ЙЎЛБАРСНИ БЎЙСУНДИРИШ (Тони Энтони) 44 bob

44 - боб

    Ибодатхона доимо учрашувлар ўтадиган энг яхши жой ҳисобланади. Маҳбуслар у ерга боришни яхши кўради, чунки бу камерадан чиқиш имкониятини берарди. Англикан жамоатининг руҳонийси Хушхабарни ваъз қилишда унчалик ғайрат ҳам кўрсатмасди. Қамоқхонада у узоқ йиллардан бери хизмат қилиб келади. Бироқ қамоқхонадаги хизмат руҳоний учун ниҳоятда зерикарли эди. Ҳар куни кечқурун у ташқи дунёга қайтса-да, лекин аслида у ҳам биз каби, яъни камераларга ташланган маҳбуслар сингари асир эди. Масиҳ ҳақида менинг гувоҳлик беришим, шубҳасиз, унга ёқмасди, бироқ руҳоний менга қаршилик кўрсатмасди.

Ҳар ҳафта мунтазам равишда маҳбуслар Худога тинмай мурожаат қилардилар. Биз кўпинча ибодатхонада йиғилиб, Муқаддас Китобни ўқирдик, суҳбатлашардик ва ибодат қилардик. Бизнинг жамоат йиғилишимизда ҳар доим синчковлик билан кузатиб турувчилар ҳам иштирок этарди. Кейинроқ баъзилари қамоқхона жамоатимизга қўшилар эдилар. Олифта Бислей – ўғри қарашли ёш йигит, оқ танли наркоман – улардан бири эди. Ҳаётининг кўп қисмини у турли қамоқхоналарда ўтказган. Кунларнинг бирида иккаламиз суҳбатлашиб ўтирганимизда, у менга деди: “Эркинликда бу бош нималарни кўрмади-ю...” Жазо муддати тугай деганда, у албатта бирор бир “найранг” кўрсатарди, бунинг устига унинг “найранги” бениҳоят жиддий бўларди. Бунинг натижасида Бислейнинг жазо муддатига яна янги жазо муддати қўшиларди. “Бу ер менинг уйим, - деб тушунтирарди у менга. – Озодликда жуда қийин. У ерда менинг ҳеч кимга керагим йўқ. Эҳ-ҳе, турган битгани ташвиш: унга пул тўла, бунга пул тўла, яшаш учун жой ахтар... Менга шу керакми? Бу ерда эса, ҳеч бўлмаганда, бир кунда уч марта иссиқ овқат беришади, ёнимда доим дўстларим”. Олифта Бислейга ўхшаганлар бу ерда кўп эди, жуда ҳам кўп эди.

Масалан, Силлаки лақабли яна бир маҳбусни олайлик. Силлаки доимо ибодатхона олдида сандирақлаб юрарди. Эркинликда у ўзининг миллий қаҳрамонлик шуҳрати билан мақтаниб завқланарди. Бўлмасам-чи, у ҳақдаги мақолалар ва унинг расмлари барча газеталарда чоп этиларди, ҳаммаси атрофимиздаги оламнинг тозалиги – унинг қилган барча ҳаракатидан. Сим ортида эса у ўта бахтсиз маҳбус эди. Баллингтонда дарахтларни ва яйловларни асраш билан ҳеч ким шуғулланмасди, ҳаттоки қизиқмасди ҳам. Силлаки ниҳоятда мажусийликка берилган эди ва тез-тез бутхонада ўзининг “коҳина”си билан учрашиб турарди. Баъзида “коҳина” руҳоний билан ҳам яширинча учрашиб турарди, руҳоний эса ўз навбатида Англикан жамоати одатига кўра, Худога хизмат қилишнинг бир қисмини унга ўтказишни топширарди. Бундай ҳолат асабимга тегарди. Лекин мен фақат ибодат қилишим керак. Чиндан ҳам ибодатларимдан кейин Худо ўртага тушди. Қандай сабабларга кўра билмадим-ку, бироқ Силлакига “коҳина” билан учрашиш манъ қилиб қўйилди.

Бир куни менинг камерамга Силлаки отилиб кирди. Атайлаб мени туртиб ўтди ва деди:

-Ҳой, сен ва сенинг мазҳабчилик сафсатанг ҳақида эшитдим. Сенинг дастингдан менинг дугонамни бу ердан ҳайдашди. Ҳали сен шошмай тур! Бир адабингни бериб қўяй!

Шиддатли ҳаракат билан мен унинг қўлини елкамдан итариб ташладим. Унинг бўйи меникидан баланд бўлганлиги сабабли, мен ўрнимдан туриб унинг кўзларига тикилганимда, менинг кўзларим унинг бурнининг тагига тўғри келди.

-Энди менинг гапларимга қулоқ сол, - дедим мен. – Нима ўйлаган бўлсанг, шуни қилгин. Агар хоҳласанг, ҳозирнинг ўзида тескари қараб тураман, сен мени уришинг мумкин, - дедим тишларимни ғичирлатиб, унинг кўзларига тикилганимча. – Шуни билгинки, - гапимни давом эттирдим мен, - сен нима қилсанг ҳам, мен сени кечиришга қарор қилдим. Исо Масиҳ номи билан сени яхши кўраман. Сенга нисбатан менда ҳеч қандай адоват йўқ, сенга келсак, хоҳлаганингни қил.

Силлаки мени ютиб юборгидай бўлиб, индамай турарди. Кейинги дақиқаларда нима юз бериши мумкинлигини иккимиз ҳам билмасдик. Ва ниҳоят, Силлаки бир сўкинди-да, тескари қараб чиқиб кетди.

Орадан олти ой ўтди, менга тез орада озодликка чиқишим тўғрисида эълон қилдилар. Олдинда мени нималар кутаётганлигини билмасдим, аммо бу ерда Худо менга шунча ажойиб сабоқларни берди. Ҳозирда мен бошқа одамга айландим. Сара ҳам руҳан кучга кирди. У Худога кўпроқ ишонадиган бўлди, шунингдек, худди мен каби кўп вақтини ибодатда ўтказадиган бўлди. Сара ва Этаннинг ҳаёти енгил эмасди, лекин хотиним Исога бўлган севгиси ҳақида менга ғайрат билан гапирганини эшитганимда, менинг кўнглим анча кўтарилди.

Эркинликка чиқишимга – бу эса 2002 йилнинг 12 февралида юз берди – мен бирозгина пул тўплаб қўйдим. Жазо муддатининг сўнгида, қамоқхонада узоқ ойлар мобайнида мен билан бирга бўлган дўстларимга кутилмаган ҳадя қилмоқчи бўлдим. Одатдагидек, кунда келувчилар ва бир нечта янги маҳбуслар ибодатхонада тўпланганида, мен кириб келдим.

-Қавмбоши, халтангда нима бор? – сўради мендан Сэм Пол. Қавмбоши лақабини менга айнан шу йигит берганди (мен эса ўз навбатида, уни Хагрид* деб номлаганман). Мен халтамни очдим ва столнинг устига “Марс” шоколад батончикларини тўкдим.

-Агар биттадан олсаларинг, ҳаммага етади, - деб бақирдим, чунки залда кулги ва шовқин-сурон кўтарилганди. Маҳбуслар орасида ҳамма шоколадни яхши кўрарди, айниқса, ўз пулларига сигарет сотиб олувчилар. Қамоқхонада бериладиган пулни чекувчилар фақат сигаретга сарфларди.

-Йигитлар, эшитинглар, бугун қамоқхонада сўнгги куним. Ўзларингиз яхши биласизлар, сигарет чекмайман, шунинг учун бирозгина пул йиғиб қўйгандим. Сизга кичкинагина совға қилиб, сал бўлса-да, кўнглингизни кўтармоқчи бўлдим. Сизга шундай демоқчиман: “Раббий сизларни марҳаматласин!”

Ҳеч ким хафа бўлмадимикан, ҳамма ўз шоколадини олдимикан, деган мақсадда мен ибодатхонани айланиб чиқдим. Мен бу ерда Силлакини ҳам кўриб, хурсанд бўлиб кетдим. У озгина тортиниб турарди. Масиҳий анъанага кўра, биз доира бўлиб турдик ва бир-биримизни марҳаматладик:

Раббимиз Исо Масиҳнинг марҳамати, Ота Худонинг севгиси, ва Муқаддас Руҳ мулоқоти биз билан бирга. Омин.

 

Биз тик турганимизда, ҳаммага бир-бир қараб чиқдим. Бу ерда олти ой мобайнида тубдан ўзгарган маҳбуслар жуда кўпчиликни ташкил қиларди. Доирада Силлаки ҳам бор эди. У биз билан ибодат қилмасди, лекин ўзида йўқ хурсанд бўлиб, жилмайиб турарди. Сўнгра у хайрлашиш учун олдимга келиб қўлимни сиқди.

-Ҳаммаси жойида, биродар, - деди у.

-Худо сени марҳаматласин, - деб жилмайдим мен ҳам унинг қўлини маҳкам сиқар эканман.

Озод бўлиб чиққанимдан кейин мен Силлакига ҳам, қамоқдаги кўплаб бошқа дўстларимга ҳам тез-тез хатлар ёзиб турардим. Бунга жавобан менга юзлаб, минглаб хатлар келарди, зеро эндиликда хат ёзиш ва биродарларнинг ҳолидан бориб хабар олиш менинг хизматимга айланди: Баллингдондаги кўплаб маҳбусларни мен қўллаб–қувватлаб турардим. Кимдир озодликка чиқди, кимлардир бошқа қамоқхоналарга кўчирилди, аммо мен имкон қадар ҳаммасини бориб кўришга ҳаракат қилардим.

Баллингдон қамоқхонаси ўтган олти ой мобайнида ўзгартириш мумкин бўлган маҳбуслар орасида, менинг назаримда, мендан-да кўпроқ ўзгарган одам бўлмаса керак. Ортга, ўша мудҳиш воқеа юз берган вақтдан бошлаб босиб ўтган йўлимга назар ташлар эканман, Худо менга руҳий саҳродан юриб ўтишимга имкон берганини тушундим. Ахир, айнан ўша ерда менинг устимдан зарур бўлган ишларни У бажара оларди. Ўша ерда У менинг ўзбошимчалигимга ва ортиқча ғайратимга қарши чиқиши мумкин эди. Фақатгина ўша ерда У мени тиз чўктириб, мўминликка, итоат этишга ўргатиши мумкин эди. У менга бундай сабоқни бериши ниҳоятда зарур эди.

Муқаддас Ёзувни тадқиқ этар эканман, Худо томонидан танлаб олинган кўплаб одамлар руҳий саҳрода синовлардан ўтишини англаб етдим. Баъзи одамларни Худо ҳақиқий саҳродан олиб ўтган. Мусо ва Исроил ўғиллари қулликдан ажойиб ва мўъжизавий тарзда қутилганидан кейин саҳрода қирқ йил юрдилар. Уларнинг тарихини Амрлар Китобининг саккизинчи бобида ўқидим ва қуйидаги манба оятни танлаб олдим:

 

Худойингиз – Эгамиз сизларни қирқ йил мана шу чўлдан олиб юрган узоқ йўл эсингизда турсин, У юрагингизда нима борлигини, унинг амрларини сақлашингизни ёки сақламаслигингизни билиш учун, сизларни қийинчиликларга дучор қилиб синади...

 

Мен каби, Исроил ўғиллари ҳам тинмай гуноҳ қилганларини тушундим. Улар Парвардигорнинг буюк ва улкан ишларининг гувоҳи бўлсалар-да, Худо билан бўлган аҳдни улар бузавердилар. Лекин барибир Худо уларни яхши кўрарди. Китобни ўқишни давом эттирар эканман, Худо уларга сув, озиқ-овқат ва асло эскирмайдиган кийим-кечак берганидан ҳайратланардим. Бу бўйсунмас халққа нисбатан Худонинг Ўз ният-мақсади бор эди. Натижада, Худо улар билан ҳаттоки гаплашди, Исроил халқига янги ваҳийни – Ўнта амрни берди.

Муқаддас Китобни яна варақлар эканман, ўзим учун шуни кашф қилдимки, барча муҳим воқеалар саҳро жойларда бўлиб ўтарди. Мен Ёзувни бошидан–охиригача синчиклаб ўқиб чиққанимдан кейин шу маълум бўлдики, саҳрони билдирувчи иброний сўзлардан бири - “Худо гапирадиган жой”, деб таржима қилинар экан.

Мен Худони янада чуқурроқ билишни истардим. Яҳё пайғамбарни одамлар “чўлда янграган нидо”, деб атаганларини билардим. Бу буюк пайғамбарнинг хулқ-атворини ўрганиб, мен ўзим учун кўп нарсаларни очдим. Худо мени қандай кўришни хоҳлашини мен тушуна бошладим. Яҳё пайғамбарнинг хизмати инсоният нуқтаи назаридан ниҳоятда муваффақиятли бўлган. Кўпчилик унинг ваъзини ўзларига яқин олиб, гуноҳларини эътироф этдилар ва сувда чўмиб имон келтириш учун навбатга турдилар. Мен Яҳё пайғамбар сингари ажойиб воиз бўлишни хоҳлардим. Бироқ Яҳё пайғамбар унинг ваъзларининг маъновий маркази ўзи эмаслигини тушунарди. У яқинлашиб келаётган Худонинг Шоҳлиги ҳақида эълон қилар экан, Келаётган Яҳё пайғамбардан ҳам қудратлироқ эканлигини у таъкидлайди. Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабарнинг учинчи боб, ўттизинчи оятида Яҳё пайғамбар Исо Масиҳ ҳақида шундай дейди: “Масиҳ улғайиши, мен эса пасайишим керак”.

Муқаддас Ёзувнинг ушбу ояти устида қанчалик кўп фикр қилсам, бу оятдан шунчалик кўп шодланардим. Ҳаттоки Исони ҳам Муқаддас Руҳ чўлга ҳайдаб кетганди. Исо чўлда қирқ кечаю қирқ кундуз бўлиб, шайтон томонидан уч маротаба васвасага солинган экан. Муқаддас Китобнинг кўплаб қаҳрамонларидан фарқли ўлароқ, Исо Ўз Отасига итоатли бўлиб қолди. Бу дунёнинг барча васвасаларига У қаршилик кўрсатиб, бардош берди. “Исо – тақлид қилишнинг энг зўр намунаси!” – деган қарорга келдим мен.

Менга Муқаддас Китобни яқиндан ўрганишга ва Исо Масиҳни англашга вақт, имконият берган Баллингдонни мен жон-дилим билан эсга оламан. Саҳрода шайтоннинг васвасаларига қарши руҳий кучни намоён этган Исо итоаткорликнинг мукаммал намунаси бўлиб қолди. Тана ва руҳ томонидан тор-мор қилинган Исо бутун инсониятнинг ҳамма гуноҳларини Ўз зиммасига олди ва ҳамма гуноҳкорлар учун хочда азоб чекиб ўлди. Пайғамбарлар Исо ҳақида қандай кароматлар қилганларини билиш учун мен Эски Аҳдга мурожаат этдим. Йигирма биринчи санода Исо Масиҳнинг чекадиган жафолари ва даҳшатли ўлими ҳақида башорат қилинган. Еттинчи санони ўқиганимда, менинг этларим увишиб кетди. Бу сано кун-фу жанговар санъати билан шуғулланиш ва  ҳайвонларга қандай тақлид қилиш тушунчасини мен олдин қандай англаганлигимни эсимга солди. “Ахир мен одам эмас, қуртман”, - дейди Довуд. Мен илон усулини қандай ўрганганлигим ёдимга тушди. Ҳужумни дафъ қилиш учун, илон тепага кўтарилиб қоддини ростлайди, пишиллаб туриб зарбага жавоб қайтаради. Бу инсоният “мен”ининг ҳақиқий намоён бўлишидир. Қурт эса аксинча, асло қаршилик кўрсатмайди. Уни ким нима хоҳласа, шуни қилаверади. Сен қуртни оёғинг билан тепишинг мумкин ёки эзиб мажақлаб ташлашинг мумкин. Ҳақиқий итоаткорликнинг намунаси худди ана шундай!

Бу образ ҳақида ўйланиб мен узоқ ўтирдим. Худонинг Ўғли Исо, бутун оламнинг Яратувчиси мен ва мен кабиларни деб, Уни қурт сингари эзиб ташлашларини хоҳлади. Исони деб, мен Ундан неча баробар кўп азоб-уқубат чекишим керак? Исо барча муносабатларда гуноҳсиз, мукаммал масиҳийни қидирмаган. Бироқ мен айнан шундай бўлишни орзу қилардим. Бу дунёда яшовчи барча одамлар сингари мен ҳам васвасалар гирдобига тушдим: мени иш ва кредитлар жалб қилди, энг зўр автомобилга эга бўлишга, умуман олганда, энг зўр нарсаларнинг ҳаммаси меники бўлишига интилдим. Марк баён этган Муқаддас Хушхабарда (4:19) уруғ сепувчи ҳақидаги масал ёдимга тушди: “...лекин бу дунёнинг ташвишлари, бойликка ўчлик ва бошқа ҳаваслар уларнинг юракларига суқулиб кириб, каломни бўғиб қўяди, калом эса самарасиз қолади”. Ҳашаматли уйга, чиройли нарсаларга эга бўлиш гуноҳми, деб уйлардим мен. Менинг кўзим энди очилди - бу нарсаларга қандай муносабатда бўлишни Исо ўргатди менга. Бойлик, тўкин-сочин ҳаёт менинг мақсадимга айланиб қолганлигини ўзим ҳам сезмай қолибман. Шундай қилиб, менинг руҳий марказимнинг бошқа томонга силжиши юз берди. Мен Худони излашга эмас, балки дунёвий ҳавасларга берилиб кетгандим.

 


*              Рубеус Хагрид – инглиз ёзувчиси Ж.К.Роулингнинг Гарри Поттер ҳақидаги романлар рукнининг персонажи, ғайритабиий мавжудотларга қаровчи мураббий ва “Хогвартс” сеҳр-жоду мактабининг ўрмончиси.


Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак