди. Кун-фу жанговар санъатини мукаммал эгаллашни истаган ҳар бир кимса кенг билимга эга бўлиши лозим. Мен ҳаттотлик, чет тиллар ва кун-фу тарихини ўргандим. Болалигимданоқ қур-қумурсқа, қуш ва ҳайвонларни ўзини қандай тутишларини кузатишга жуда кўп вақт ажратдим.

Кунларнинг бирида Лоуси ҳовлига кичикроқ ёғоч қутичани кўтариб чиқди. Бобом бу қутичани жуда бошқача ушлаб турарди, унга тикилиб, қўрқувдан ва ҳайратдан қотиб қолдим... Бобом мени ёнига чорлади, мен унинг ёнига келганимда, қутичадан қисқич билан ...чаённи олди.

-Чаённинг юришига қара. Диққат билан қара, ҳеч нимани ўтказиб юборма, - деб пичирлади Лоуси. – Чаён ҳар доим зийрак бўлиб туради, у доимо жанг қилишга тайёр. Унга қўл теккизиб, жойидан қўзғатганларни  ёқтирмайди.   

Лоуси ўргимчаксимон мавжудотни қисқич билан ўткир ҳалқасимон нишидан тепага кўтарди. Чаён қаршилик кўрсатди, ўралиб ҳамла қила бошлади. Бобом уни секингина ўзининг очиқ турган кафтига қўйди.

-Ана энди чаён тинчланди, бироқ қара, у ҳали жангга шай турибди.

Мен эса қўрққанимча чаённинг ҳаракатларини кузатиб турардим.

-Мен кафтимни доимо очиқ, тўғридан тўғри тутиб туришим керак. Бироқ эсингдан чиқарма, - дерди бобом мени огоҳлантириб, - қўлнинг ўз кучи мавжуд. Чаён бу кучни ҳис этмаслиги керак.

Мен ҳамон жойимда қотиб турардим.

-Ҳозир шабада эсиб турибди. Қара, чаён сен томондан ҳеч қандай хавф-хатарни сезмаслиги керак, сен шабада эсишига қараб ҳаракат қилишинг лозим... – деб ўргатарди бобом.

Бобом яна бир неча сония чаённи тутиб турди, сўнгра бир чертиш билан ерга ташлади. Мен шу заҳотиёқ четга қочдим ва юзим қизариб кетганини сездим. Бобом ўргимчаксимон мавжудотни қисқич билан олиб яна қутичага солди.

-Менга қўлингни узат, - буйруқ берди бобом.

Мен у айтгандай қилдим, лекин қўлим билинар–билинмас қалтирарди.

-Энди нафас олишингга диққат қил. Юрак уришини секинлаштир ва тинчлангин, ана шунда терламайсан ва қалтирамайсан. Қўлингдаги чаён юрагингни уришини ҳам, қўлингнинг намлигини ҳам ҳис этмаслиги керак.

Мен ўзимни босиб олдим ва нафас олишимни секинлаштирдим.  Бу кўникма менинг қон-қонимга сингиб кетди, менинг иккинчи табиатимга айланди. Нафас олишни бошқариб, бутун вужудимни бошқаришни ўрганиб олдим. Шунинг учун ҳам мен бемалол танамдаги оғриқларни йўқотиб, тана ҳароратини эркин равишда ўзгартиришга муяссар бўлдим. Нафас олишни секинлаштирганимдан кейин, қўрқув йўқолганлигини ҳис қилдим.

Лоуси қутини очар экан, менга насиҳат қилди:

-Чаёнга қўшилиб кетгин. Ўзлингдан воз кеч. Чаёнга айлан. Чаён энди қандай ҳаракат қилишини ўйла! У нимани кўряпти? Чаён нималарни ҳис қиляпти?

Устозим менинг кафтимга бўғиноёқли мавжудотни секингина қўйди, мен то тегишли бўлган ҳолатга киргунимча, бобом мендан кўзларини узмади. Мен қимир этмай жойимда турардим, аммо ҳовлида нималар содир бўлаётганини диққат билан кузатардим. Бирдан шамолнинг эсиши ёки кутилмаган шовқин чаённи безовта қилиши мумкин эди, бу эса мен учун ўлим билан баробар. Ўшанда устозим мени бундай синовдан ҳалос этишини қанчалик хоҳлаган эдим-а! Ваниҳоят бобом керакли буйруқ берганда, мен яшин тезлигида бўғиноёқли мавжудотдан қутулдим. Устозим менга қараб жилмайди.

Бизнинг ҳовлимизда бешиктерватарлар* яшарди. Лоуси менга тинмай, бир неча соатлаб уларнинг ҳаракатларини кузатишни буюрарди. Мен уларга ҳам тақлид қилишни ўрганиб олдим.

-Танлан-цюань - бешиктерватар услуби ҳисобланиб, император Мин  авлоди мамлакатни бошқарган пайтда, Хитойнинг шимолида ишлаб чиқилган, - деди Лоуси кунларнинг бирида.

Бобом менга кун-фу жанговар санъатининг ҳар қандай услубини ўргатганда, шу услуб билан боғлиқ бирор қизиқарли ҳодиса, эртак ёки ривоятни сўзлаб берарди.

-Айтишларича, бешиктерватар услубининг асосчиси Ван Лан исмли жасур ва моҳир жангчи бўлган экан; у Шаньдун қишлоғида тўрт аср олдин яшаган экан, - гапини давом эттирди Лоуси. – Ривоят қилинишича, кун-фу жанговар санъатини эгаллаш учун Хэнань ибодатхонасига йўл олибди. Аммо бу ибодатхонадаги тайёргарлик жараёни унинг ҳафсаласини пир қилибди. Кунларнинг бирида у бехосдан бешиктерватар билан саратон – бешиктерватардан анча катта бўлган чирилдоқ ҳашарот жангининг гувоҳи бўлиб қолибди. Жанг тугаб, бешиктерватар ғолиб бўлгандан кейин Ван Лан ҳашаротни ибодатхонага келтирибди ва унинг жилвали ҳаракатларини ва қилиқларини яхшилаб ўрганиб чиқибди. У ўзининг янги изланишлари натижаларини ўзидаги олдинги тадқиқотлар – маймун оёқларининг алдовчи қилиқларига тақлид қилишга бағишланган ишлари билан солиштирибди ва натижада, бешиктерватарнинг шимолий услубига асос солибди.

Лоуси бу ривоятни айтиб бергач, менга танлан-цюань услубини ўргата бошлади.

-Бешиктерватар услубидаги асосий усул – бу тезлик билан ён тарафдан амалга оишириладиган қисқа зарба, - деди бобом панжаларини бу йиртқич ҳашаротнинг оёқлари шаклида ташлар экан. – Бу усулдан ҳужум қилиш, қуршаб олиш ёки зарбани қайтариш зарур бўлганда фойдалангин.

Сўнгра бобом “слива мэйхуа мушти” услубидаги баъзи бир ҳаракатлар услубини кўрсатди. Бу услуб бешиктерватар услубининг бир тури эди. Устозим усулни шундай тезлик билан амалга оширдики, унинг муштлари беш поғонали стаккатони дўппослаганда, мен киприк қоқишга ҳам улгурмадим.

-Бешиктерватарнинг афзалликлари– бу унинг совуққонлиги, матонати ва қатъийлигидир. Бешиктерватарнинг ҳаракатлари ниҳоятда ҳисоб-китобли ва эффектив. Бешиктерватар ғалаба қозониш учун баъзида чекиниш тактик усулини қўллайди. Шунинг учун бешиктерватар услубида ҳужумга эмас, кўпинча ҳимояга кўпроқ эътибор қаратилади, - деди Лоуси.

-Жангда танлан-цюаньдан шундай фойдаланиш даркор: рақибнинг қўлини қаттиқ тутамиз ва ўзимизга тортамиз. Сўнг ён тарафдан кириб, эгилтирилган қўлини унинг тирсак бўғинининг тагига тираймиз. Қўлдан таяниш нуқтаси сифатида фойдаланиб, ён тарафдан қисқача зарба берамиз. Шундай қилиб қарабсизки, рақибнинг тирсаги синган.  

Бобом бу шиддатли усулни тушунтирар экан, бешиктерватарнинг узун тирноқли оёғи сингари бармоқларини эгиб, ёнида турган дарахтнинг катта шоҳини узиб олди ва кескин зарба билан уни синдирди.

Лоусининг кун-фу жанговар санъатининг севимли усулларидан бири – бу илоннинг жанубий усули ҳисобланган. Бу усулни ўрганиш, бошқа усулларга қараганда қийинроқ, қолаверса, бу усул- хавфли техникалардан бири. Нозик жойларга – юзга, томоққа ва жинсий аъзоларга зарба бериш. Бу ерда зарба бармоқ учлари билан безовталанган кобра, питон ва заҳарли қора илонларга тақлид қилингандай, яшин тезлигида етказилади.

-Илон ўз ўлжасини чақиб, ўлим билан якунланадиган жароҳат етказади, - деди менга Лоуси. – У сенга заҳар томиб турадиган ўткир тишини санчади – бу унинг шоҳона номери.

Лоуси менинг кўрсаткич ва ўрта бармоқларимни тўғрилаб, қолганларини мушт қилди.

-Сенинг мақсадинг – асосий қон томирлар ва артериялар, - деди у ва “қўл-найза” зарбасининг техникасини кўрсатди. Сўнгра тезлик билан қўлимдан ушлаб, катта бармоғимни менинг кафтимга босди.

-Бу ҳолатда, худди кобрадагидек, динамик кескинлик сақланиб қолади, - деди бобом. – Чунки кобра, авваламбор, энг нозик жойларни – асосий нерв системаси ва муҳим артерияларни нишонга олади. 

Ундан кейин, Лоуси судралиб юрувчи питон қандай қилиб ўлжани қўлга киритиши ҳақида сўзлади: питон ўз ўлжасини қаттиқ тишлаб, ўз танаси билан халқасимон равишда ўраб олиб, уни сиқиб ўлдирар экан.

-Ҳаракатларнинг тезлигидан ташқари, питон ниҳоятда қатъиятли ҳайвон, - деб огоҳлантирди устозим. – Агар у ўлжага ҳамла қилган бўлса, то мақсадига етмагунча, ўлжани бошқа қўйиб юбормайди.

-Демак, питон “дим-мак” техникаси асосида ҳаракат қилар экан-да? – сўрадим мен.

-Мутлақо тўғри. Илон усули учун асосийси – Ци ҳаётий қувватининг концентраЦияси, - деб гапини давом эттирди Лоуси. – Илоннинг ўраб олувчи ва ўлдирувчи ҳаракатларига тақлид қилиш учун ёки илонники сингари тананг пўлат пружинага ўхшаши учун, биринчи навбатда, сен Цини зудлик билан тананинг бир қисмидан иккинчи қисмига олиб ўтишни ўрганишинг лозим. Ўз танангдаги Ци оқимини бошқара олсанг, илон усулини чинакам эгаллаб олган бўласан.

 

 

Бир куни бобом билан уйимизнинг орқасида жойлашган ўрмондан кетаётганимизда, менга ўрмон ичидаги буталар орасидан қандайдир жонивор югуриб ўтгандай туюлди. Мен машғулот жараёнида ҳар қандай вақтда ҳушёр туришга ўрганиб қолганман, худди шу пайт автоматик равишда экстрасенсорлик қобилиятим уланиб кетди.

-Бу оқ йўлбарс, - деди устозим, гўёки фикрларимни ўқигандай. У хотиржамлик билан йўлни давом эттирди. – Йўлбарс тоғда яшайди. Сўнгги бир ярим километр масофани у  кетимиздан босиб ўтган. Сен энди билдингми?  

Биз йўлимизни давом эттирдик, Лоуси менга оқ йўлбарс қандай яшаши, қандай юриши, ўлжани қандай таъқиб қилиши ҳақида айтиб берди. Биз яна бирозгина йўл юрдик, сўнгра дарахтга чиқиб олдик.

-Энди диққат билан назорат қил. Юриб-юриб у бизнинг рўпарамиздан чиқади. Ахир, оқ йўлбарслар ниҳоятда қизиқувчан бўлади, - деди Лоуси.

Биз дарахтда йўлбарсни кутганимизча жуда узоқ ўтирдик. Ваниҳоят ўтлоқда ажойиб гўзалликка ва латофатга эга бўлган кўркам жонивор кўринди.

-У бизнинг шу ердалигимизни биладими? – деб сўрадим.

-Албатта. Масала бошқа нарсада – энди у қандай йўл тутади? Унинг қандай ҳаракат қилишини диққат билан кузат. Унинг қорни очмикан? Ёки йўлбарс бирозгина кўнгил ёзмоқчими?

Йўлбарс аста-секинлик билан буталар орасидан беркиниб келар экан, мен кўзимни ундан узмадим.

-Унинг жаҳли чиқмаяпти, шекилли, - дедим мен. Менинг пичирлашимни эшитиб, жонивор оғзини катта очиб эснади ва папортниклар орасида ерга чўзилиб ётиб олди. – Унинг умуман қорни оч эмас... – дедим мен енгил тортиб.

-Сен ҳақсан, аммо қарагин-а, у ҳар доим зийрак, ҳамла қилишга шайланиб туради. Йўлбарс қулоқларини дик қилиб, бизнинг гапларимизни эшитиб турибди ва шабада у тарафга эсганда, бизнинг ҳидимизни пайқаяпти. Бироқ биз унга ҳеч қандай хавф-хатар етказмаймиз, шунинг учун ҳам у хотиржам.

Мен бу жонивордан кўзимни узолмасдим,  қотганимча, унинг ажойиб қалин жунига, танасидаги такрорланмас чизиқларга ва ҳар дақиқада ташқарига чиқиб, биринма-кетин зарба беришга ва сакраб ўзини четга олишга тайёр турган куч-қудратига завқланиб қараб турардим.

 


*              Бешиктерватар – бешик каби тебранадиган, тўғри қанотли йиртқич ҳашарот, олдинги оёқлари жуда узун бўлиб, ўлжани тутиб олиш учун учли, ўткир тирноқлар билан қуролланган. Ҳашаротнинг боши ниҳоятда айланувчан бўлиб, кўзланган ўлжа ҳаракатларини кузатишга имкон беради. Бешиктерватарлар ўз ўлжаларини олдинги икки узун оёқларини кўтарган ҳолда пойлайдилар (бешик каби тебранганлари учун уларга “бешиктерватарлар” деб ном берилган).


Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак