ЙЎЛБАРСНИ БЎЙСУНДИРИШ (Тони Энтони) 45 bob

45 - боб

Худога юз тутишимнинг илк кунларидан бошлабоқ мен ҳаворий Павлуснинг ҳаётини ўргандим. Бу шундай одам эдики, мен ниҳоятда унга ўхшаб кетардим. Мен сингари Павлус ҳам катта гуноҳкор бўлган. Мен каби у ҳам Исони ғайриоддий ҳолатда учратган. Мен сингари Павлус ҳам қамоққа ташланган. Павлус ўзи ҳақида шундай ёзади: “Шунингдек, бизлар учун ҳам ибодат қилинглар: биз Худонинг каломини тарғиб қилишимиз ва Масиҳ сирини баён этишимиз учун Ўзи бир эшикни очиб берсин. Мен ана шу сир туфайли қамоқдаман. Бу сирни муносиб равишда изҳор эта олишимни Худодан сўранглар” (Кол. 4:3-4). Қамоқхонада ўтирганимда, жуда кўп ўйланардим. Камерамнинг деразасидан ички ҳовлида айланиб юрган маҳбусларни кўрардим. Уларнинг кўпчилиги қилган қотилликлари тўғрисида фахрланиб гапиришарди. Бошқалари эса мен сингари, ўз қилмишларидан уялишарди ва тавба қилишарди. Фикрлашимча, уларнинг ҳаммаси у ёки бу тарзда ўз гуноҳларига боғланганлар. Маҳбуслар Исо Масиҳнинг қутқарувчилик марҳаматини англаб етишларини ва унга сазовор бўлишларини мен қанчалик хоҳлардим.          

Мен кўпинча калламга келган фикрларни ёзиб борардим, баъзида эса Муқаддас Ёзувни ўрганаётганимда, беихтиёр равишда қоғозга алла-нималарни қайд қилиб қўярдим. Мен ёзув дафтарчамга қарадим ва ўзим билмаган ҳолда кантон иероглифларини ёзаётганимни англадим. Мен хитой тилида “солиҳлик” ва “қўзи” деб ёзганимни кўриб, жилмайдим. Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабарда Исо шундай номланган эди: “...Мана, дунёнинг гуноҳини Ўзига олувчи Худонинг қурбонлик Қўзиси!” (Юҳ. 1:29). Гуноҳкорларнинг Масиҳга бўлган эътиқоди учун Худо уларга мана, нақадар ажойиб ва пок солиҳлик рамзини тақдим қилмоқда!  

 

Баллингдон қамоқхонасида ўтирганимда Худодан кейинги йўлимни кўрсатиб беришини сўраб илтижо қилганман. Ҳали қиладиган ишларим жуда кўп эди. Сара ва Этаннинг мени қандай кутиб олишлари бениҳоят ташвишга соларди. Сара эрсиз ҳаёт кечиришга ўрганиб қолган. Этан эса мени, ўз отасини ҳеч қачон билмаган. Мен улар билан энди қандай яшай оламан? Сара биз учун бир уй топиб қўйибди, аммо рўзғорни тебратиб туриш учун мен ҳали бирорта иш топишим керак. Ким ҳам мени, Баллингдондан “йўлланма” билан жўнатилаётган маҳбусни ишга оларди?!

Аввалам бор, ўз олдимга мақсад қўйдим – Баллингдондаги қамоқхонага тушишимдан олдингидай масиҳий бўлмасликни. Мен Худо учун хизмат қилишни давом эттиришимга, У тўғрида гувоҳлик беришимга ва Хушхабарни тарқатишимга Ундан куч ато этишини сўраб илтижо қилдим. Аммо бу сафар ҳаммаси бошқача бўлиши керак. “Эй Раббий, Сендан илтижо қиламан, мени қўллаб-қувватловчи биродарларни бергин. Токи улар менга камтарликда ҳаёт кечиришга ва Сенинг олдингда бўйсунишимга ёрдам берсинлар”, - деб ибодат қилардим.

Худо менинг ибодатларимга жавоб қилди, бунинг устига, ҳар бир ибодатимга ўз вақтида. Озодликка чиқганимдан кейин икки кун ўтгач Сара менга бир сирни очди: гўёки у билан доимо бирга бўлганман, ҳеч қаерга кетмаганим ва ҳеч қандай Баллингдон бўлмаганимни ҳис қилибди. Сара нақадар ўзгариб кетган! Худо уни ҳам итоат эттириб, тиз чўктирди. Муқаддас Китобдан ёзиб олинган оятлар холодильник устига ва ҳамма жойга ёпиштирилган эди. Этан тез орада менга кўникиб қолди. Биз иккимиз бирга ўйнаб, хурсанд бўлардик. Ҳар гал Этан “Дадажон!” деб чинқириб, бағримга отилганда, юрагим шодликка тўлиб тошарди. Ундан мен кўп нарсаларни ўрганишимга тўғри келди.

Озодликка чиққанимдан кейин биринчи ҳафтанинг сўнгида ресторанда официант бўлиб ишлай бошладим. Мен ресторан директорига сўнгги олти ой давомида қаерда бўлганимни очиқ-ойдин айтиб бердим. Қамоқхонадан олган менинг “йўлланмам”га қарамай, директор хурсандчилик билан мени ишга қабул қилди. Ойлик маош, маълумки, жуда кам эди, лекин ҳар куни ишга юзимда табассум билан келардим. Юзимдаги табассум Масиҳ ҳақидаги гувоҳлигим эди. Менда хурсандчилик ҳисси яна тўлиб–тошарди. Худо менга иккинчи бор имконият бераётганлигини тушундим, бу мени руҳлантириб юборди. Мендаги ер билан яксон қилувчи кучни ишлатиш истаги сўнди, Исо Масиҳ менда янгидан–янги хислатларни очаётганлигини ҳис қилдим. Мен одамларнинг ҳотиржамлик, тинчлик-омонлик ниқоби остида яширинган ҳақиқий қиёфаларини кўришни ўргандим. Менинг атрофимда бахтсиз кимсалар шунчалик кўп эдики, мен уларнинг ҳаммасига Исо ҳақида гапиргим келарди. Кўпинча автобусларда ёки ресторанда мен нотаниш одамлар билан суҳбатлашардим. Четдан қараганда менинг хулқ-атворим ғалати бўлиб кўриниши мумкин, бироқ мен учун бу ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас эди. Мен неча марта ўзимнинг ҳузур-ҳаловатимни ўйлаб Худони алдаганман ва Унга панд берганман, аммо У ҳеч қачон мендан уялмаган. Эндиликда мен Ундан уялишим мумкинми?

Шундай қилиб, мен ҳар ерда ва ҳаммага Масиҳ ҳақида қўрқмасдан гапирардим. Шу билан бир вақтда, ҳар бир одамга нисбатан ўзгача бир ёндашув бўлиш кераклигини Худо менга кўрсатди. Йўлда мен учратган одамларнинг ҳаммаси ҳам тўғридан–тўғри, саботли эзгу хушхабарга муҳтож эдилар. Баъзи бир одамлар менинг жилмайишимни, бошқалари эса – уларни диққат билан тинглашимни хоҳлардилар. Баъзида ўз суҳбатдошимга мен бирор масиҳий адабиётларини ёки одамларга тарқатиш учун тайёрланган Худога юз тутганлигим ҳақидаги буклетларни тақдим қилардим. Буклетда телефон рақамим ва зарур бўлганда боғланиш учун таклифлар бор эди. Телефон қўнғироқларнинг кўплиги мени ҳайратда қолдирарди. “Бугун биз сиз билан автобусда гаплашган эдик...” ёки “Биз сиз билан бир неча ҳафта олдин универсамда танишган эдик...”. Менга ҳар хил одамлар дуч келарди: масиҳий муҳитда вояга етганлар ҳам, яна шундай одамлар ҳам бор эдики, улар қачонлардир Худо билан аҳд тузганлар, кейин эса Ундан ажралиб кетганлар. Қолаверса, одамларга Худо ҳақида содда қилиб тушунтирадиган бирор кимса учрамаган. Кўпчилик фақатгина ўз дарду ҳасратларини, юракларидаги гапларини айтиб бериб, кўнгилларини ёзиш  учунгина миннатдор тингловчи сифатида менга мурожат қиларди.

Шу вақт орасида ўзимизнинг Ли-роуддаги баптистларнинг жамоатида хизмат кўрсатишга киришдим. Жамоатдаги биродарлар ва сингиллар мен Баллингдондаги қамоқхонада бўлганимда менга ва Сарага жуда катта ёрдам кўрсатган. Мана энди озодликка чиққанимдан кейин ҳам улар мени бағриларини очиб кутиб олди. Мен шу заҳотиёқ жамоат хизматига киришишни хоҳлардим, лекин мен Худонинг кўрсатмаларини кутдим. Баллингдондан озодликка чиқишимдан олдин Ҳаворийларнинг Фаолияти Китобининг биринчи бобидаги бир оят менга ниҳоятда қаттиқ таъсир қилди. Исо азоб чекиб ўлгандан кейин, қирқ кун мобайнида ҳаворийларга зоҳир бўлиб, Худонинг Шоҳлиги ҳақида уларга сўзлади ва кўп ишонарли исботлар билан Ўзининг барҳаёт эканлигини кўрсатди. Исо Отанинг берган ваъдаси то амалга ошгунча,  ҳаворийлар Қуддусда кутишларини буюрди. Худди шуни Худо менга ҳам амр қилди – “Отам Ўз эрки билан белгилаб қўйган вақту фурсатни кутиб тургин”.

Қавмбоши Стивен Хембери мени ҳар доим тушунарди ва мени очиқ чеҳра ҳамда хурсандчилик билан кутиб оларди. Ёшлар билан ишлаш жараёнида менинг орттирган тажрибамдан у хабардор эди, қолаверса, маҳаллий болалар билан шуғулланишдаги ва ёшлар миссиясидаги менинг фаоллигимни қўллаб-қувватларди. Менинг Худога юз тутганлигим тўғрисида жамоат олдида гувоҳлик беришимга у мени таклиф қилди. Мен кўп нарсалар ҳақида гапиришни хоҳлардим, шунинг учун ҳикоямни икки қисмга бўлдим. Гувоҳлик-ваъзимнинг иккинчи қисмини мен тахминан ярим йилдан кейин қилдим. Иккала ваъзимни ҳам катта қизиқиш билан тинглашди. Болалигим, ўсмирлигим ва биринчи бор Худо билан учрашганим ҳақидаги ҳикоямни тинглаб, ҳамма ҳайратда қоларди. Бу одамлардан фақатгина саноқлилари кун-фу жанговар санъати билан таниш бўлиб, зўравонликка дуч келганлар. Аммо бошқа нарса муҳим – менинг ҳикоям баъзи бир тингловчиларни биринчи бор ҳаётда Исо Масиҳнинг реал мавжудлигига ишонтирди. Ўша кун мен учун жуда катта байрам бўлди.

Аммо менинг иккинчи ваъзимдан сўнг таъсирланиш янада кучли бўлди. Бизнинг йиғилишимиздаги кўплаб одамлар узоқ йиллар давомида масиҳий бўлган. Баъзилари мен сингари, транспорт йўл ҳалокатидан олдин худди ўшандай тўрга тушганлар. Бу одамлар Худо йўлидан юриш учун кенг ва осон йўлларни қидирганлар. Улар Исога бўлган севгини унутди, яқинларига У ҳақида гапиришни бас қилди. Қаршимда ўтирганларнинг кўпчилиги меҳрибон, ростгўй эканликларини мен яхши билардим. Улар ўз кучларини аямай, ўзларининг жамоатлари учун меҳнат қилардилар ва чин дилдан бир-бирларини яхши кўрардилар.

-Бироқ сизлар ҳақиқатдан ҳам Худонинг хоҳиш-иродасини бажаришга интиласизми? – деб сўрардим улардан. – Ёки фақатгина ўзингизга ва ўз кучингизга ишониб, мен юрган йўлдан юриб, Худога хизмат қиляпсизми?

Шу ерда Галатияликларга мактубда (2:20) ёзилган Павлуснинг сўзларини айниқса таъкидлаб ўтмоқчиман: “Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳ менинг ичимда яшаяпти...”.

-Мен шундай тушунчага келдимки, - дердим мен дўстларимга, - то ғурурли “мен”им енгулмагунча, Исо менда яшай олмайди ва мен орқали Ўзини намоён қилолмайди. Худбинлик ва ўзинигина севувчи одам, - гапимни давом эттирдим, - ҳар доим ўзини оқлашга сабаб топади, ўз йўлидан боришга интилган қайсар одам ҳақиқатга қаршилик қилади ва ўзининг шахсий манфаатларини биринчи ўринга қўяди. Сиз Худо олдида то тиз чўкиб бўйин эгмагунингизча, ўз гуноҳингизни тан олиб, ўзингизни тўлиқ Исога бағишламагунингизча, У ҳеч қачон сизнинг ҳаётингизга кириб келмайди ва сизда Ўз хоҳиш-иродаси бўйича ҳаракат қилмайди. Сиз ҳеч қачон Исодаги ҳаётнинг тўлақонлигини ва хурсандчилигини ҳис этмайсиз, сиз фақатгина ўткинчи хурсандчилик ва ўзингизнинг худбинларча истакларингизни бажарилиши билан кифояланиб қоласиз.

Жамоатда сукунат ҳукм сурди. Мен ўзимнинг “саҳродаги” тажрибам ҳақидаги ҳикоямни давом эттирдим, чунки йиғилишдаги кўплаб одамлар мени тушунадилар, жуда ҳам яхши тушунишларига менинг ишончим комил эди. Ўзингизни ҳеч кимга керак эмас, яккаю ёлғиз ва талофот чўққисида турганингизни ҳис қилишингиз учун қамоқхонада ўтиришингизнинг зарурати йўқ. Ўзим ҳақимда сўзлар эканман, уларнинг кўнглини кўтарар эдим.

-Баъзида Худо саҳродаги Ўз ўғилларига мурожаат қилади. Ҳамма нарса тамом бўлди, деб ўйлаганингизда, саҳрода сизга қаратилган Унинг мулойим овозини эшитишингиз мумкин. Синовлардан асло чўчиманг, - дердим мен уларга. – Бошингизга азоб-уқубатлар тушганда, уларни Худога бўлган ўз ишончингизни намоён қилиш ва Унга итоат этиш имконияти сифатида қабул қилинг. Мулойим ва беозор бўлинг! Худо сизни севишини ва сизга ғамхўрлик қилишини ёдингизда тутинг. Унга суянинг ва ишонинг. У нима қилаётганини Ўзи яхши билади. Унинг хушхабарини ва мукаммал иродасини тушуниш учун, Унинг овозига қулоқ тутинг.           

Ваъзнинг сўнгида кўпчилик ҳўнграб нола қилди, мен ҳам йиғладим. Ёнимга бир кекса сингил келди. Унинг юзи Исога бўлган севгидан ёнарди. Аёл ваъз учун менга миннатдорчилик билдирди ва огоҳлантирди:

-Сен саҳрода узоқ ва оғир йўлни босиб ўтибсан, - деди у. – Бироқ Худо сени яна қайтадан у ерга олиб бормайди, деб ўйламагин.

Мен сесканиб кетдим. Бу бехосдан юз берди.

-Ҳушёр тур. Унга яқин бўл, - деди сингил.

Шундай сўзларни айтгач, аёл кетди. Унинг сўзларини мен ўз юрагимда сақлаб қолдим. Буни эсда тутган ҳолда, мен ҳар куни ўзимни Исога топшираман ва менда Унинг меҳнати эндигина бошланишини аниқ биламан.

 

Сўнгги бир неча йил мобайнида мен ўз тарихимни жамоатларда, мактабларда, қариялар уйларида, кўчаларда, қамоқхоналарда, спорт майдонларида ва Буюк Британиянинг барча бурчакларида ҳикоя қилдим. Худо менинг ибодатларимга жавоб беришни давом эттириб,  Муқаддас Хушхабарни ваъз қилишга мени руҳлантирмоқда.

Менинг тарихим – бу барча одамлар учун Худо ҳақидаги гувоҳликдир, шунингдек, тақдир томонидан енгилган одамга Унинг шифо бериши, гуноҳкорни кечириши, янги ҳаётга қайта тайёрлаши, келажакка умид билан қарашни ўргатиши ва қалбларни хурсандчиликка тўлдириши ҳақидаги гувоҳликдир. Сиз менинг тарихимни ўқиб чиқиб, ўзингиз ҳақингизда шундай сўзларни айта олишингиз учун мен Худодан илтижо қиламан.



Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак