Хотима
(муаллифлар ҳақида)
2003 йили Тони Энтони обрў-эътиборли одамларнинг кўмагида жавобгарлиги чекланган “Аванти” жамиятини ташкил қилди. Avanti итальянчадан таржима қилинганда “юриш, қадам ташлаш” маъносини англатади. Шунинг учун ҳам бу ташкилотнинг номи Исо Масиҳнинг Буюк амридан келиб чиқади:
Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдириб, имонга киритинглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”.
Матто 28:19-20
“Аванти” миссияси маҳаллий жамоатлар ҳамкорлигида ишлаш учун ва уларга Исо Масиҳ ҳақидаги Муқаддас Хушхабарни тарқатишда ёрдам бериш учун тузилган.
2004 йилнинг бошларида Тони Инжилни тарқатишга ўзини тўлиқ бағишлади ва ҳозирги пайтда у фақатгина миссионерлик билан шуғулланмоқда. У мактабларда ва ногиронлар уйларида, қамоқхоналарда, кинотеатрларда ва кўча–кўйларда ваъз қилиб келмоқда. У ўзи ҳақида ҳикоя қилади, Муқаддас Хушхабарнинг нурини ҳам ўзининг юртига, ҳам чет элларга олиб бормоқда. У имонлилар жамоатининг содиқ ва тажрибали командаси ёрдамида турлича ёшлар йиғилишларини, оилавий байрамларни ва кичикдан тортиб, то катта-катта масштабдаги миссионерлик тадбирларини моҳирлик билан ўтказиб келмоқда. “Аванти” миссияси маҳаллий жамоатларга ниҳоятда чуқур эътибор қаратмоқда, зеро уларнинг ёрдамида яқинларга ва узоқдагиларга Хушхабар ҳақида зудлик билан гувоҳлик бериш мумкин, энг муҳими – асосли, долзарб ва ўринлидир. Бўлажак хушхабарчиларни тайёрлашга ва ўқитишга, инжиллаштириш методлари ва Муқаддас Китобни ўқитиш курсларини очишга бутун диққат-эътиборини қаратган Тони Энтони гуруҳи жамоатларни ўсиб-улғайиб, кенг ривожланишга ундайди.
Тони Баллингдон қамоқхонасидаги кўплаб маҳбусларни (шу жумладан, бу китобда номлари қайд этилганларни ва ҳозирга қадар ушбу қамоқхонада ўз жазосини ўтаётганларни), шунингдек, Буюк Британиянинг бошқа қамоқхонасидаги маҳбусларни ҳам қўллаб-қувватлашни давом эттириб келмоқда.
Тони ва Сара олдингидай Эссексда яшашмоқда. Ҳозирда уларнинг иккита ўғли – Этан ва Жейкоб бор.
Анжелла Литтл яшаш учун адабий меҳнат билан шуғулланмоқда. Олдинига “Premier” журналида редактор бўлиб ишлаган Анжела, “Authentic Media” ва “Hodder & Stoughton” нашриётида чоп этилган кўплаб ишларни ёзишда фаол иштирок этган. Ҳозирда у Нортхемптонширда турмуш ўртоғи Фил ва ўғилчаси Сомиул билан бирга яшаяпти.
“Аванти” миссияси ҳақида қўшимча маълумотларга эга бўлиш учун веб-сайтга киринг: www.avantiministries.com ёки бевосита Тони Энтони билан электрон почта орқали боғланинг: tony@avantiministries.com
* * *